ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНГАН МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2023 йил 14 августдаги 10-сонли ҳамда Амударё тумани Фуқаро мухофазаси бошлиғининг 2023 йил 15 август кунги 7-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманида 2023-2024-йиллар куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳамкорликдаги ташкилотларнинг тўғри ҳаракат қилишлари бўйича жорий йилнинг 16 август санасида Амударё тумани ФВДқТ хизматлари ва механизация йиғма командалари билан махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Мазкур махсус-тактик ўқув машқини ўтказишдан мақсад 2023-2024-йиллар куз-қиш мавсумида Амударё тумани ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган коммунал тизимларидаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, махсус-тактик ўқув машқида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда ФВДТ ҳудудий ва қуйи тизимлари куч-воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш ишларини самарали ташкил этишдан иборат бўлиб, 4та босқичда амалга оширилди.
Махсус-тактик ўқув машқининг 1-босқичида Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари - Штаб бошлиғи, полковник Б.Оразбаев, Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари, “Йиғма команда” командири Н.Камолов, Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ бўлим бошлиғи, подполковник Е.Арзуев ва Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник И.Ҳосиловлар бошчилигида Янгиобод МФЙ ҳудудида жойлашган Амударё туман ҳокимлиги биноси олдида туман ФМ хизматлари йиғма командаси ва йиғма механизация отрядларининг куч ва воситалари тайёргарлигини кўздан кечириш учун саф кўриги ўтказилди. Саф кўригида 23та техника ва 106та шахсий таркиб иштирок этди.
Тадбирнинг 2-босқичида туман газ таъминоти хизмати куч ва воситаларининг газ қувурларида юзага келган аварияларни бартараф этишдаги амалий ҳаракатлари кўздан кечирилди. Кузатиш жараёнида 2023-2024-йил куз-қиш мавсуми олдидан Амударё тумани бўйича жами 24 476та аҳоли хонадони суюлтирилган газ билан бир маромда мунтазам таъминланиб келинаётгани маълум бўлди. Шунингдек, тадбирда тумандаги 24 476та хонадонларга ID карта тарқатилиб, жами айланмадаги 28 402 дона филиал ижара баллонлари ва аҳолининг ўз ҳисобидаги 2 540та газ баллонларига ёрлиқ (стикер)лари ёпиштирилгани кўрсатиб берилди.
Шохобчаларга узоқ бўлган ҳудудлардаги 8 169та хонадонда яшовчи истемолчиларга махсус ИСУЗУ автомошиналарида суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилаётгани алоҳида қайд этилди.
Махсус-тактик ўқув машқининг 3-босқичида туман энергетика хизмати куч ва воситаларининг электр тармоқларида юзага келган аварияларни бартараф этишдаги амалий ҳаракатлари кўздан ўтказилди. Унга кўра, 2023-2024-йил куз-қиш мавсуми олдидан режа буйича ҳаво тармоклари режада белгиланган қувватдаги электр энергиясини ўтказиш қувватига эгалиги, тармоқларга тегиб турган дарахт шохларидан тозаланиб, салқи симлар қайта тортилгани, таянчлар рақамлангани ва режа бўйича 108 дона трансформатор пункти ҳолати яхшилангани назоратдан ўтказилди. Тадбир жараёнида трансформаторларнинг щитлари бўялиб, автоматлари, рубильниклари, предохранителлари ички жиҳозлари алмаштирилгани ва теварак-атрофлари ёввойи ўтлардан тозаланиб, 46 дона трансформатор пунктлари капитал таъмирдан чиқарилгани ва бошқа барча зарур тайёргарлик ишлари амалга оширилгани маълум бўлди.
Махсус-тактик ўқув машқининг 4-босқичида туман сув таъминоти хизмати куч ва воситаларининг сув қувурларида юзага келган аварияларни бартараф этишдаги амалий ҳаракатлари кўздан кечирилди.
Маълум бўлишигча, айни пайтда Амударё туманида жами 323,2 км. узунликда сув тармоқлари мавжуд бўлиб, шундан 194 км. сув қувурлари эскирган. Марказлашган ичимлик сувидан фойдаланувчи абонентлар сони эса 11 371тани ташкил этади. 1 210та хонадон кўча колонкасидан фойдаланади. Шулардан 4 935та хонадонга сув ўлчагич асбоблари ўрнатилган бўлиб, аҳолининг 44,3 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.
Бугунги кунда туманда 6 436та хонадонга махсус автотранспортлар орқали ичимлик суви ташиб бериш йўлга қўйилган бўлиб, аҳолининг 36,8 фоизи муқобил (қудуқ) сув манбаларидан фойдаланишади.
Махсус-тактик ўқув машқи жараёнида 2023-2024-йиллар куз-қиш мавсумида аҳолининг сифатли табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви ва иссиқ сув билан таъминланиши борасидаги тайёргарлик ишларининг ҳолати атрофлича ўрганилиб, фавқулодда вазиятлар содир бўлишининг олдини олиш борасида соҳалар масъулларига зарур топшириқ ва тавсиялар ҳам берилди.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶