30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 16:06
Жамият 👁 320

Меҳнатдан бахт топган қишлоқ аёли

Меҳнатдан бахт топган қишлоқ аёли

Қишлоқ аёли ҳақида гап кетганда, аввало қўллари меҳнатдан қадоқ бўлган, қуёшда юзлари қорайган эрта-ю кеч дала ишлари билан банд бўлган меҳнаткаш ва соддадил аёллар кўз ўнгимизда гавдаланар эди. Лекин, бундан ўн йилча олдинги қишлоқ аёли билан бугунги куннинг қишлоқ аёли ўртасида катта фарқ бор. Кенг дунёқарашга, юксак билим ва салоҳиятга эга бўлган қишлоқ аёллари бугун жамиятнинг фаол қатламига айланиб, ўзининг шахсий позициясини кўрсатмоқдалар. Улар қишлоқ ҳудудларда яшасалар ҳам, шаҳарникидан асло кам бўлмаган муносиб шароитларда яшаб, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўз фикри билан иштирок этмоқдалар.

Амударё туманининг Қиличбой овулида яшовчи Муқаддас Аллаберганова ҳам мана шундай аёллардан. У 1973 йилда Қиличбой овулида туғилди ва шу овулда вояга етди.

Ўрта мактабдан сўнг, 1995 йилда Нукус давлат педагогика институтининг филология факультетини тугатиб, Феруз Камолов билан оила қурди. Зиёли оилада баркамол фарзандлар туғилиб вояга етади. Оиланинг тўнғич қизи Лайлохон ҳам онасининг касбини танлади. Иккинчи фарзанд Зилолахон эса Нукус давлат педагогика институтининг чет тиллари факультети талабаси, учинчи фарзанд Динорахон эса Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида таҳсил олади. Уч нафар қиздан кейин туғилган кенжатой ўғил Беҳрузбек эса 83-сонли мактабда 7-синф ўқувчиси. У ҳам опалари сингари олий ўқув юрти талабаси бўлиб, ўз касбининг етук мутахассиси бўлишни ният қилган. Ота-она учун учта қизга яхши тарбия бериш, уларни оилали, ўқимишли қилишдан ортиқ бахт бўлмаса керак.

Эрта тонгдан то шомгача тиним билмайдиган Муқаддас опа 83-сонли мактабда она тили ва адабиёт, қорақалпоқ тили фанларидан дарс беради. Шу билан бирга репетиторлик фаолияти билан ҳам шуғулланади. Айни кунлар таътил вақти бўлса ҳам, ўз ўқувчилари билан мушоира кечалари ўтказиб, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишларига ёрдам бермоқда.

Бундан ташқари, Муқаддас опа мўжазгина қўғирчоқ театрини ташкил қилган. Унинг ўз қўллари билан ясаган қўғирчоқлари ёрдамида иқтидорли ўқувчилари мактабгача таълим муассасаларида, оромгоҳларда болаларга саҳна кўринишлар тайёрлаб намойиш қиладилар.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Муқаддас опа ёшлик пайтидан тўқиш билан ҳам шуғулланиб келади. Уни машҳур тўқувчилардан бири деб бемалол айта оламиз. Кўплаб шогирдлар етиштириб, уларга ҳам тўқишнинг сир-асрорларини пухта ўргатиб келмоқда. Унинг тўқиган кийимлари, бежиримлилиги, сифати билан ички бозорларимизда анча харидоргир. Ўзининг асосий касбидан ташқари тўқиш билан шуғулланиб, оиласига қўшимча даромад олиб кираётган оддий қишлоқ аёли китоб ўқишдан, ўз билими ва тажрибасини оширишдан ҳам асло чарчамайди. Муқаддас опанинг шахсий кутубхонасида 2000 дан зиёд турли бадиий ва илмий адабиётлар жамланмаси мавжуд.

Ўзининг педагоглик фаолиятини сидқидилдан бажариб, ўқувчиларнинг нафақат билимини балки дунёқарашини ўстиришга, улага ҳунар ўргатиб, истеъдодларини юзага чиқаришга ёрдам бераётган қаҳрамонимиз аёллик, оналик вазифасини ҳам бекам-у кўст бажариб келмоқда.

У эрталабки соат 5 дан то тунгача тиним билмайди. Шогирдалари билан шуғулланиб бўлгач, нон ёпади, томорқасининг ишлари билан шуғулланади, сигир соғади. Турмуш ўртоғи билан биргаликда барпо қилган мўжазгина боғда ёз ва куз фаслининг сарҳил меваларини териб, қишга озуқа ғамлайди, тиниб-тинчимас оддий қишлоқ аёлининг ҳар бир куни шундай ўтади.

У ўзини дунёдаги энг бахтли инсон деб билади. Меҳнатдан қўллари асло чарчамайди. Меҳнат қилиб ҳеч ким кам бўлмаслигини, ўз меҳнатинг билан топган нон дунёдаги энг ширин нон эканлигини билади.

Дарҳақиқат, Муқаддас опа сингари кўплаб қишлоқ аёллари ҳаёт ташвишларига ўралашиб қолмасдан, юрт ривожи ва халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилмоқда. Уларнинг кўнгли қишлоқнинг кенгликлари каби кенг. Ушбу аёллар борига қаноат қилиб, йўғини яшириб, борини ошириб яшаётган аёллардан. Қишлоқда шаҳардаги каби шароитлар бўлмаса-да, улар асло нолимайдилар. Ўтаётган ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланиб бошқаларга ўрнак бўлгулик даражада ҳаёт кечирмоқдалар.

Фотима Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026