01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 02:46
Жамият 👁 258

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ҳозирги кунда мамлакатимиз тараққиётига салбий таъсир кўрсатувчи ва ёшларни бузғунчи ғоялар таъсирига тортишга интилаётган экстремистик гуруҳларга қарши кескин кураш олиб борилаётир. Шу билан бир қаторда ёшларни маънавий ва мафкуравий хуружлардан асраш, уларга қарши ўз фикри ва дунёқарашига эга бўлган баркамол авлодни тарбиялашга эътибор кучайтирилмоқда. Чунки ёшлар жамиятнинг энг катта ва ҳаракатчан қисми ҳисобланади.

Бунингдек мақсад-вазифаларни амалга оширишда халқимизнинг фақат ўзигагина хос, авлодлардан авлодларга ўтиб келаётган урф-одатлари, миллий қадриятларининг ҳам муносиб ўрни бор. Чунки бу муқаддас қадриятлар ёшларни ўз-ўзлигини англашига, миллий ғурури юксалишига, ўз миллати, динини қадрлашига, Ватани тақдирига дахлдорлигини англашига ва келажагига юксак орзулар билан интилишга ундайди.

Амударё туманининг чекка ҳудудларидан бири – Бобур номли овулда ҳам “бир болага етти қўшни ота-она” тамойилига амал қилган ҳолда ёши улуғ нуроний отахонлар, онахонлар ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол қилиб вояга етказишга интилмоқдалар. Овул аҳли ҳеч бири-бирининг фарзандига бефарқ қарамайди, ноўрин муомаласини ё қилиғини кўриб қолишса, болаларнинг кўнглига озор бермай, яхши сўзи билан йўлга солишади.

Шунингдек, ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, тартиб бузишга мойил, ҳаётида ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда муаммоли вазиятларга дуч келиб қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлашишда ўзига хос тизим яратилган. Шу йўналишдаги чора-тадбирлардан бири “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” тамойили асосида олиб борилаётган ишлардир. Таълим фахрийлари, овулнинг ўз ҳаёти билан бошқаларга ўрнак бўлаётган нуронийлари Абдураҳмон Мадатов, Муротбой Собуров ва узоқ йиллар ўзини ўзи бошқариш органларида самарали меҳнат қилган ибратли онахон Малика Шукурлаеваларга табиатан тартиббузарликлар содир этишга мойил, ҳаётида турли муаммоли вазиятларга дуч келган ва моддий-маънавий кўмакка муҳтож ёшлар бириктирилиб, муаммолари ҳал қилинмоқда ва ҳаётда ўзларини тиклаб олишларига кўмак берилмоқда.

Бу борада олиб борилаётган ишлар, ёшлар тарбиясида нуроний отахон, онахонларнинг роли, ёшлар орасида ўзаро  дўстлик, биродарлик, ҳамжиҳатликни қарор топтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар, эришилаётган натижаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Овул фуқаролар йиғини маъмурий биносида “Амударё телевидениеси” амалга ошираётган “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган грант лойиҳаси режасига кўра ташкиллаштирилган йиғилишга овул фуқаролар йиғини масъуллари, нуронийлари, ёшлар вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда овул фуқаролар йиғини раиси Гулбаҳор  Райимова, лойиҳа ижрочиларидан Ойгул Ражабова, овул ёшлари етакчиси Асилбек Раҳимов, кексалар масалалари бўйича овул фуқарорлар йиғини раиси ўринбосари Муротбой Собуров, меҳнат фахрийлари Абдураҳмон Мадатов, Малика Шукуруллаевалар мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Ёшлар тарбияси – умумхалқ иши. Бу ибора бежизга тез-тез тилга олинмайди. Чунки бола оилада илк тарбия олгач, боғчага, мактабга боради, улғайиб, турли жамоаларда меҳнат қилади, маҳалла ҳаётига аралашади. Ушбу жараёнларда ёши улуғ инсонлар  ҳамжиҳатликда уларга беминнат мураббийлик қилиб, йўл-йўриқ кўрсатиб борсалар, ўз  ҳаёти билан ибрат бўлсалар, албатта, бу ўз натижасини беради.

Маҳмуджон Шомуродов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026