01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 03:03
Жамият 👁 292

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Наврўз сайли

Баҳор янгиланиш, бу гуллар фасли,

Баҳорга ошуфта булбуллар фасли,

Пинҳона севишган, кўнгиллар фасли,

Табиат инъоми, замон зайли бу,

Ўйнаб-кулинг дўстлар, Наврўз сайли бу.

 

Бойчечак берибди баҳордан дарак,

Майсалар ям-яшил, инсон жонсарак,

Ҳатто уйғонишда, осмон-у фалак.

Табиат инъоми, замон зайли бу,

Ўйнаб-кулинг дўстлар, Наврўз сайли бу.

 

Кўк либос кийибди, тўртта томонинг,

Дошқозонда қайнар Наврўз таоминг.

Куй-қўшиқ авжида, баҳор айёминг,

Табиат инъоми, замон зайли бу,

Ўйнаб-кулинг дўстлар, Наврўз сайли бу.

 

Инсонга эътибор, сифатли таълим,

Йил бошида бўлди, барчага маълум.

Наврўз шоҳ таоми – сумалак, ҳалим,

Табиат инъоми, замон зайли бу,

Ўйнаб-кулинг дўстлар, Наврўз сайли бу.

 

Шомурод урф-одат, ўзимизники,

Келажак - шул қаро кўзимизники.

Ҳаммаси ўғил-у қизимизники,

Табиат инъоми, замон зайли бу,

Ўйнаб-кулинг дўстлар, Наврўз сайли бу.

Шомурод Хўжанов, Дўрман овули.

 

Дошқозонда сумалак

Aйни баҳор чоғида,

Гўзал Манғит боғида,

Наврўзи олам бўлди,

Диллар қувончга тўлди.

Дошқозонда сумалак,

Қайнар лиммо-лим малак,

Қушлар карвони лак-лак,

Aйтишар яхши тилак.

Момолардан аллалар,

Aйтишни хўп ўргандик.

Гул очилган паллалар,

Олам нурга тўлгандек.

Ҳар йили шундай Наврўз,

Кириб келсин шўх бўлиб.

Aмударё сувлари,

Оқиб турсин мўл бўлиб.

Сайёра Насруллаева, 24-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

Самодаги варрак

Наврўз келди қаранглар,

Куй-қўшиқлар жаранглар.

Карнай, сурнай овози,

Дилларга хуш ёқади.

 

Дошқозонда сумалак,

Тошлар териб солишар.

Олам тўлади нурга,

Инсон қалби меҳрга.

 

Само тўлар варакка,

Юздан кулгу аримас.

Наврўз шундай ажойиб,

Кўнгилларда ғаройиб.

Гулзор Қўзибоева,

34-мактаб ўқувчиси.

 

Кўклам келди

Баҳор келди, баҳоржон,

Сайроқи қушлар билан.

Қозонларда қайнаган,

Сумалак ва кўк билан.

 

Ёмғир ёғди далага,

Қирлар тўлди лолага.

Варраклар парвозидан,

Шодланди қиз-у бола.

Ҳаётхон Ҳайитбоева,

34-мактаб  ўқувчиси.

 

Гулбаҳор нафаси

Қуёш эрта уйғониб,

Кўкламнинг юзин очди.

Ҳар томонда қушлар ҳам

Чуғурлаб, шодон учди.

 

Навбаҳор осмонида,

Булутлар ҳам қувлашди.

Орасида варраклар

Булутларга бўйлашди.

 

Шундай гўзал дамларда

Сумалаклар қайнади.

Aтрофида болалар,

Қувлашмачоқ ўйнади.

 

Қизалоқлар гул териб,

Шўх қўшиқлар куйлашар.

Сочларин майда ўриб,

Қувлашмачоқ ўйнашар.

 

Aтрофнинг гўзаллиги,

Қушларнинг хуш овози.

Дилларга хўп ёқади.

Гулбаҳорнинг нафаси.

Элёрбек Эркинов, 57-мактаб  ўқувчиси.

 

Бойчечак

Димоғим тўлмоқда хушбўй ҳидларга,

Бурканар ён-атроф яшил рангларга.

Қанчалар нимжон, нозик, бир ниҳол,

Ҳаёт учун курашар бу жажжи қирол.

 

Нималарга қодир сирли табиат,

Ёриб чиқар тошни, шу нимжон ниҳол.

Қуёшнинг нуридан куч олар секин,

Оламни безатар, лола-ю ҳилол.

 

Қулоққа чалинар қушлар сайроғи,

Бошқача нур сочар қуёш, баҳорги.

Қалдирғоч унутмас, эски маконин,

Эшигим очиқдир, баракам, киргин.

 

Тирик жон тебранар, баҳорни сезиб,

Болари ғувиллар, боғларни кезиб.

Кумуш қиш чекинади секинлик билан,

Она ер тўйинди, қор-меҳринг билан.

 

Тоғларнинг қўйнида унган бойчечак,

Қизларнинг бошида гўзал мойчечак.

Майин шабадангдан яйрадим, баҳор,

Жажжи бола бўлдим, қайтадан, такрор.

Мансурбек ОЛЛОМБЕРГАНОВ,

Ислом Каримов номидаги

ТДТУ талабаси.

 

Ватан

Осмондаги юлдузлар,

Ҳеч ҳам сўниб қолмайди.

Ой ва Қуёш кун алмашиб,

Сира тиним билмайди.

 

Инсонлар бу ҳаётда,

Ватаним деб яшайди.

Ой-юлдузлар порлаган,

Қуёшли осмон каби.

Зарина Тўрабоева,

34-мактаб ўқувчиси.

 

Капалак

Учиб келиб, капалак,

Баҳордан берди дарак.

Қувлашмачоқ ўйнадик,

Кун бўйи бўлиб ҳалак.

 

Баҳор нафаси елиб.

Олам мунаввар бўлди.

Жажжи капалак келиб,

Диллар севинчга тўлди.

 

Майли, ўйнаб учавер,

Гулларимни қучавер.

Сен баҳорнинг элчиси,

Дилларни шод этавер.

 Кумушой Тўрабоева,

29-мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026