30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 14:46
Жамият 👁 2,811

КЕКСАЛАР – ЖАМИЯТ КЎРКИ

КЕКСАЛАР – ЖАМИЯТ КЎРКИ

Инсон – ҳаёт гултожи. У ўзининг орзу-интилишлари, эзгу амаллари билан ҳамиша ҳаёт гулбоғининг кўрки бўлиб келган. Чунки кишилик жамиятидаги барча ижобий ўзгаришлар, янгиланиш ва тараққиёт фақат ва фақат инсон закоси, фидойи меҳнатининг маҳсулидир. Ҳаётда ўзидан яхши из, яхши ном қолдириб яшаш эса ҳар бир инсон дилидаги энг эзгу мақсад.

Мен ҳар гал кекса авлод вакиллари билан учрашганимда, мулоқотда бўлганимда уларнинг нафақат босиб ўтган умр йўллари, балки ҳар бир сўзи бугунги ёшларимиз учун энг ибратли мактаб эканлигини ҳис этаман. Чеҳраларида нуронийлик балқиб турган кекса онахон ва отахонларимиз – жамиятимиздаги бугунги мислсиз тараққиётга жуда катта ҳисса қўшган, халқ фаровонлиги, бахт-саодати йўлида куч-қудратини сафарбар этган фидойилар айнан улардир. Шунинг учун ҳам муҳтарам Президентимиз нуроний инсонларга ҳурмат ва эътиборнинг яна бир рамзи сифатида 2015 йилга "Кексаларни эъзозлаш йили” деб ном бердилар. Шу баробарида Юртбошимиз: "Барчамизни оқ ювиб, оқ тараган, она юртимизнинг оғир юкини, унинг қувонч ва ташвишини умр бўйи елкасида кўтариб келган мўътабар боболаримиз ва момоларимизни, ота-оналаримизни рози қилиш, уларнинг дуосини олиш – дунёдаги энг улуғ, энг савобли иш”, эканлигини таъкидладилар, йилга монанд Давлат дастури қабул қилиш, бугунги кунда кекса авлод вакиллари ҳаётига дахлдор бўлган муаммоларни ҳал этиш масалалари "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросида ўз амалий исботини топиши зарурлигига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Дарвоқе, қарияларимиз нафақат хонадонларимизнинг, балки ҳаётимизнинг фаришталари, гултожи, жамиятимиз кўрки. Уларнинг яхши дам олишлари, тиббий ва ижтимоий хизматлар билан қамраб олиниши учун ғамхўрлик кўрсатиш инсон омилига эътиборнинг энг устувор тамойилларидан биридир. Бу 2015 йилнинг 18 февралида қабул қилинган "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорида ўз ифодасини топган. Айниқса, Дастурда 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни кучайтириш юзасидан йил давомида амалга ошириладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар бандма-банд белгилаб қўйилгани янада қувонарли. Ҳақиқатан ҳам, мамлакатимиз аҳолисининг жуда кам сонли қатламини ташкил этувчи иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийлари учун фаровон ва муносиб турмуш шароитлари яратиш билан бирга уларнинг кўнгилли дам олишлари, Ўзбекистондаги ўзлари хоҳлаган сиҳатгоҳларда даволаниб, саломатликларини мустаҳкамлашлари учун барча зарур ишларни амалга ошириш Давлат дастурида ўз ифодасини топган. Ҳатто қарияларнинг қизиқишлари бўйича маҳаллаларда турли мулоқот марказлари, клублар ташкил этиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, улуғ инсонларнинг қизиқишларига мос мавзуларда махсус телекўрсатувлар, спектакль ва фильмлар яратиш ҳам Кексаларни эъзозлаш йили Давлат дастурида белгиланган вазифалар сирасига киритилиши биз – кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрликдир. Менимча, бундан ортиқ меҳр-оқибат, эътибор ва ғамхўрлик бўлмаса керак. Демак, нуронийларимиз тўла давлат муҳофазасида, уларнинг яхши, ҳар томонлама фаровон, иззат-ҳурмат қуршовида яшашлари учун Президентимизнинг ўзи жон куйдираётир. Биз – нуронийлар бундайин ғамхўрликка муносиб равишда тобора мислсиз тараққиёт поғоналаридан юксалиб бораётган мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлидаги барча хайрли ишларга қўл-қанот, энг яқин маслаҳатгўй, бир самимий дўст бўлиб яшашга ҳамиша бурчлимиз. Чунки мамлакатимизнинг бугунги қудрати ва салоҳиятида кекса авлод вакиллари – биз нуронийларнинг муносиб ҳиссамиз бор. Буни қалбан ҳис этиб яшаш эса бизга ҳамиша куч-қувват бағишлайди.

Бекман АЛЛАБЕРГАНОВ,

"Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026