14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 16:49
Жамият 👁 1,187

Тилни сақлаш одоби

Тилни сақлаш одоби

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Ҳар қандай одамнинг тафаккур доирасини, одоби ва ахлоқини, унинг маънавий борлиғини суҳбатидан, тилидан англаб олса бўлади.

Аллоҳ томонидан тил ва ақл деган бебаҳо неъмат инсон жисмида яратилибдики, ушбу восита билан инсонлар ўзаро мулоқот, мусоҳаба ва бошқа инсоний муносабатларини амалга оширадилар.

Баъзан суҳбатлар асносида ноўрин ибораларни билиб-билмай ишлатиш оқибатида ўзаро келишмовчиликлар юзага келиб, кимнингдир ножоиз бир оғиз сўзидан бошимизга оғир фитна-фужурлар ёғилиши ҳам мумкин. Халқимиз орасида “Ошнинг таъми туз билан, одамнинг таъми сўз билан”, деган мақол бежиз айтилмаган.

Ақлли инсон қандай жойда бўлмасин, тилига эрк бермасдан, кўпроқ эшитиб ва оз гапириб, сабр-у тоқат билан ўтириши мақбул одоблардан ҳисобланишини улуғларимиз илгаридан бизларга ўргатганлар. Масалан, Набий (с.а.в): “Яхшиликни айтиб, фойда кўрган ёки сукут сақлаб, саломат бўлган кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин”, деганлар. Али ибн Абу Толиб (р.а) айтадилар: “Тил нодонлик ва адаштирувчи, ақл эса тўғриловчи меъёрий ўлчовдир”.

Албатта, жамоатда сукут сақлаш, бу юксак даражадаги одоблилик кўриниши бўлиб, мабодо, олим ёки нодон ва жоҳил одам бўлсанг-да, ўтиришлар жараёнида сукут сақлай олганинг боисидан ҳам аҳли жамоат сени: “бу жуда доно киши экан”, деб юксак эътиборга лойиқ кўриши мумкин.

Киши кундалик ҳаётининг асосий қисмини меҳнат қилиш, таҳсил олиш ва бошқа жамоат ишлари билан ўтказади. Ушбу жараёнларда яхши дўстлар ва ширин сўз, фаҳм-у фаросатли ҳамсоялар, касбдошлар, қолаверса, умр йўлдошининг, фарзандларининг ўзаро муомаладаги меҳр-у оқибати, иззат ва ҳурмати инсоннинг ҳузур-ҳаловатда, армонсиз яшашига, қолаверса, кўп умр кўришига ҳам сабабчи бўлиши улуғларимиз томонидан синаб кўрилган ҳаётий муждалардан ҳисобланади. Баъзи инсонларнинг манманлиги, қўпол муомаласи, ўзини билимдон санаб, баланд келиши ва кўпчиликни менсимасдан гапиришлари инсонларнинг асабига салбий таъсир кўрсатиб, кайфиятининг бузилишига олиб келиши мумкин.

Шу ерда кундалик ҳаётимда, жамоат орасида учратган баъзи бир замондошларимизнинг ўзаро муносабатларидаги хатти-ҳаракатларидан бир мисол келтириб ўтишни маъқул кўрдим: ўз умрининг аксарият қисмини маънавий ва маърифий соҳаларда, масъул лавозимларда ишлаб ўтказган, ёши мендан уч-тўрт ёш катта бир танишимни элнинг маъракасида учратиб қолиб, барча қатори у билан ҳам қўл бериб саломлашиб сўрашдик. У киши менга қандайдир истеҳзоли бир қарашда: “Қодирберган, катта йигит бўлдингми?”, – деб сўрашди. Мен ўз навбатида унга: “шукур, алҳамдулиллаҳ”, – деб жавоб қайтардим. Аммо бу одамнинг ёшим 70 дан ўтган бир паллада мен билан бундай сенсираб сўрашишининг туб сабабини ўзимча аниқлай олмасдан, ўша воқеа эсимга тушса, бироз асабим бузилади. Сабаби, менинг у инсон билан яқин ошначилигим бўлмаган, умрим бино бўлиб, бирон марта у билан ҳазил-мутойиба қилганлигимни эслай олмайман. Бундай мисолларнинг бир-нечаларини келтираверишимиз мумкин, аммо зарурати ҳам йўқ. Машҳур рус ёзувчиси Ф.М.Достоевский: “Агар сен мақсадга қараб кетаётган бўлсанг ва йўлда сенга акиллаётган ҳар бир итга тош отиш учун тўхтаб юрсанг, унда сен ҳеч қачон кўзлаган мақсадингга ета олмайсан”, – деганлар.

Одамлар билан суҳбатлашиш жараёнларида биз ўзимизнинг ҳиссиётимизни, ақл-идрокимизни ўз вақтида қаттиқ жиловлаб, такомиллаштириб боришимиз зарур. Аксинча, орамизда бизга замондош бўлиб келаётган баъзи бир нодон, ношуд кимсаларнинг салбий таъсиридан ўзимизни жиловлай олмаганлигимиз сабабли маънавий йўлимиздан адашиб, пок инсоний қиёфамиздан озишимиз ҳам мумкин. Шу боисдан ҳам ҳар ким ўзига мос ва хос бўлган маслакдош, суҳбатдош, дўст-у биродарлар танлаши, излаши табиий ҳолдир.

Уч юз “Кўҳи қоф” ни келида туймоқ,

Дил қонидин бермоқ фалакка бўёқ.

Ёинки, уч юз йил зиндонда ётмоқ,

Нодон суҳбатидан кўра яхшироқ.

Ҳатто, ҳазрат Паҳлавон Маҳмуддек улуғ валиуллуллоҳ зотлар ҳам нодонлар ва номардларнинг дастидан, улар суҳбатидан озурда қолиб юқоридаги байтларини битган бўлсалар не ажаб.

Қадимий одобнома дастурларида сўзлашнинг тўртта шарти борлиги тилга олинади:

- сўзлашга айнан ундайдиган сабаб бўлиши, бу сабаб сўзловчига бирон бир фойда келтириши ёки бирон бир зарарни қайтариши шарт;

- сўзни ўз ўрнида ва қулай фурсатда гапириши;

- сўзнинг эҳтиёж миқдорини билиши ва кифояланиши;

- айтиладиган сўзни олдин тинглай билиши ва ушбу тўртала шартларга суҳбат асносида қаттиқ риоя қилган бўлиши шарт.

Ҳар бир гапирувчи киши манфаатли бўлган сўзлардан ташқари, қолган барчасида тилини тиймоғи лозим. Гапириш ва гапирмаслик “манфаатда баробар” бўлиб қолсагина гапириш суннат ҳисобланади. Чунки суҳбат асносида баъзан “мубоҳ” сўзлар “ҳаром”га ёки “макруҳ”га олиб бориши ҳам учраб туради. Бундан сақланиш учун тилимизга эрк бермасдан етук ва илмли кишиларни тинглаб ўтирганимиз одобдан ҳисобланади.

“Қобуснома”да Кайковус ўғлига насиҳат қилиб: “халқ олдида гапирадиган сўзинг гўзал бўлсин, бу сўзингни халқ истаб қабул қилсин. Халойиқ сўзларингдан сенинг баланд даражаларга етишганингни билиб олсин, чунки кишининг мартабасини унинг сўзидан ҳам биладилар”, дейдилар. Яна шунингдек: “ҳар бир сўзга қулоқ сол, қайсарлик ва тезбозлик қилма. Ўйламасдан сўзлама. Ҳар бир сўзингни ўйлаб гапирсанг, кейин пушаймон бўлмайсан. Бошқаларнинг сўзини эшитишни канда қилма. Майли, у сўз сенга фойдали бўлсин ёки бефойда, аммо сен учун сўз эшиклари ёпилиб қолмасин ва сўзнинг фойдаси тамом бўлмасин. Ҳар қандай жойда “совуқ” сўз сўзламагин... Кўп бил-у, оз сўзлагин. Ақлли киши кўп сўзламайди. Жим ўтириш ҳам саломатликка кони фойдадир”, дейилади.

Инсон қаерда бўлмасин, мансаби, мавқеи, шахсий бойлиги ёинки катта ёки кичик ёшдалиги, шахсий куч-қувватидан қатъий назар, умуммиллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда, халқимизнинг миллий мероси бўлган одоб дастурларимизга астойдил риоя қилиши шарт.

Қодирберган ҳожи Жумамуратов,

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси,

Қорақалпоғистон Республикаси халқ ўқитувчиси,

меҳнат фахрийси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019