ТАШАББУСЛИ БЮДЖEТ – МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШНИНГ ХАЛҚЧИЛ ВОСИТАСИ
Президентимизнинг 2018 йилда “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2021 йилда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари қабул қилинган.
Қарорга мувофиқ 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида бюджет маблағларининг бир қисмини жамоатчилик фикри асосида йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар изчил давом эттирилмоқда. Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида фуқароларнинг фаоллигини ошириш ҳамда мамлакатимизда ўтказиб келинаётган овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этиб келаётган кенг жамоатчиликни янада рағбатлантириш, ҳудудлардаги долзарб муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш мақсад қилинган.
Жорий йилги Ташаббусли бюджетнинг иккинчи мавсумида Амударё туманининг 2023 йил учун тасдиқланган харажатлар сметасида жами 12 млрд. 39 млн. 432 минг сўм режалаштирилган.
Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги томонидан очилган Очиқ бюджет (openbudjet.uz) порталига 2023 йил 17 июлдан 7 августга қадар бўлган даврда туман фуқаролари томонидан жами 116та ташаббус киритилган. 2023 йил 26 августдаги ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган йиғилишда ушбу ташаббуслар комиссия аъзолари томонидан лойиҳа қийматлари қайта кўриб чиқилди. Шундан 9та ташаббус белгиланган тартибга зид эканлиги сабабли рад этилган ҳамда ушбу таклифлар бўйича ташаббус берган шахснинг шахсий кабинетига рад қилинишининг асосланган сабаблари тўғрисида хабарнома юборилган.
Танлаб олинган 107та ташаббуслар маъсуллар томонидан қайта ҳисоб-китоблар қилиниб, жамоатчилик ўртасида йигирма кун давомида овоз бериш жараёнига рухсат берилди. Мавжуд лойиҳалар учун овоз бериш жараёни жорий йил 27 августдан 16 сентябрга қадар этиб белгиланди.
Овоз бериш якунига кўра, жамғармада шаклланган маблағ доирасида энг кўп овоз олган 7та ташаббус “ғолиб” деб топилди. Ушбу ташаббусларнинг жами қиймати 9 млрд. 240 млн. сўмни ташкил қилади.
Овоз бериш жараёнининг иккинчи мавсумида 80 минг 348 нафар фуқаро иштирок этган бўлиб, туманимиз умумий аҳоли сонига нисбатан 39 фоизни ташкил қилди. Ўтган 2022 йил иккинчи мавсумида 33 минг 276 нафар фуқаро овоз бериш жараёнида иштирок этган эди.
Ташаббусли бюджет жорий йилдаги биринчи мавсумида туманимиздаги Тўлқин, Жумуртов, Жумур овул, Холимбег, Тор ёп, Куюк кўпир, Чойкўл, Навоий номли, Қорамон, Бўз солма, Қиличбой, Уйшин, Дарё бўйи, Қангли, Қум ёп, Беш овул, Тош қалъа, Оқ олтин, Ўзбекистон, Намуна, Босув каби овул ва маҳаллалар фуқаролари ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этиб, ўз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳиссаларини қўшди.
Президентимизнинг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан амалдаги механизм янада такомиллаштирилиб, ўтган йилдан бошлаб туман ва шаҳар бюджетлари харажатларининг 5 фоизи бевосита фуқаролар томонидан билдирилган тадбирларга йўналтирилиши белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, жойларда фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни айнан уларнинг ташаббуслари асосида ҳал этиш имкониятини яратишга ажратилаётган қўшимча даромадларнинг 10 фоизлик миқдори 30 фоизга кўтарилди.
Мазкур жараёнларда фуқароларнинг фаол иштирок этиши – ўз ҳудудларидаги мавжуд долзарб муаммоларнинг бартараф этилишида ҳамда бюджет маблағларининг тўғри тақсимланишида ўз ҳиссаларини қўшишларига кенг имкониятлар яратади.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶