Жамият
👁 2,195
Аёл юрагида гуллайди Баҳор!
Бу кўҳна дунёда минг бир синоат:
Қуёш нури тушмас неча макон бор.
Бу қандайин сир, қандай каромат,
Фақат бир кўнгилда нур тўла виқор!
Она ер ҳарсиллар, фасли зироат,
Унмоққа ошуфта боғлар ҳам бедор.
Энг аввал БАХТ сўзин этиб қироат,
Аёл юрагида гуллайди Баҳор!
Тонглар ҳам уйғонар унинг кўзида,
Ҳаёт завқи билан тўлади кўнгил.
"Жоним!”-деб эврилиб турган кезида,
Меҳр-муҳаббатдан тошиб кетар Дил!
Исм-у жисм ила монанд, пайваста,
Зулфия ё Ширин ва ёки Санам.
У бешик устига эгилган пайтда,
Аёл меҳри билан яшайди олам.
Қуёшнинг тафти бор қучоқларида,
Гул-у райҳонларнинг ажиб ифори.
Ҳаёт балқиб турган қароқларида,
Истиқлол юртининг мангу Баҳори!
Қайсидир донишманд айтмиш: "аслида
Баҳор – Аёл кўнглин инъикосидир.
Гар ул зот бўлмаса одам наслида,
Бу – ҳаёт фаслининг интиҳосидир.”
Ҳаёт порлаб турсин Замин устида,
Эй кўнгил, сен уни кўзларингга сурт.
Мангу тирикликка мангу қасида –
Аёлин қадрлаб яшаётир ЮРТ!
Ана, дуодадир кексалар хуррам,
Табаррук айлашиб Аллоҳ инъомин:
–Тинч бўлсин она ЮРТ, Она – мукаррам,
Баҳордай гулласин илоҳо, ом-и-и-н!
Қуёш нури тушмас неча макон бор.
Бу қандайин сир, қандай каромат,
Фақат бир кўнгилда нур тўла виқор!
Она ер ҳарсиллар, фасли зироат,
Унмоққа ошуфта боғлар ҳам бедор.
Энг аввал БАХТ сўзин этиб қироат,
Аёл юрагида гуллайди Баҳор!
Тонглар ҳам уйғонар унинг кўзида,
Ҳаёт завқи билан тўлади кўнгил.
"Жоним!”-деб эврилиб турган кезида,
Меҳр-муҳаббатдан тошиб кетар Дил!
Исм-у жисм ила монанд, пайваста,
Зулфия ё Ширин ва ёки Санам.
У бешик устига эгилган пайтда,
Аёл меҳри билан яшайди олам.
Қуёшнинг тафти бор қучоқларида,
Гул-у райҳонларнинг ажиб ифори.
Ҳаёт балқиб турган қароқларида,
Истиқлол юртининг мангу Баҳори!
Қайсидир донишманд айтмиш: "аслида
Баҳор – Аёл кўнглин инъикосидир.
Гар ул зот бўлмаса одам наслида,
Бу – ҳаёт фаслининг интиҳосидир.”
Ҳаёт порлаб турсин Замин устида,
Эй кўнгил, сен уни кўзларингга сурт.
Мангу тирикликка мангу қасида –
Аёлин қадрлаб яшаётир ЮРТ!
Ана, дуодадир кексалар хуррам,
Табаррук айлашиб Аллоҳ инъомин:
–Тинч бўлсин она ЮРТ, Она – мукаррам,
Баҳордай гулласин илоҳо, ом-и-и-н!
Робия ЙЎЛДОШЕВА.
(Фото-www.uza.uz)
(Фото-www.uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶