30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 23:47
Жамият 👁 372

30 июнь – Ёшлар куни. ЧОЙКЎЛ ОВУЛИДАГИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР

30 июнь – Ёшлар куни. ЧОЙКЎЛ ОВУЛИДАГИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР

Ёшларнинг доимий иш билан бандлигини таъминлаш, уларнинг ҳаётларидаги муаммо ва ташвишларини ижобий ҳал этишда овул ва маҳаллаларда фаолият олиб борувчи ёшлар етакчисининг тутган ўрни муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, ёшлар етакчиси – ҳоким ёрдамчиси – оила ва хотин-қизлар фаоли ҳамкорлиги асосида ёшлар етакчисининг кундалик иш фаолиятида амалга оширадиган вазифалари талайгина. Айни кунларда 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган “Ёшлар ойлиги” тадбирларида жойлардаги ёшлар етакчиларининг ўз зиммаларидаги вазифаларни нечоғлик уддалаётганлари алоҳида эътироф этилмоқда.

Амударё туманидаги 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшлар муаммолари билан шуғулланиш баробарида улар эришаётган ютуқларни оммалаштириш ва ўз вақтида моддий-маънавий рағбатлантириш орқали ўз атрофига фаол, интилувчан ёшларни жипслаштириб, халқимиз фаровонлигига муносиб ҳиссаларини қўшаётган ёшлар етакчилари ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Чойкўл овулида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиси Хурсанд Шукуруллаев ҳам ёшлар билан ишлашиш, овул ёшларини эзгу мақсадлар йўлида жипслаштириш, уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида ўзига хос тажрибага эга етакчилардан бири. У аввало ишни овул ҳудудидаги 1218 та хонадонларда истиқомат қилувчи 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳаётини ўрганишдан бошлади. Шу мақсадда овулдаги ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорлик режасини ишлаб чиқди ва 14-30 ёш оралиғидаги 1920 нафар ёшлар хатловдан ўтказилди. 915 нафар ёш аёл-қизлар ва 1005 нафар йигитнинг 5 тоифа бўйича бандлиги, ишга лаёқатлилиги, маълумоти, оилавий, ижтимоий, саломатлик ҳолатлари пухта ўрганилиб, “Ёшлар баланси” шакллантирилди. Шу асосда 2023 йил бошидан 121 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ушбу дафтарга тўлиқ қамраб олинди ва уларнинг барчасига ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, 18 нафар ёшларнинг кредит маблағлари олиш бўйича муаммолари тўлиқ ҳал этилиб, 78 нафар ёшларга эса 1 нуронийга 10 ёш тамойили асосида экишлик ер майдонлари ажратилишида ёшлар етакчиси бош-қош бўлди. Шунингдек, Хурсанд Шукуруллаев 2 нафар ёшнинг касаначилик фаолияти билан шуғулланиш бўйича истагини қўллаб-қувватлаб, уларга зарур асбоб-ускуналар олиб беришда кўмаклашди. Турли ОТМлар ва техникумларда таълим олаётган 15 нафар талабанинг шартнома пуллари тўлаб берилди. Бундан ташқари, 2 нафар кам таъминланган ёш ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари учун ўқитилди. 6 нафар ёшнинг сафарбарлик чақирув-резерви учун шартнома маблағлари тўланишига яқиндан ёрдам берди.

Овул ёшларини тадбиркорлик фаолиятига қизиқтириш, уларнинг ўз тадбиркорлигини бошлашлари учун кўмаклашиш мақсадида ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда фаолият олиб борилаётгани боис, бу борада ҳам сезиларли ютуқларга эришилмоқда. Изланувчан, ташаббускор ёшлардан Қаҳрамон Ўрозимбетовнинг ўз бизнес-лойиҳасини амалга ошириш борасидаги мурожаати ҳоким ёрдамчисининг кўмаги туфайли ижобий ҳал этилди. Натижада овул ҳудудида “Саодат” хўжалик совуни ишлаб чиқариш оилавий корхонаси ташкил этиш бўйича Қаҳрамон Ўрозимбетовга имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди. Дониёрбек Отажонов эса АКФА дераза ва эшик ромлари, темир эшиклар ишлаб чиқариш цехи фаолиятини йўлга қўйиш арафасида турибди.

“Ёшлар ойлиги” муносабати билан Санобархон Жумабоеванинг мурожаати ҳам ижобий ҳал этилиб, субсидия асосида “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тикув машинаси олиб берилди. Айни пайтда Санобар Жумабоева ўзи тенги қишлоқ ёшларига чеварлик сирларини ўргатишни бошлаб юборди.

Хурсанд Шукуруллаевнинг фаолият кўлами жуда кенг ва серқирра. У ўз фаолиятида “Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” шиорига амал қилади. Айни кунларда эса мактабларда ёзги таътил бошланиши муносабати билан 16 00дан кейин овул ҳудудидаги умумтаълим мактабларининг спорт заллари, очиқ стадионларида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган турли спорт мусобақаларини ташкил этиш, кутубхоналарда китобхонлик тадбирларини ўтказиш орқали ёшлар маънавиятини юксалтириш, Чойкўл маданият марказида ташкил этилган тўгараклар аъзолари иштирокида кўнгилочар концерт дастурларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани боис, овул ёшлари орасида илмга интилувчан, ташаббускор ва изланувчан ёшлар сафи тобора ошиб бормоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026