30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 07:48
Жамият 👁 501

КУЮККЎПИРНИНГ ТИНИБ-ТИНЧИМАС ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ

КУЮККЎПИРНИНГ ТИНИБ-ТИНЧИМАС ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ

Маҳалла институтининг ривожланишида ва тобора халққа яқинлашувида маҳаллада фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчиларининг тутган ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда. Буни овул ва маҳаллаларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ишларда яққол кўриш мумкин. Чунки ҳоким ёрдамчилари бевосита халқ орасида, улар ҳаётига доир ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этишда аҳоли билан ҳамжиҳатликда иш юритаётганлари боис, йиллар давомида кўпларни қийнаб келаётган масалалар ижобий ечим топмоқда.

Амударё туманининг Куюккўпир қишлоғи азалдан меҳнаткаш ва фидойи деҳқонлар, тадбиркорлар юрти. Суриштириб келсангиз, бу қишлоқдан номдор  олимлар, шоир-у ёзувчилар, эл ардоғидаги устоз-мураббийлар, шифокорлар етишиб чиққан.

Нодирбек Норимбетов Куюккўпир ОФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида илк фаолиятини бошлаган куниданоқ овул аҳлининг ўзаро меҳр-оқибати, ёшларнинг интилувчанлигини кўриб, дадил ишга киришди. ОФЙ раиси Тамара Каримова, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва нуронийлар масаласи бўйича ОФЙ раисининг маслаҳатчиси билан ҳамкорликда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганди. Уйма-уй кириб бориб, вазиятни ўрганаркан, овулнинг зиёли ва ибратли оилалари аъзолари, шунингдек, нуронийларнинг ёшлар тарбиясига таъсири кучли эканлигини ҳис этди. Чунки ҳар бир ёш ё ўқиб, билим олиш, ё бўлмаса тадбиркорлик билан, деҳқончилик билан шуғулланишга интилади. Қисқаси, ҳеч қайсиси бекорчи бўлиб қолишни истамайди.

Шунданми, Нодирбек Норимбетов ҳудудда ишсизликка барҳам бериш, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлашга асосий эътиборини қаратди. Бу борада алоҳида шахсий иш режасини тузиб чиқди. Ўрганилган ҳар бир ҳолатни кундалик иш юритув дафтарига қайд этиб, навбати билан муаммоларни ҳал этишга киришди.

Биргина 2022-2023 йиллар оралиғида деҳқончилик қилиш орқали ўз даромад манбаини яратиш истагида бўлган 230 нафар фуқаронинг рўйхати шакллантирилиб, уларнинг ҳар бирига 30 сотихдан, жами 60 гектар ер  деҳқончилик қилиш, боғ яратишлари учун ажратиб берилди. 8 нафар фуқарога эса субсидия асосида ихчам иссиқхоналар қуриб берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Овул хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган, бинойидай чеварлик касблари бор-у, иқтисодий аҳволи паст  бўлган хотин-қизлардан 8 нафарига тикув машиналари олиб берилиб, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашилди. Натижада куюккўпирликлар орасида тадбиркорлар сафи сўнгги икки-уч йил ичида анча ошди.

Ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан фақат 2022-2023 йиллар оралиғида 30тадан зиёд янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан  ўтказилди. Хусусан, 2022 йилда 89 нафар фуқарога 2 млрд. 200 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. 2023 йилда эса 90 нафар фуқарога 2 млрд. 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, уларнинг якка тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига, ўз хонадонлари учун зарур жиҳозлар, маиший техника ускуналари сотиб олишлари учун шароитлар яратилди.

Бугунги кунда ҳоким ёрдамчиси Нодирбек Норимбетовнинг ўз ишига фидойилиги, овул аҳлининг турмуш шароитини янада яхшилашга бўлган интилишлари туфайли ўзини-ўзи иш билан банд қилган, шу орқали оиласи ҳаётида фаровонлик муҳитини яратиб, ҳаётдан рози яшаётган инсонлар талайгина.

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган Дилшода Ўрозбоева қўли гул чевар, лекин бу ҳунаридан самарали фойдаланиш учун оила бюджетидан маблағ ажратишнинг эса имкони йўқ. Дилшодага бу борада ҳоким ёрдамчиси Нодирбек яқин кўмакдош бўлди. Унга тикув машинаси олиб берилишида ёрдамлашди. Айни пайтда Дилшода Ўрозбоева ҳамқишлоқларининг буюртмалари асосида чеварлик фаолияти билан шуғулланиб, доимий даромад манбаига эга бўлди.

Яна бир ижтимоий ҳимояга муҳтож аёл-қизлардан Айсафар Ўринбоеванинг ҳам қизиқиш ва интилишлари инобатга олиниб, 11,5 млн. сўмга нон пишириш печи олишда кўмаклашди. Айсафар Ўринбоева айни пайтда ҳамқишлоқларининг буюртмалари асосида иссиқ нон пиширишни йўлга қўйганидан, бундан ҳам муҳими, доимий иш, доимий даромад манбаига эга бўлганидан хурсанд.

Нодирбек Норимбетовнинг кундалик иш режалари қайд этилган дафтарда Дилфуза Алламберганованинг ҳам исм-шарифи пайдо бўлди. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож Дилфуза Алламбергановага ҳам субсидия асосида тикув машинаси олиб берилиб, унинг ҳам доимий даромад манбаига эга бўлиши учун шароит яратилди.

Ҳоким ёрдамчисининг Куюккўпир ОФЙ биносидаги хонаси деярли ҳар куни гавжум. Кимдир фарзандининг ўқиши учун, яна кимдир сафарбарлик чақирув резерви шартнома тўлови учун ёрдам сўраб келади. Яна кимдир келин тушириш, қиз узатиш тўйларида етишмовчилик бўлаётганидан шикоят қилса, яна бир тоифадагилар ер, сув, уй таъмирида ёрдамга муҳтож. Ҳоким ёрдамчисининг кундалик иш режалар дафтарида шу тариқа янги-янги қайдлар пайдо бўлаверади. Нодирбек  Норимбетов учун эса куюккўпирликлар ҳаётига доир муаммоларни ҳал этиш  ҳамма нарсадан муҳим. Чунки ўзи фаолият юритаётган ҳудуд аҳолисининг ўз ҳаётидан, давлатимиздан рози яшаши учун кўмаклашиш юксак масъулият. Ана шу масъуллик туйғуси Нодирбекка куч, руҳиятига тетиклик бағишлайди.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026