ФАРОВОН МФЙДА ЁШЛАРНИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ЖИҲАТДАН ТАРБИЯЛАШГА ОИД ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
Бугунги ёшлар – том маънода она Ватан тараққиётига, келажагига дахлдор авлод ҳисобланади. Уларнинг ҳар томонлама етук ва билимдон, ташаббускор, эл-юрт манфаати йўлида фидойи инсонлар бўлиб вояга етиши халқимизнинг эртанги тинч ва фаровон ҳаётининг чинакам кафолатидир.
Шу боис, ёшлар тарбияси билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этиш, уларнинг ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўзларини қизиқтирган йўналишлар бўйича ўқиш, тадбиркорлик билан шуғулланишга бўлган истакларини рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг устувор мақсадидир. Бу борада Амударё телевидениесининг ижодий жамоаси томонидан амалга оширилаётган “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар ўзининг мазмун-моҳияти билан муҳим аҳамият касб этмоқда.
“Жаҳолатга қарши – маърифат” тамойили асосида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда ижтимоий шерикликни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган мазкур лойиҳага кўра, туманимиздаги овул ва маҳаллаларда, таълим-тарбия муассасаларида ўтказилаётган давра суҳбатлари ва учрашувларда аҳоли қатламларининг барча вакиллари қамраб олинмоқда.
Ана шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири жорий йилнинг 15 июнь санасида Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда Фаровон МФЙ фаоллари, ота-оналар ва ёшлар иштирок этишди.
Тадбирни Фаровон МФЙ раиси Мадамин Казаков очди ва ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар онгида Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳини шакллантириш мақсадида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритиб, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни мафкура майдонининг турли хуружларидан ҳимоя қилиш, маънавий дунёсини бойитишда маҳалла билан таълим муассасаларининг ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Ҳақиқатан ҳам Фаровон МФЙда маънавий-маърифий тарбиявий ишлар яхши йўлга қўйилгани боис, 642 та хонадонга бириккан 710 та оиланинг барчаси тинч-тотув ҳаёт кечиришмоқда.
Маҳалланинг жами аҳолиси 2521 нафардан зиёд бўлиб шундан 1261 нафари аёл-қизлардир. Аҳолининг асосий қисмини ёшлар ташкил этади. Яъни, 7-13 ёшли ўсмирлар 317 нафар, 14-17 ёшли ўсмирлар эса 288 нафардан зиёд, 18-30 ёшлилар 553 нафар бўлиб, миллий таркибига кўра, 2269 нафар аҳоли ўзбек, 96 нафари қозоқ, 121 нафари қорақалпоқ, 2 нафар рус ва 33 нафар бошқа миллат вакилларидан иборат.
Қувончлиси шундаки, маҳаллада барча миллат вакиллари аҳил-иноқликда яшаб, меҳнат қилишади. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг алоҳида иқтидорларини юзага чиқаришда етакчи – МФЙ раиси – ҳоким ёрдамчиси – хотин-қизлар фаоли ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, фуқаролар йиғини комиссиялари ва жамоатчилик тузилмалари ҳамда МФЙ раиси раҳбарлигидаги 11 кишидан иборат йиғин Кенгаши аъзоларининг ўзаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли маҳалла ёшлари орасида сабабсиз дарс қолдириш, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, шунингдек, оилавий ккелишмовчиликлар деярли йўқ ҳисоби.
Ўсиб келаётган ёш авлодни турли мафкуравий хуружлар, диний экстремизм, миссионерлик тарғиботларидан ҳимоялашга қаратилган “Ўз уйингни ўзинг асра,” “Хавфсиз тун”, “Тиғ” каби назорат тадбирлари тез-тез ўтказилаётгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар туфайли, гарчи шаҳар шароитида яшасалар-да 420 та оила ўз томорқа ерига эга, 6 та оила эса томорқа хўжалигида иссиқхона фаолиятини йўлга қўйган.
Айни пайтда маҳалла ҳудудидаги 420 та хонадон ўз томорқа ерига эга эканлигини ҳисобга олсак, ушбу хонадонларда воя етаётган ёшлар учун бу ҳақиқий табиат бағридаги гаштли меҳнат лаҳзаларини инъом этади.
Тадбир давомида “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” грант-лойиҳаси координатори, “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталарининг махсус мухбири Робия Йўлдошева лойиҳанинг мақсади ва ундан кутилаётган натижалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди ва бугунги давр талаблари, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёзги таътил пайтида уларни турли хил тўгаракларга жалб этиш, кўчалараро спорт мусобақаларини ташкил этиш хусусида иш юритиш бўйича ўз тавсияларини берди.
Тадбир давомида Фаровон МФЙ ёшлар етакчиси Шоҳруҳ Рўзметов, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Муқаддас Бекназарова, маҳалла фаолларидан Бахтиёр Пўлатовлар ёшлар тарбияси билан боғлиқ ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, тадбир иштирокчилари ёшларни ёзги таътил пайтида назоратсиз қолдирмаслик, уларнинг қимматбаҳо мобиль алоқа воситаларидан фойдаланишларини назорат қилиш, энг аввало ота-онанинг вазифаси эканлигини алоҳида қайд этишди.
Равшан БАҲРОМОВ, Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶