30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 15:13
Жамият 👁 5,696

САЛОМЛАШИШ ОДОБИ

САЛОМЛАШИШ ОДОБИ

Ассалому алайкум! Ҳар куни таниш-нотанишга дуч келганда кичикларнинг катталарга айтмоғи жоиз бўлган улуғ каломи бу! Салом берувчига алик олувчи одам ҳам сидқидилдан:

– Ваалайкум ассалом, - дея жавоб бермоғи жоиз. Бу сўзлар "Сизга яхшилик бўлсин”, "Сизга ҳам яхшилик бўлсин” деган маъноларни англатишини кўпчилик билади. Бироқ ёшлар орасида кейинги пайтларда унинг ўрнига ё фақат кўришиб, ё кўришмасдан ҳам қўл силтаб қўяқолиш одат тусига кириб кетди.

Бу саломлашиш одобига мутлақо зид эканлиги кўп айтилади. Натижаси эса деярли сезилмаяпти.

Кейинги икки-уч йилдан бери эркаклар орасида бошнинг чаккасини уриштириб саломлашиш урфга кириб, жуда тез оммалашди. Ҳозир хоҳ уйда, хоҳ кўчада ё ишхонада бўлсин, эркакларининг деярли бари (бундан кексаларимиз мустасно, албатта) бошини уриштириб саломлашишади.

Кўп ўйлайман, бунинг маъноси нима экан?

Яқинда дўстларимиз билан учрашиб қолганда шу ҳақда гап кетди.

– Бошинг омонми, дегани бўлса керак , - деди бири билағонлик қилиб.

– Мен авваллари жаҳон чемпионатлари ўтказилганида футболчиларнинг шундай саломлашишганини бир неча марта кўргандим. Ҳадемай ўзимизга ҳам кириб келди.

Учинчи дўстимизнинг гапи баридан ўтиб тушди:

– Қайсидир мамлакатда эркагу аёл бурун уриштириб саломлашишар экан. Айт, айт шу одат яқинимизга йўламасин-да.

Мен кўчада одамларнинг бир-бири билан бурнини текизиб саломлашишини тасаввур қилиб кўриб, ўзимни тутаолмай қаттиқ кулиб юбордим. Шунда дўстим мени ишонмаяпти деб ўйлаб:

– Рост, қайсидир газетада ўқиганман, – деди.

Йўқ, курраи заминимизда умргузаронлик қилаётган турфа халқларнинг турфа турмуш тарзи, одатлари борлигига, кимлардир бир-бири билан жўрам айтганидай саломлашишига шубҳа қилмайман. Лекин ўзбек халқимизга хос одоб-икром билан саломлашганга не етсин!

– Ассалому алайкум! - Қўлини кўксига қўйиб, чин кўнгилдан берилган саломда гўё бир сеҳр бордай, кўнглингизни қувончга белайди. Сизга яхшилик бўлсин, деган калом ижобат бўладигандай, салом берувчига миннатдорчилик билан боқасиз ва сизга ҳам яхшилик бўлсин, дея жавоб қайтарасиз. Эҳтимол, халқимизнинг турмуш тарзидан теран жойэгаллаган бир-бировга яхшилик тилашдек пок ниятлари ижобатидир бугунги дориломон кунларимиз? Сиз нима деб ўйлайсиз, тенгқурларим?

Шерзод МАДРИМОВ,

Амударё академик лицейи ўқитувчиси.

(Фото - http://fikr.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026