ЭЛ ХИЗМАТИДАГИ ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМАСИ
Туман Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Инобат Ўрозматованинг соҳада фаолият бошлаганига ҳали кўп бўлмади. Аммо қисқа вақт ичида туман аёлларига ижтимоий, моддий, психологик кўмак бериш борасида самарали ишларни амалга оширишга улгурди.
– Ўзбек аёллари азалдан ўзининг сабр-қаноти, матонати ва андишаси билан ажралиб туради. Аёлларимиз тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлмаслиги учун биз жойларда улар билан кўплаб тарғибот тадбирларини ташкил этяпмиз. Шунга қарамасдан, аёлларимиз асосан ўз турмуш ўртоқларидан, бундан ташқари, ака-укаларининг ҳам тазйиқларига учраш ҳолатлари ҳамон қайд қилинмоқда, – дейди туман ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Инобат Ўрозматова.
Бу эса аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда бир қанча қийинчиликлар туғдиради. Инспекторнинг тегишли чора-тадбирларни мунтазам равишда амалга ошираётгани натижасида шундай аёлларнинг жамиятда фаол бўлишларига, шу билан бирга уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига имкон яратиб келинмоқда.
Ўтган йили “Ҳимоя ордери” олган 158 нафар хотин-қизга маҳалла фаоллари ва профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда амалий кўмаклар берилди. Ҳозир ҳам уларнинг ҳолидан хабар олиниб турилади. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланаётган хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштирилиб, ҳаёти яхшиланишига ёрдам бериб келинмоқда.
Инобат Ўрозматова Республика Ички ишлар вазирлигида ташкил қилинган “Орол юлдузлари” жамоасининг фаол аъзоси. Жамоа ўтган йили Тошкент шаҳрида вилоятлар ўртасида ўтказилган “Санъатда ҳаваскор истеъдодлар” Республика кўрик-танловида фахрли 1-ўринни эгаллаб, ғолиб бўлди. Бунда Инобат Ўрозматованинг ҳам ҳиссаси катта.
Аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда фидойилик кўрсатиб келаётган туман Ички ишлар бўлими катта инспектори Инобат Ўрозматовага муваффақият тилаймиз.
Раъно Мақсудова, Чордара маҳалласи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶