12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:44
Жамият 👁 573

Мустақилликнинг 35 йиллиги олдидан Бобур номли овулда ҳашар ўтказилди

Мустақилликнинг 35 йиллиги олдидан Бобур номли овулда ҳашар ўтказилди

Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб кутиб олиш ва кенг нишонлашга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 1 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур ҳужжатда ушбу қутлуғ айёмни Янги Ўзбекистоннинг бугунги улкан салоҳияти ҳамда жаҳон майдонидаги тобора ошиб бораётган нуфузига мувофиқ тарзда, юксак савияда ўтказиш бўйича қатор устувор вазифалар ва аниқ топшириқлар белгилаб берилган. Бу эзгу мақсадлар йўлида юртимизнинг ҳар бир гўшасидаги маҳалла ва овулларда байрам шукуҳи эрта бошланди.

Амударё туманининг овул ва маҳаллаларида ҳам ушбу энг улуғ, энг азиз байрамимизга бағишланган тайёргарлик ишлари аллақачон қизғин паллага кирган. Азал-азалдан халқимиз ҳар қандай тўй ва тантанани, қутлуғ байрамни энг аввало ўз атрофини, маҳалла-кўйни тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларидан бошлаган. Бу гўзал анъана бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмасдан, жамият жипслигини таъминловчи муҳим омил бўлиб келмоқда.

Ана шундай эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган ҳолда, тумандаги Бобур номли овул фуқаролар йиғинида мустақиллигимизнинг 35 йиллиги олдидан ҳашар ташкил қилинди. Овул фуқаролар йиғини раиси Даврон Шукурлаев ташаббуси билан ўтган мазкур экологик тадбирда овул аҳолиси ва маҳалланинг энг фаол фуқаролари уюшқоқлик билан иштирок этишди.

Ҳашар доирасида ҳудуд қиёфасини тубдан яхшилаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, овулга кириш йўлида, аниқроқ қилиб айтганда, Жумуртов йўлидан бошлаб то овул фуқаролар йиғини маъмурий биноси ёнигача бўлган масофада йўлнинг бир томонига манзарали арча кўчатлари экилди.

Бу хайрли ишда жамоатчилик вакилларининг ўзаро ҳамжиҳатлиги яққол кўзга ташланди. Жумладан, туман бош имом-хатиби Абдураҳмон ҳожи Матсапаев мазкур савобли ишга ўз ҳиссасини қўшиб, ҳомийлик асосида 90 туп арча кўчатлари ҳамда уларнинг бақувват ўсишини таъминловчи биогумус ўғитларини тақдим этди.

Шу куни илгариги ҳашарлар вақтида экилган, аммо турли сабабларга кўра тутиб кетмаган ва ривожланмай қолган арча кўчатларининг ўрнига янги ниҳоллар ўтқазилди. Шу билан биргаликда, айни вақтда йўл бўйида яшнаб ўсиб турган 90 туп арчага шакл берилиб, уларнинг кўриниши янада кўркамлаштирилди.

Бобур номли овулда амалга оширилган бундай ободонлаштириш ишлари юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик сиёсатининг жойлардаги амалий ифодасидир. Биргина маҳалла мисолида кўзга ташланаётган бундай аҳиллик, яратувчанлик ва табиатга бўлган меҳр-эътибор, албатта, яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик шодиёналарига муносиб туҳфа бўлади. Зеро, озод ва обод Ватанни биргаликда барпо этиш, унинг ҳар бир қарич ерини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳамда келажак авлодга яшил ва тоза табиат қолдириш барчамизнинг умумий бурчимиз эканини шу каби амалий ҳаракатлар, уюшқоқлик билан ўтказилаётган ободонлаштириш ишлари яна бир бор исботламоқда. Бу каби хайрли ташаббуслар байрам кунларига қадар юртимизнинг барча ҳудудларида изчил давом этади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026