56-СОНЛИ МАКТАБНИНГ БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ “ЎЛКАМИЗГА БАҲОР КЕЛДИ” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИШДИ
Юртимизга фасллар келинчаги бўлган баҳор келди. Фасли навбаҳор кириб келиши билан табиатдаги янгиланишлар қалбларга кўчиб, кайфиятлар чоғ бўлади. Шундай кунларда эл орасида Наврўзи олам тантаналари бошланиб, кенг нишонланади.
14 март куни 56-сонли мактабда ҳам ушбу байрам муносабати билан “Ўлкамизга баҳор келди” деб номланган мусиқий-маърифий тадбир ўтказилди. Кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган бошланғич синф ўқитувчиси Гулнора Ортиқова томонидан 2-“В” синф ўқувчилари билан ҳамкорликда ташкил этилган байрам тадбирига мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари, ота-оналар ҳам таклиф этилди.
Тадбир бошланишида сўзга чиққанлар барчани баҳор байрамлари, Наврўзи олам билан табриклашди ва кўклам фаслидаги бажариладиган ишлар, бўлиб ўтадиган байрамлар ҳақида гапириб, эл-юртга ризқ, барака тилашди.
Ўқувчилар тадбирга ташриф буюрган онажонларга бағишланган шеърлар айтишди ва бошларига тож кийдириб, уларни хурсанд қилишди. Қизалоқлар “Она қизим” қўшиғига рақс тушиб, тадбирга файз киритишди. Шундан сўнг, даврага тароватли Баҳорой билан Деҳқон бобо кириб келишди ва ўқувчилар ижросидаги кўкламга бағишланган шеърлар, айтишувлар, миллий ўйинлар, қўшиқлар тингланди. Тадбирда намойиш этилган “Ким олади, шугинани”, “Бойчечагим”, “Қизалоғим” каби қўшиқ ва рақслар барчага хушнудлик бахш этди.
Кўтаринки руҳда ўтган байрам тадбири барчага завқ ва байрамона кайфият улашди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶