"ҲАЗРАТ БОБУР, СИЗГА ЭҲТИРОМ" МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 540 йил тўлиши муносабати билан 13-сонли мактабда "Ҳазрат Бобур, сизга эҳтиром" мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда ўқувчилар шоирнинг ғазал, рубоийларидан намуналар ўқидилар, шоир ғазаллари билан айтиладиган қўшиқларга рақс ижро, саҳна кўринишлари намойиш этдилар.
Улуғ Бобур Мирзо умри давомида беором тунларни, беҳаловат кунларни, жон қариндошларининг адовати-ю душманларининг фитналарини, халқнинг муҳаббат-у исёнларини бошдан кечирди.
Шундай ҳаёт тарзида ҳам ўз қалби поклигини, инсонийлигини, меҳрибон фарзанд ва ардоқли умр йўлдошлигини, ишончли дўст-у донишманд ота эканини намойиш эта олди.
Шундай экан, сизларни ҳам улуғ саркарда, беназир ижодкор, чинакам инсон, адолатпеша ва тадбирли шоҳ бобомизга муносиб авлод бўлиб яшашга чорлаб қоламиз.
Азиза Аҳмедова, шу мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶