30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 18:44
Жамият 👁 272

“ҲОЗИРГИ ЗАМОН 20 ЁШЛИК ЙИГИТ ВАҚТИМГА ТЎҒРИ КЕЛСА ЭДИ...”

“ҲОЗИРГИ ЗАМОН 20 ЁШЛИК ЙИГИТ ВАҚТИМГА ТЎҒРИ  КЕЛСА ЭДИ...”

Мен 1930 йилда ҳозирги Тўлқин овулида дунёга келганман. Катта бобом Маткарим сўфи, отам Абдураҳмон сўфи шу ернинг энг бой одамларидан бўлишган.

Элас-элас эслайман, 1934 йилда бойлар қулоқ қилинди. Мол-мулклари ҳам мусодара қилинди. Улар орасида отам ҳам бўлган. Ўша куни менга кимдир сув тўла қумғонни олиб бер, деганда қумғонни кўтаришга кучим етмаган. Шу кундан бошлаб 2 нафар акам, бир опам ва мен отасиз ўсдик. Қаҳатчилик замони, ишламаган, меҳнат қилмаган одам очдан ўлиб кетаверар эди. Биз етимлар очдан қолмаслик учун то тонггача чиғир ҳайдар эдик.

Опамни ҳам эрта турмушга бердик. Лекин, поччамизни харбий хизматга олиб кетишди. Опамнинг рўзғори ҳам биз ака-укаларнинг зиммасида бўлди. Уруш бизнинг Ватанимиздан анча олисда рўй бераётган бўлса-да, унинг совуқ нафаси юртимизда ҳам кезиб юрар эди.

Болалигимизда болаликнинг гаштини, унинг беғуборлигини ҳис қилмай ўсдик. Ўйларимиз, фикрлашимиз, дунёга бўлган кўз қарашимиз ёшимизга нисбатан анча катта эди.  Акам ниҳоятда билимли, саводли инсон бўлганлар. 8-синфлигидан бошлаб мактабда болаларга дарс берган. Акам ўлчовни, ҳисоб-китобни ниҳоятда аниқ олардилар. Пулни оқилона сарфлаши, тадбиркорлик билан иш олиб боришлари сабаб ота-онамиз йўқ бўлса ҳам бошқаларга қараганда анча яхши яшадик.

13 ёшлигимда трактор ҳайдовчисининг ёнида юриб, трактор ҳайдашга қизиқдим. Пахта далаларида трактор ҳайдаб анча тажрибам ошди. Туманда биринчи тоифали тракторчи бўлдим. Акаларим билан бирга кеча-кундуз меҳнат қилиб, ҳалол пул топдик. Бировга бир сўм пора бермадим, бировнинг ҳақини емадим. Тракторчиликдан бошқа яна кўп вазифаларда ишладим. Одамларнинг дуосини олдим. Пешона теримиз билан 1947 йилда янги уй қурдик.  1950 йилда оила қурдим. Ўша пайтда 20 ёшда эдим. Ҳозир умр йўлдошим Розия Абдураҳмонова билан тенг қариб, қарилик гаштини сураяпмиз. Аллоҳ менга барака эшикларини очди. Серфарзанд, сердавлат қилди. Бунинг учун беҳисоб шукур айтаман. Буларнинг бари, албатта, ҳалол меҳнат қилиб, ҳалол ризқ топишдан. Бир кунда трактор ҳайдаб бир сигирнинг пулини ҳам топган кунларим бўлди. Ортиқча бойлик тўпламадим. Топган мол-давлатимни яхшилик ва хайр-саховат йўлида ишлатдим. 8 нафар фарзандим бор, уларнинг  5 нафари қиз, 3 нафари ўғил. 32 нафар неварам, 60 дан зиёд эварам бор. Чеварам Нурмуҳаммаддан кейин яна 3 нафар эварам ҳам бор. 2007 йилда катта акам билан Ҳаж зиёратига бордик. Акам менинг болалик пайтимдан ота ўрнида ота бўлган. Илоҳим руҳлари шод бўлсин. Момонгиз билан умр йўлимизнинг ярмидан кўпини бирга яшаб ўтдик. Ҳаётимиз давомида чиқарган хулосамиз шуки, ҳалол яшаб, болаларига ҳам ҳалол луқма едирган одамга барокат эшиклари доимо очиқ бўлади. 

Қувват Абдураҳмонов,

фронт орти меҳнат фахрийси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026