28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 09:42
Сиёсат 👁 718

Жўқорғи Кенгес Раиси Амударё туманида маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш бўйича ишлар билан танишди

Жўқорғи Кенгес Раиси Амударё туманида маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш бўйича ишлар билан танишди

Яқинда Амударё туманидаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар бошланган эди. 4 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев туманда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Жўқорғи Кенгес Раиси Чойкўл, Холимбег овуллари ва Тошқалъа маҳалласида бўлиб, ички кўчаларига қум-шағал аралашмасини ётқизиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Шунингдек, ҳудуд аҳолиси билан яқиндан мулоқот қилди.

Таъкидлаш жоизки, кўп сонли фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш ва инфратузилмани яхшилаш бўйича билдирилган мурожаатлар бугунги кунга келиб босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.

Фуқаролар билан мулоқот давомида ҳам қатор долзарб муаммолар айтиб ўтилиб, Жўқорғи Кенгес Раиси кўтарилган масалалар юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. Ҳар бир ўринли муаммо, албатта, ўз ечимини топишини, ёмғирли кунларда лой, ёзда чанг билан аҳолини қийнаб келган тупроқ йўлларнинг барчаси тош йўлларга айлантирилиши айтиб ўтилди.

Ўз навбатида, фуқаролар ҳам аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва алоҳида эътибор учун Президентимизга ўзининг чексиз миннатдорчилигини билдирди.

Ташриф мобайнида Жўқорғи Кенгес Раиси азалдан бобо деҳқонлар юрти бўлган Амударё туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш мақсадида томорқалардан самарали фойдаланиш, уй шароитида деҳқончилик, ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди.

Дастлаб Чойкўл овулида томорқа маданияти ривожига ҳисса қўшаётган Маҳмуд Норбоевнинг иссиқхонаси кўздан кечирилиб, деҳқон билан мулоқот қилинди.

Шунингдек, Холимбег қишлоғида яшовчи намунали томорқа эгаси Эркин Қўшаевнинг иссиқхонада лимон, қулупнай етиштириш, уй шароитида қуёнчилик, чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга ошираётган самарали ишлари ўрганилди.

Шу билан бирга, ушбу овулдаги Олламберган Исмоиловнинг уй шароитида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш борасидаги ишлари ҳам кўздан кечирилди.

Имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 16 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этган Шавкат Ўразбоевнинг помидордан мўл ҳосил олаётгани ҳам Жўқорғи Кенгес Раисининг эътиборидан четда қолмади. Деҳқонлар билан мулоқот чоғида ердан самарали фойдаланиш ва юқори ҳосил олишнинг сирларини чуқур ўрганган меҳнаткашлар тажрибаси кўпчиликка намуна бўлиши кераклиги алоҳида таъкидланди.

Таъкидлаш жоизки, “Томорқа – даромад манбаи” деган фикр бугун озгина ернинг ўзидан катта даромад олаётган фуқаролар мисолида ўз тасдиғини топаётгани сир эмас. Ҳар қарич ердан самарали фойдаланган, ер илмини пухта билган ҳолда меҳнат қилган инсоннинг хонадонига барака киради.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026