30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 23:47
Жамият 👁 571

АМИР ТЕМУР НОМЛИ ВА ОҚ ОЛТИН ОВУЛЛАРИДА СУВНИ ЧУЧУКЛАНТИРУВЧИ СТАНЦИЯ ИШГА ТУШИРИЛДИ

АМИР ТЕМУР НОМЛИ ВА ОҚ ОЛТИН ОВУЛЛАРИДА СУВНИ ЧУЧУКЛАНТИРУВЧИ СТАНЦИЯ ИШГА ТУШИРИЛДИ

Сўнгги йилларда бутун ер юзида сув муаммоси ниҳоятда долзарб масалага айланмоқда. Айрим ҳудудларда аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб бериш қатор қийинчиликлар билан амалга оширилмоқда. Амударё туманида ҳам бу борадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яқинда туманнинг Амир Темур номли овули аҳолисига тоза ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида ер остидан тортиб олинган сувни чучуклантирувчи ускуналар ўрнатилган “ЭКОС” станцияси ишга туширилди. Ушбу қурилма орқали эндиликда овулда 242 та хонадонга чучуклаштирилган сув етказиб берилмоқда.

Туманнинг Туркманистон Республикаси билан чегарадош ҳудудидаги Амир Темур номли овул оқар сув йўлларининг охирги қисмида жойлашган. Чекка ҳудуддаги мазкур овул ичимлик суви тармоғига ҳам уланмаган. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ўтган йили ҳам туман ҳокимлигининг ташаббуси билан 5 млрд. 300 млн. сўм эвазига сув тозалаш қурилмаси ва махсус иншоот бунёд этиш бошланган эди. Ҳозирги кунда мазкур сув тозалаш маркази орқали овулдаги 244 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда. Ушбу сув тозалаш қурилмаси орқали ер ости сувлари 35 метр чуқурликдан, диаметри 300 миллиметр бўлган 4 дона қувурлар орқали тортиб олиниб, кераксиз тузлар ва минераллардан тозаланган ҳолда аҳолига истеъмол учун етказиб берилмоқда.

Оқ олтин овулида ҳам аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида худди шундай сувни чучуклантириш ускуналари ўрнатилган “ЭКОС” станцияси фойдаланишга топширилган. Мазкур станция орқали овулда 560 та хонадон чучуклаштирилган сув билан таъминлаш имконияти яратилди.

Таъкидлаш жоизки, фан-техника тараққиёти даврида аҳолини чучук сув билан таъминлаш масаласи жиддий муаммо сифатида эътироф этилмоқда. Ер куррасидаги сув миқдори 1,4 млрд. куб километрга тенг бўлиб, шундан 98 фоизи денгиз ва океанларнинг шўр сувларига тўғри келади. Чучук сув миқдори кам бўлиб, унинг танқислиги кўп ҳудудларда кузатилади. Сув танқислиги натижасида кўп минтақаларда аҳоли юқори минераллашган сувларни истеъмол қилишга мажбур бўлмоқда. Ўрта Осиё мамлакатларида, хусусан Ўзбекистонда анчагина аҳоли шундай сувлардан фойдаланади. Минераллашган сувларни узоқ вақт истеъмол қилиш ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.

Кейинги йилларда Орол бўйи ҳудудида яшовчи аҳоли ўртасида буйрак, қовуқ ва ўт қопи касалликларининг кўпайиб кетаётгани, болалар ўртасида ўлимнинг тобора ортиб бораётгани мунтазам равишда минераллашган сувларни истеъмол қилиш оқибатидир. Олимларнинг фикрича, келажакда чучук сувлар миқдори бундан ҳам камайиб кетади, шу сабабли асосий сув манбаи ҳисобланган шўр сувларни чучук сувга айлантириб, аҳоли талабини қондириш муаммоси кўндаланг бўлиб турибди. Сувни чучуклаштиришда асосан электролиз, дистилляция, музлатиш ва юқори фильтрлаш усулларидан фойдаланилади.

Амир Темур номли ва Оқ олтин овуллари аҳолиси эндиликда тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имконияти яратилганидан ниҳоятда мамнун ва мазкур станцияни қуриш ташаббуси билан чиққан, бош-қош бўлган тадбиркорга, масъулларга ва давлатимизга миннатдорчилик билдирмоқдалар.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026