12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:57
Фан ва таълим 👁 420

“Қалдирғоч” болалар оромгоҳида болажонлар ёзги таътилнинг ҳар бир кунини мазмунли ўтказишмоқда

 “Қалдирғоч” болалар оромгоҳида болажонлар ёзги таътилнинг ҳар бир кунини мазмунли ўтказишмоқда

Қиличбой замини Амударё туманининг табиати гўзал ва сўлим гўшаларидан бири. Айниқса, ўзининг мусаффо ҳавоси, серҳосил боғ-у чаманлари, йўл бўйларида саф тортган осмонўпар тераклари-ю ям-яшил арчазорлари билан кўнгилларни ром этувчи Дўрман қишлоғи манзаралари бу ҳудудда бир бора бўлган кишининг хотирасида абадий сақланиб қолади. Қўшни туманлардан, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг турли ҳудудларидан Дўрманга ташриф буюрган меҳмонлар бу мафтункор қишлоқни бекорга: “Амударё туманининг марвариди” деб аташмаган. Турли саналар муносабати билан ўтказиладиган туман миқёсидаги маънавий-маърифий тадбирлар бу гўзал ошёнга янада фусункорлик бағишлаши ҳам шундан!

Қишлоқ марказидаги 84-сонли умумтаълим мактаби биносида деярли ҳар йили ёз ойларида ташкил этиладиган ва Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшларини ўз бағрига оладиган “Қалдирғоч” оромгоҳи эса қишлоқ тонгларига файз, кўнгилларга кўтаринки кайфият бағишлайди. Чунки оромгоҳда дам олаётган болаларнинг қувноқ кулгулари, улар иштирокидаги маданий-мусиқий дам олиш дастурлари, интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари ўтаётган ҳар бир кунга ўзига хос маъно-мазмун олиб киради.

Айни пайтда пайтда “Қалдирғоч” болалар оромгоҳининг биринчи мавсумида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларидан 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 100 нафар болалар ёзги таътилни мароқли ўтказишмоқда. Ёзги таътил даврида, 5та мавсумда 500 нафар болани ўз бағрига олиш ва уларни миллий-маънавий қадриятлар асосида тарбиялаш, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида таълимий ва тарбиявий тадбирлар ташкил этиш орқали ўқувчи-ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга қаратилган режавий тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда. Оромгоҳда болаларнинг ҳар бир кунни кўнгилли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган.

Хусусан, уларнинг интеллектуал салоҳиятларини ривожлантириш, иқтидор ва қобилиятларини юзага чиқариш, ақлан ва жисмонан етуклик сари қўйган ҳар бир қадамини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган турли йўналишлардаги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бу тўгаракларда 12 нафар малакали педагоглар томонидан қизиқарли машғулотлар олиб борилади. Шунингдек, тарбияланувчиларнинг осойишталигини таъминлаш, саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида тиббий ходимлар, туман Ички ишлар бўлими ва Миллий гвардия ходимлари ҳам жалб қилинган.

Оромгоҳ тарбияланувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган китобхонлик кечалари, таниқли шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар болаларбоп китоб жамғармасига бой оромгоҳ кутубхонасида ўтказилади. Маънавий-маърифий мавзудаги учрашувлар ва давра суҳбатларида тарбияланувчилар фаол иштирок этишиб, албатта, тадбир меҳмонларига она Ватанни, мустақилликни, дўстлик ва тинчликни, миллатлараро тотувликни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар айтиб беришади.

“Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан ташкил этилган бичиш-тикиш ва тўқиш тўгараги машғулотлари эса ушбу ҳунарга қизиқувчи қиз болаларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг бу борадаги қизиқишларини рағбатлантириш имконини бермоқда.

Шунингдек, оромгоҳда ўтказиладиган турли спорт мусобақалари, маданий дам олиш дастурлари, туман Маданият бўлими тасарруфидаги маданият марказлари санъаткорлари томонидан намойиш этиладиган кўнгилочар концерт дастурлари болаларнинг мароқли дам олишларини таъминламоқда.

Айниқса, она табиат бағрига сайр, туманнинг тарихий жойларига, “Чилпиқ” қалъа-қўрғонига, Амударё устига қурилган Дўстлик кўприги ҳамда Амударё тарихий-ўлкашунослик музейига уюштирилаётган саёҳатлар болалар қалбида она табиатга меҳр, Ватанга муҳаббат, миллий-маънавий қадриятларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани янада қувонарли.

Шунингдек, оромгоҳда болаларининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланаётгани, оромгоҳ пазандаларининг ўз ишига масъулият билан ёндашаётгани боис, тарбияланувчилар шинам ва ораста ошхонада таомланиб, озода, ҳавоси мўътадил оромхоналарда дам олиб, ҳар бир кунини мазмунли ўтказишмоқда.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026