28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:54
Қишлоқ хўжалиги 👁 281

ЭЛ РИЗҚИ – ДЕҲҚОН МЕҲНАТИДАН

ЭЛ РИЗҚИ – ДЕҲҚОН МЕҲНАТИДАН

Халқимиз ризқи мўллиги, дастурхонимиз тўкинлиги ва эл-юрт фаровонлиги энг аввало, заҳматкаш деҳқонларимиз меҳнатидан. Шу боисдан кейинги йилларда экин майдонларининг унумдорлигини оширишга, сара уруғлардан мўл ҳосил олишга, деҳқончиликка илғор технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу борадаги дунёнинг илғор давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланаяпти.

Халқимизда деҳқончилик азалдан улуғланиб келинган, мўътабар касб сифатида қаралган.

Амударё туманининг Хитой овулида ҳам деҳқончилик туфайли оиласини обод, турмушини фаровон этибгина қолмай, юртдошларимиз дастурхонига турли ноз-неъматларни, таъми тотли меваларни тортиқ қилаётганлар кўп.

Озод ака Бердибоев овулдаги 2-сонли мактабда қирқ йил ўқувчиларга жисмоний тарбия фанидан таълим-тарбия берди. У ёшларнинг ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлиб камол топишлари учун ўз ҳиссасини қўшган элда эъзозли инсон.

Тажрибали мураббий нафақага чиққандан кейин “дам оламан, бўлди энди, ишламайман” деб бекор ўтирмади. Ҳовлиси атрофидаги 16 сотих томорқа ерида эрта баҳордан то кеч кузгача тинимсиз меҳнат қилиб, оиласи эҳтиёжи учун зарур бўладиган сабзавот, полиз экинларини ўзи етиштирди, рўзғоридан ортганини бозорга олиб чиқиб сотиб, мўл даромад топа бошлади.

Унинг томорқасида картошка, пиёз, помидор, бодринг, карамдан тортиб саримсоқ пиёзгача экилади. Ҳозирги пайтда помидор, бодринг, булғор қалампири, ўрта сабзи, ўрта карамлари жуда харидоргир бўлаётир. Боғидаги 20 туп олмалар мевасининг кўплигидан шохларини эгиб турибди. Бундан ташқари боғда 50 туп олча, 5 туп гилос, 20 туп ўрик, олхўри, нок, шафтоли дарахтлари бор. Томорқачи мевали дарахтлардан ҳам ҳар йили яхши даромад кўради. Ҳовлиси атрофини ўраб турган узумзор кўрган кишининг ҳавасини келтиради. Узумнинг ҳам бир нечта навларини экиб, соҳага доир илмий адабиётларни ўқиб, элда танилган боғбонлар билан ҳамсуҳбат бўлиб, бу борада яхшигина тажриба тўплаган собиқ муаллимдан бугунги кунда боғбонлик сирларини ўрганаётганлар ҳам, унинг мевали дарахтларни пайвандлаш усулларига қизиқаётганлар ҳам кўп.

Халқимизда “эр йигитга қирқ ҳунар оз” деган ибора бор. Бунинг маъноси жуда теран эканлигини кўпинча ўйламаймиз ҳам. Лекин ҳаётда шундай одамлар борки, уларнинг интилишлари, қизиқишлари ва шу туфайли эришаётган ютуқлари барчага ибрат бўлгулик. Буни қаҳрамонимиз фаолиятида ҳам кўришимиз мумкин. Гап шундаки, у ўз ҳовлиси атрофида асаларичиликни ҳам йўлга қўйди. Дастлаб икки-учта асалари оиласи парвариш қилинган хонадонда ҳозирги кунда 14 та оила боқилаяпти. Натижада деҳқончиликдан келадиган даромадга яна бир қўшимча манба яратилди.

Озод ака Бердибоев чорвачилик , паррандачилик йўналишлари билан ҳам шуғулланиб келади. Аҳли аёли , фарзандлари , неваралари билан биргаликда иккита соғин сигир, иккита зотдор буқаларни, элликдан зиёд паррандаларни парвариш қилаяпти.

Қаҳрамонимиз турмуш ўртоғи билан икки ўғил, икки қизни ҳалол меҳнатлари билан вояга етказишди, ҳаммасини уйли-жойли қилишди. Улар ҳам Озод акадек асосий ишидан сўнг томорқачилик билан шуғулланади.

У киши билан мулоқотимиз давомида қўл телефони тез-тез жиринглаб, суҳбатимизни бўлиб турди. Кимдир кўчат сўрайди, яна кимдир маслаҳат сўраб қўнғироқ қилади.

– Барчасига қўлимдан келганича ёрдам қиламан, – дейди қаҳрамонимиз.

Эл ризқи деҳқон меҳнатидан яралади. Озод ака Бердибоев ва оила аъзолари юртдошларимиз дастурхони тўкин бўлишига ҳисса қўшаётганидан мамнун.

Биз уларга меҳнатларингизнинг баракасини берсин, деб қоламиз.

Севара ИСМОИЛОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026