ТУМАНДА ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНМОҚДА
Амударё туманидаги Хитой овулида жуда эски ва таъмирталаб уйда фарзандлари билан яшаб келаётган Барчиной Абдуллаевага давлатимиз томонидан мурувват кўрсатилиб, янгидан уй қуриб берилди. Бугунги кунда ҳамма шароитларга эга бўлган замонавий уй-жойга эга бўлган Б.Абдуллаева ҳамда унинг фарзандларининг Президентимиз, қолаверса, туманимиз раҳбарияти ва фуқаролар йиғини масъулларига миннатдорчилиги чексиз. Ушбу уй 4 хонали бўлиб, ошхона ва ҳаммомлари ичкарида жойлашган. Табиий газ етиб бормаган ҳудуд бўлгани сабабли уй электр энергияси билан иситишга мўлжалланган.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Амударё туманида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу кунгача 4-босқич “Аёллар дафтари”га киритилган 5 398 нафар хотин-қизларнинг 5 330 нафарига турли ёрдамлар кўрсатилди.
Шундан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз 1 943 нафар хотин-қизларнинг 1 940 нафарининг бандлиги таъминланди. Тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 685 нафар хотин-қизларнинг 645 нафарига кредит маблағлари ажратилди. Боқувчиси бўлмаган 1 183 нафар хотин-қизларнинг 1 177 нафарига “Аёллар жамғармаси” томонидан БҲМнинг 4 баробари миқдорида бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Уй-жой билан таъминлаш бўйича дастурга 10 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, жорий йилда шулардан 4 нафари уй-жой билан таъминланди, 20 нафарининг ижара компенсация пуллари тўлаб берилди.
Аёл бахтли бўлса, жамият ҳам гуллаб-яшнайди. Туманимиз аёллари ҳам муаммолари босқичма-босқич ижобий ҳал этилаётганидан, олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан, давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланаётганидан жуда мамнун. Зеро, бизнинг мақсадимиз ҳам бу борадаги вазифаларни тўлиқ бажариб, аёлларимизнинг ўз ҳаётидан мамнун яшашларига кўмак беришдир.
Г.Сабурова, туман ҳокими ўринбосари,
Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶