30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 16:05
Жамият 👁 223

Ёшлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди

Ёшлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди

Инсон манфаати – олий қадрият. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосида айни мақсад устувор ўринга қўйилаётгани жойлардаги ўзгаришларда яққол сезилмоқда. Бинобарин, одамларни рози қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси йўлидаги саъй-ҳаракатлар амалий натижасини бермоқда. Айниқса, ёшлар муаммоларини ечишнинг янги, самарали тизимини яратишни мақсад қилган оммавий сайёр қабуллар ёшлар ҳаётида муҳим ўрин тутмоқда.

Инсонга эътибор  ва сифатли таълим йилида эртамиз эгаларининг орзу-интилишларини рағбатлантириш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, ёш ўғил-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга устувор вазифа сифатида қаралмоқда.

2023 йил 22 ноябрь куни Амударё тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Пўлат Мақсетбоев ҳамда агентликнинг туман бўлими раиси Сардор Исмоиловлар иштирокида ўтказилган ёшларнинг сайёр қабулида ҳам айни шу муҳим масалаларга эътибор қаратилди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан масъуллар бугунги кунда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот бериб, ёшларни билим олишга ва касб-ҳунар эгаллашга даъват қилди.

Дарҳақиқат, юртимизда халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсоннинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туманимиз бўйлаб ўтказилаётган сайёр қабуллар жараёнида ҳам ёрдамга муҳтож аҳолининг муаммолари ўрганилиб, кўплаб ижобий натижаларга эришилмоқда.

Сайёр қабул тарзида ўтказилган мазкур учрашувдан кўзланган мақсад ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, ижобий ҳал этилишига кўмаклашиш, таклиф ҳамда тавсияларини тинглашдан иборат бўлди. Сайёр қабулда туманимизнинг турли ҳудудларидаги маҳаллалардан ташриф буюрган жами 12 нафар ёшларнинг мурожаатлари тингланди.

Тегишли масъуллар иштирокида ўтказилган сайёр қабулда 4 нафар ёшларнинг олий ўқув юртлари шартнома тўловларини тўлашда амалий ёрдам бўйича, 1 нафарининг ишсизлик, “Ёшлар дафтари”га киритиш бўйича, 3 нафарининг даволаниш харажатларини қоплаб бериш бўйича, 1 нафар юртдошимизнинг ҳайдовчилик гувоҳмасига ўқиш харажатларини қоплаб бериш бўйича, 2 нафарининг субсидия асосида асбоб-ускуналар олиш ҳамда яна 1 нафарининг тадбиркорликни бошлаш учун имтиёзли кредит олиш масалаларида мурожаатлари қабул қилинди.

Сайёр қабулда мурожаатларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолмаслиги ва ҳар бир мурожаат имкон қадар ижобий ечим топиши таъкидланди.

Амалий натижалари билан аҳамиятли бўлган тадбирда аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди. Ечимига вақт талаб қиладиган муаммолар юзасидан масъул шахсларга топшириқлар берилди. Баъзи мурожаатлар бўйича эса амалдаги қонунчилик доирасида ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди. Мурожаатчиларнинг барча таклифлари ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.

“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари, катта-кичик раҳбарлар халққа хизмат қилиши керак” тамойили асосида ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммолари ҳал бўлишида асосий омил бўлиб хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026