15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 09:28
Жамият 👁 244

“ОНА ТИЛИМ ЖАРАНГИ ОЛАМ УЗРА ТАРАЛГАЙ” МАВЗУСИДАГИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

“ОНА ТИЛИМ ЖАРАНГИ ОЛАМ УЗРА ТАРАЛГАЙ” МАВЗУСИДАГИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Тил – миллатнинг юзи, ор-номуси, шаъни ва ифтихори. Ватанга муҳаббат – она тилига муҳаббатнинг тимсоли, халқ ва миллатга буюк эҳтиромнинг ифодасидир. Она тилини севган, унинг қадр-у қимматини ҳамиша баланд тутган миллатнинг келажак уфқлари ёрқиндир.

Асрлар давомида камситилган, турли даврлар силсиласида қадри топталган ўзбек тили ўзининг буюклигини, ҳеч қачон синмаслигини маънавий-маърифий жиҳатдан баркамоллигини сақлаб қолган гўзал ва жарангдор тил – миллонлаб инсонлар учун алоқа воситаси сифатида дунё миқёсида ўз нуфузига эга. Буни муҳтарам Президентимизнинг халқаро миқёсдаги анжуманлар минбаридан ўзбек забонида нутқ сўзлаганларидан, Президентимизнинг глобал муаммоларни ҳал қилиш борасидаги таклиф ва ташаббусларини жаҳоннинг етакчи сиёсатдонларига ўз она тилида ифода этганларидан аёнки, она тилимизнинг нуфузи йил сайин ошиб бормоқда. Бугунги кунда 50 млн.дан зиёд инсонлар ўзбек тилида сўзлашадилар. Россия, Япония, Жанубий Кореа, АҚШ, Германия, Ҳиндистон, Бангладеш каби мамлакатлар халқлари орасида ўзбек тилини ўз она тиллари каби мукаммал ўрганаётган ёшлар билан биргаликда кекса авлод вакилларининг ҳам борлиги биз ўзбек халқи қалбига чексиз ифтихор бахш этади.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган қутлуғ сана – 21 октябрь мамлакатимиздагина эмас, жаҳоннинг турли ҳудудларида тилимизга, халқимизга ҳурмат ва эҳтиром ифодаси сифатида ҳар йили кенг нишонланади. Айниқса, она Ўзбекистонимизнинг ҳар бир шаҳар-у қишлоғида, таълим-тарбия муассасалари, давлат ташкилотларида, маҳаллаларда, ҳатто оилаларда ҳам она тили байрами муносабати билан китобхонлик, шеърхонлик кечалари, билимдонлар баҳслари, тилимиз тарихига оид давра суҳбатлари анъанавий тарзда ташкил этилади.

Ана шундай тадбирлардан бири 16-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди. “Она тилим жаранги олам узра таралгай!” мавзусидаги маънавий-маърифий, адабий-мусиқий тадбирда мактабнинг 6-, 7-, 8-синфлар ўқувчилари, мактаб ўқитувчилари иштирок этишди.

Ўқувчилар томонидан тайёрланган кўргазмали воситалар, ўзбек тили тарихига оид адабиётлар, мумтоз ва ҳозирги замон ўзбек адабиёти намоёндаларининг асарлари, она тилининг тараққиёт босқичлари бўйича маълумотлар асосида тайёрланган альбомлар, гуллар билан безатилган саҳна иштирокчиларнинг чиқишлари билан тадбирга янада файз, жозиба бағишлади.

Айниқса, ўзбекча Ассалому алайкум деган улуғ калом билан бошланган тадбирда ўқувчилар муомала маданияти, сўзларни тўғри талаффуз қилиш, ёндош тиллардан ўзлашган сўз ва ибораларнинг тилимиз тараққиётидаги ўрни, уларни тўғри қўллаш тўғрисида бир-бирлари билан фикр алмашдилар.

Шундан сўнг, ўқувчилар ўзбек халқ ашулаларининг оҳангларига мос ўзлари тайёрлаган рақсларни маҳорат билан ижро этишди. Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросидаги “Доирангни чал”, “Хафа бўламан” ашулаларига жўр бўлиб куйладилар ва ашулалар мазмунини ўзлари ижро этган рақслар ҳаракатлари орқали ифода этиб бердилар. Бу билан ўқувчи-ёшлар она тилимизнинг дилрабо рақслар жилосидаги бетакрор маъноларини ўз ҳаракатлари орқали кўрсатиб, она тилимизнинг куй ва наволарга сингиб кетган буюк сеҳрини моҳирлик билан намойиш этишди.

Тадбир давомида ўқувчилар мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари билан биргаликда буюк алломалар томонидан она тилимиз ҳақида билдирилган ҳикматлар хазинаси аро гўё саёҳат қилдилар, бири-биридан гўзал ва ибратли ҳикматлар хусусида фикрлашдилар.

Тадбирнинг адабий қисми янада қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Унда ўқувчилар Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асаридаги “Қарз” ҳикояси асосида тайёрланган саҳна кўринишини маҳорат билан ижро этдилар.

Она тилимизнинг асрлар оша топталгани, минг хил чиғириқлардан майиб-мажруҳ ҳолда ўтиб, яна қаддини тутгани ва Она тилимизнинг қадр-қимматини ошириб яшаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги хусусидаги Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг “Кечир мени она тилим” шеърини ўқувчилар жам бўлишиб ифодали ўқиб берганларида қалблар жунбушга келди ва томошабинлар ҳам она тилимизга бўлган юксак меҳр ва муҳаббатини олқишлар орқали намоён қилдилар.

“Она тилим жаранги олам узра таралгай!” мавзусидаги байрам тадбири ҳар бир қалбда она тилимизга чексиз меҳр-муҳаббат, жўшқинлик ва ифтихор туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019