МАҲАЛЛАМИЗ ОБОД БЎЛМОҚДА
Ҳар бир кўнгилларга ўзининг янгиланиш, яшариш тароватини сочиб келган бахор маҳалламиз кўчаларини хам четлаб ўтмади. Албатта, ҳар бир маҳаллалар, овулларда шахар-у қишлоқларда, юртимизнинг барча гўшаларида ободанлаштириш ишларининг гувохи бўласиз.
Бизнинг “Бўз солма” маҳалламизда ҳам “Обод қишлоқ” дастури асосининг кўламли ободонлаштириш, қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Гарчи маҳалламиз чекка ҳудудда жойлашган бўлса ҳам эътиборсиз қолмаётгани юртимизда инсон қадри азиз эканлигини яққол кўрсатиб турибди.
Кечани кеча, кундузни кундуз демай жон куйдириб ишлаб келаётган йўл ходимларига ҳам алоҳида миннатдорчилигимизи билдирамиз.
Бу қатор ўзгаришлар маҳаллада яшовчи инсонларнинг маънавий дунёқарашига хам жиддий таъсир кўрсатади. Амалга оширилаётган ободлик нафақат ҳудудимизни, балки инсонлар рухиятини хам ўзгартирмоқда, десак муболаға бўлмайди. Маҳалламиз аҳолиси ҳамжиҳатликда кўклам бошланганидан бери амалга оширган ободонлаштириш, йўл бўйларини, ҳовлилар атрофларини тозалаш, дарахтларга шакл бериб, оҳаклаш ишлари туфайли чор-атроф ўзгача файз кашф этди.
Бунингдек хайрли ишлар – мевали, манзарали дарахтлар, гул, буталар кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда.
Бу дунёда қилган яхши амалларимиз-у савобли ишларимиз қолади. Эртангги авлодга биз юртимизни обод, кўркам ва кўкаламзорга айлантириб мерос қилиб қолдирсак, албатта улар бундан фахрланиб яшашади.
Муҳайё ЎРИНБОЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶