30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 17:18
Жамият 👁 275

ЭЛЛИК ЙИЛДАН КEЙИНГИ ДИЙДОР

ЭЛЛИК ЙИЛДАН КEЙИНГИ ДИЙДОР

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Амударё туманидаги 3-сонли умумий ўрта мактабни 1973 йилда тугатган собиқ битирувчиларнинг 50 йиллик юбилей учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу даргоҳни эллик йил муқаддам тамомлаган собиқ ўқувчилар дийдорлашуви мактаб биносида ташкил этилди.

Учрашувга Республикамизда фан, таълим, ҳарбий соҳада, хусусий тадбиркорликда, педагогика соҳасида фаол меҳнат қилиб келаётган 28 нафар битирувчилар ташриф буюришди. Мактабнинг собиқ ўқувчилари нафақат туманимизда, балки Республикамизда ҳам ўзларининг фаол хизматлари, улкан тажрибалари билан танилган етук мутахассислар бўлиб, Ватанимиз равнақи учун ҳисса қўшаётган, ҳозирги кунда ўзининг бой амалий тажрибаси билан ўсиб келаётган ёш авлодга ўрнак бўлаётган азиз инсонлардир. Учрашувда уларнинг устоз-мураббийлари ­– кимё-биология фани ўқитувчиси Инжигул Ўтемурадова, математика фани ўқитувчиси Узоқберган Хўжамберганов, физика фани ўқитувчиси Сарсенбой Тажимурадов, мусиқа фани ўқитувчиси Зулфия Алламберганова, рус тили ўқитувчиси Жумат Баймановлар ҳам қатнашдилар.

Синфдошлар томонидан ташкил этилган узоқ йиллик учрашув байрам тантаналарига айланиб кетди. Тадбирнинг ташкилий қисми мактаб биносида ўтказилди.

Тадбирда собиқ устозлар, фахрий ўқитувчилар сўзга чиқиб, собиқ ўқувчиларни мактабни битказганига 50 йил тўлиши муносабати билан ўтказилаётган учрашув билан муборакбод этдилар. Уларга мактаб ҳаёти, ўқувчилик йилларига доир қизиқарли маълумотлар, ҳаётнинг тотли онлари хусусида илиқ фикрларини баён этдилар. Синфдошлар ҳам олтин ёшликнинг унутилмас лаҳзалари, устозларга бўлган меҳр-муҳаббати ҳамда дўстлари билан боғлиқ соғинч ҳислари ҳақида дил изҳорларини баён қилдилар.

Меҳмонлар замонавий жиҳозланган хоналарда таълим олаётган бугунги кун ўқувчисига ҳавас билан қарашар экан, бугун юртимизда илм-фан ва технологияларнинг жадал ўсиши, ёшларга кенг имкониятлар яратилиб, уларнинг истеъдоди ва қобилятларини тўлиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Синфдошлар мактаб парталарида ўтирар экан, ўқувчилик даврида кечган қизиқарли воқеалар, ажойиб саргузаштларни мароқ билан эслашди. Учрашувга келган меҳмонларга мактабнинг ҳозирги ҳаёти, ўқувчилар ва ўқитувчилар жамоасининг илм-фандаги ютуқлари ҳақида маълумотлар берилди.

Бундан 50 йил олдин мактабни тугатган собиқ ўқувчилар таълим маскани олдида эсдалик фотосуратларига тушдилар ва устозларга таъзим бажо келтириб, мактаб раҳбариятига, устоз-мураббийларига улкан зафарлар ва муваффақиятлар тиладилар.

Синфдошлар ўртасидаги дўстлик туйғуси инсонни маънавий қўллаб-қувватловчи, унинг оғирини енгил қилувчи, руҳиятини кўтарувчи, ўзига ишонч орттирувчи куч ҳисобланади. Инсонда дўстлик, биродарлик, ўзаро ишонч туйғулари дарҳол юзага келиб, ўз-ўзидан мустаҳкамланиб қолмайди, балки йиллар давомида шаклланиб боради.

Ана шундай мустаҳкам дўстлик ришталари билан бир-бирига жипс боғланган, орадан 50 йил ўтсада болалик, ўсмирлик ва ёшлик дамларини қўмсаб, учрашувга келган синфдошлар дийдори бир пиёла чой устида давом этди.

Синфдошлар учун ёзилган дастурхон атрофида дўстона суҳбат ва ўйин-кулгу узоқ вақт давом этди. Синфдошларнинг соғинчли дийдорлашуви узоқ йиллар хотирада муҳрланиб қоладиган даражада юқори савияда ўтди.

Севара ИСМОИЛОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026