30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 22:17
Жамият 👁 238

Намунали ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди

Намунали ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди

 

Ота-она учун фарзандининг камолини кўришдан ортиқ бахт йўқ дунёда. Фарзандлар томонидан эришилган муваффақиятлар, қўлга киритилган ютуқлар барча ота-оналарнинг қалбида ғурур ва ифтихор туйғуларини жўш урдиради.

Айниқса, она Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли бурчини сидқидилдан бажариб, киндик қони тўкилган заминнинг шаънини ўз ор-номуси каби ҳимоя қилувчи мард ўғлонлар нафақат ота-онасини балки, барча юртдошларимизнинг ишонган тоғи, қалқонидир. Юртимизда ана шундай бурчига садоқат билан хизмат қилаётган, касбини шарафлаб келаётган ҳарбий хизматчилар сафи тобора ортмоқда. Ҳеч шубҳасиз, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари сафида хизмат қилиш, Ватан остонаси дахлсизлигини таъминлаш ҳар бир йигит учун улкан орзу ва мақсадга айланган.

Мана шундай эзгу мақсад йўлида собит қадамлар билан бораётган ўғлонлар ичида Манғит шаҳрининг Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи Баҳодир Қодировнинг ҳам фарзанди бор.

Унинг фарзанди Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига хизматига қабул қилинганидан буён ўзининг намунали ҳарбий интизоми, хулқи, билимга интилиши, тиришқоқлиги, ташаббускорлиги, жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан барча ҳарбий хизматчиларга намуна бўлиб келмоқда.

Баҳодир Қодировнинг фарзанди Ватанимизга, Президентимизга, жонажон халқимизга содиқлик тўғрисидаги қасамёдига амал қилган ҳолда шараф билан хизмат қилиб келаётгани эътироф этилиб, ота-онасига мана шундай баркамол фарзандни тарбиялаб вояга етказгани учун Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлиги Ташаккурнома йўллади.

Ўз тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ҳарбий хизматчилар сафида Тўлқин овулида истиқомат қилувчи Сайдулло Матназаровнинг фарзанди ҳам бор.

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлигида хизмат қилувчи масъул офицерлар Сайдулло Матназаров ва унинг рафиқасига фарзандининг ўз хизмати давомида мустаҳкам иродали, ақл-заковатли, жисмонан соғлом, мустақил фикрали, замонавий фан-техника янгиликларидан хабардор, муомала ва касб маданиятига эга ҳақиқий Ватан ҳимоячиси эканлигини эътироф этиб, қўмондонлик номидан чуқур миннатдорлик билдирди ва ташаккурномани тантанали тарзда топширишди.

Шунингдек, ушбу оила фарзандининг келажакда ҳам ўзига билдирилган юксак ишончни оқлаган ҳолда, юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлаш, янги Ўзбекистоннинг буюк келажагини қуришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш йўлида сидқидилдан фидокорона хизмат қилишига ишонч билдирди.

Инсоният учун тинчлик, осойишталикдан ҳам улуғ, бебаҳо неъмат йўқ. Бугун юртимизда амалга оширилаётган юксак тараққиёт, янгиланишлар, ривожланишлар замирида халқимизнинг тинч-осуда ҳаёти, эртаги кунига мустаҳкам ишончи мужассамдир. Бу эса мамлакатимиз сарҳадларини мардонавор ҳимоя қилиб келаётган ҳарбий хизматчиларнинг фидоийлиги самараси эканлигини асло унутмаслигимиз керак.

Ўз ҳарбий бурчини адо этиш йўлида метин ирода ва темир интизом билан хизмат қилаётган она Ватанимизнинг мард ўғлонлари доимо омон бўлишларини тилаймиз!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026