12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:38
Фан ва таълим 👁 427

Нафосат ва истеъдод маскани: 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ёшларни санъат оламига етакламоқда

Нафосат ва истеъдод маскани: 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ёшларни санъат оламига етакламоқда

Мамлакатимизда ёш авлоднинг маънавий дунёқарашини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, иқтидор ва истеъдодларини рўёбга чиқариш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш доимий эътибор марказидаги масала саналади. Бу борада жойлардаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўзига хос маънавият маскани сифатида алоҳида ўрин тутади. Ана шундай таълим муассасаларидан бири — Амударё туманидаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби бўлиб, у узоқ йиллардан буён туман ёшларининг ижодий ва маънавий камолотига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.

Мазкур мактаб фаолиятининг илдизлари 1968 йилга бориб тақалади. Ўша йилда ташкил этилган таълим даргоҳи дастлаб мусиқа соҳасида иқтидорли болаларни тарбиялашга ихтисослашган бўлса, кейинчалик ўз фаолиятини кенгайтириб, санъатнинг турли йўналишларини қамраб олди. 1990 йилда мактаб биноси қайта қурилиб, у Ҳамза номидаги мусиқа мактаби сифатида фаолият юрита бошлади. Мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган доимий эътибор натижасида 2015 йилда мактабда кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилиб, замонавий ўқув хоналари, машқ заллари ва ижодий муҳитга эга шарт-шароитлар яратилди. Бугунги кунда мактаб биноси ўқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланишлари ва сифатли таълим олиб, мусиқа ҳамда санъат сирларини пухта эгаллашлари учун барча талабларга жавоб беради.

Айни пайтда мактабда ўқув жараёни ўнта асосий йўналиш бўйича ташкил этилган. Хусусан, фортепиано, халқ чолғулари, эстрада чолғулари, анъанавий хонандалик, бахшичилик, тасвирий санъат, хореография, эстрада хонандалиги, анъанавий ижро ҳамда амалий санъат йўналишлари болаларда ижодий тафаккур ва эстетик дидни шакллантиришга хизмат қилмоқда. 2025–2026 ўқув йилида мактабнинг 1-синфига 44 нафар янги ўқувчи қабул қилинган бўлиб, жорий йил сентябрь ҳолатига кўра, таълим олувчиларнинг умумий сони 206 нафарни ташкил этади. Шундан 146 нафари мусиқа, 60 нафари эса санъат йўналишларида таҳсил олмоқда.

Ёш авлодга мусиқа ва санъат сир-асрорларини ўргатиш мақсадида мактабда 36 нафар малакали педагог фаолият юритмоқда. Уларнинг 19 нафари олий маълумотли, 17 нафари эса махсус мусиқа ва санъат коллежларини тамомлаган тажрибали мутахассислардир. Педагогларнинг касбий маҳоратини мунтазам ошириб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Улар тасдиқланган режа-жадваллар асосида мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида,  санъат мактаб-интернатлари ва бошқа муассасаларда билим ва тажрибаларини ошириб қайтмоқдалар.

Мактаб жамоаси нафақат таълим жараёнида, балки маънавий-маърифий ҳаётда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Жорий ўқув йилининг биринчи ярим йиллигида Мустақиллик байрами, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Давлат тили байрами, Конституция куни ҳамда Янги йил байрами муносабати билан ўтказилган тадбирларда ўқитувчи ва ўқувчилар тайёрлаган концерт дастурлари кенг жамоатчиликка тақдим этилди. Айниқса, ёшларни ватанпарварлик ва ижодий фикрлаш руҳида тарбиялашга қаратилган “Янги йил саргузашти” номли театрлашган саҳнавий концерт дастури тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, 12–31 январь кунлари “Театр йўналиши ойлиги” доирасида ўтказилаётган тадбирлар ҳам ўқувчилар учун катта ижодий мактаб бўлмоқда. Ойлик доирасидаги тадбирларда 34-сонли маданият марказининг “Жайҳун мўъжизаси” анъанавий саҳна цирк халқ жамоаси бадиий раҳбари Қудрат Матсафоев, 40-сонли “Аму садоси” маданият маркази драма тўгараги раҳбари Мирсаид Қодиров ҳамда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали талабаси Анвар Ўринбоевлар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилмоқда. Мазкур учрашувларда ўқувчилар театр санъатининг тарихи, саҳна маданияти ва устоз санъаткорлар ижоди ҳақида қимматли билимларга эга бўлмоқдалар.

Айни кунларда эса мактабнинг иқтидорли ўқувчилари Халқ чолғулари йўналиши бўйича Республика кўрик-танловига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Шу билан бирга, мактаб жамоаси ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларида ҳам фаол қатнашиб, таълим даргоҳи атрофини янада гўзал ва намунавий масканга айлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Амударё туманидаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ёш авлодни маънавий етук, ижодкор ва ўз миллий қадриятларига садоқатли қилиб тарбиялашда муҳим ўрин тутаётган нуфузли таълим маскани ҳисобланади. Кўп йиллик бой тажриба, замонавий ўқув шароитлари ҳамда малакали педагоглар жамоаси мактаб фаолияти самарадорлигини янада оширмоқда. Таълим жараёнида мусиқа ва санъатнинг турли йўналишлари бўйича берилaётган билимлар ўқувчиларда эстетик дид, ижодий тафаккур ва мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, мактабда ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, саҳнавий чиқишлар, маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ёшларни ватанпарварлик, жамоавийлик ва миллий ифтихор руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшмоқда. Туманимиз марказидаги ушбу маънавият маскани яна неча-неча йиллар давомида ёшлар келажаги, маданият ва санъат тараққиёти йўлида мустаҳкам пойдевор вазифасини ўташи шубҳасиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026