30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 11:21
Жамият 👁 257

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ўтказилди

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ўтказилди

Ватанимизнинг хавфсизлиги, юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги Қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда таъминланмоқда. Миллий Армиямизда хизмат қилиш Ўзбекистон фуқаролари учун нафақат конституциявий бурч, айни пайтда том маънодаги шон-шараф ишига айланганлиги ҳам ҳақиқат. Юртимизда 14 январда нишонланадиган Ватан ҳимоячилари куни эса чин маънода умумхалқ байрамига айланган.

Мазкур сана муносабати билан 2024 йил 13 январь куни Амударё туман Маданият бўлимининг томошалар залида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистон Армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурури ва садоқат тимсолидир” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, Мудофаа, Ички ишлар бўлимлари масъуллари, тумандаги ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлар мутасаддилари, ҳарбий хизматчилар ва аскар оналари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов Миллий Армиямизда хизмат қилаётган ҳарбийлар ҳам эл осойишталигини таъминлаш, чегараларни мустаҳкамлаш борасида самарали хизмат қилиб келаётганини таъкидлади ҳамда уларни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклади.

Шунингдек, мамлакатимизда ҳукмрон бўлган тинчликнинг энг катта бойлик эканлигини, Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз мудофаа тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани, ҳарбий хизматга ёшларимизнинг қизиқиш ва интилиши тобора ортиб, Ватан ҳимояси шон-шараф ишига айланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Айтиб ўтиш жоизки, Миллий Армиямизнинг чегараларимиз дахлсизлигини, Ватанимиз тинчлигини таъминлашдаги роли чексиз. Ватан ҳимоячилари бор экан, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимизнинг фаровонлиги ва ҳамжихатлиги мустаҳкам бўлади.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар ҳарбий хизматчиларнинг ишчанлик фазилатлари, халқ билан бирга тинч-тотув турмушни таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматларини алоҳида тилга олишди. Шунингдек, Ватанимизни қўриқлаш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканлиги, ёш авлод қалбида юртга чексиз меҳру-муҳаббат, ватанпарварлик, садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш долзарб масалалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирда Миллий Армиямиз куч-қудрати, ҳарбийларга яратилаётган шарт-шароитлар, юрт сарҳадларини қўриқлаётган мард ўғлонлар, Ватанимизнинг жасур ҳимоячилари кўрсатаётган қаҳрамонликлар ҳақида сўз юритилди. Ҳозирги тинч, осуда ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлашга ҳар бир фуқаро масъул эканлиги ҳам таъкидланди.

Байрам тадбирида туман Мудофаа ишлари бўлимининг фаол ходимлари ва фахрийларига ташаккурномалар ҳамда туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган катта адабий-мусиқий дастур намойиш этилди. Концерт дастури давомида ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар, дилрабо рақслар, композицион саҳна кўринишлари томошабинларга байрамона руҳ, хуш кайфият бахш этди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026