12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:21
Сиёсат 👁 694

Амударё тумани ҳокимининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди

Амударё тумани ҳокимининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди

Аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини тинглаш ва ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни жойида ҳал этиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг энг устувор вазифаларидан бирига айланган. Шу мақсадда фуқароларнинг кундалик ҳаётида учраётган энг долзарб муаммоларни чуқур ўрганиш ҳамда уларга ўз вақтида, қонуний ечим топиш мақсадида 10 июль куни Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметовнинг аҳоли ва тадбиркорлар учун навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган мазкур қабул давомида жами 44 нафар жисмоний шахс иштирок этиб, улар томонидан турли соҳаларга оид 49 та масала бўйича мурожаатлар келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг салмоқли қисмини ижтимоий ҳимоя, бандлик ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган масалалар ташкил этди.

Хусусан, аҳоли томонидан ёшлар ва хотин-қизларни ишга жойлаштириш, жумладан, тиббиёт бирлашмаси, "Манғит деҳқон" бозори ҳамда Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги каби ташкилотларда доимий бандликни таъминлаш, шунингдек, субсидия асосида тикув машинаси ва мотоцикл ажратиш, моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда пиллачилик йўналишида ажратилган кредитни мақсадли йўналтириш учун пластик картага тушириб бериш каби талаблар илгари сурилди. Бундан ташқари, баъзи фуқаролар томонидан нодавлат таълим ташкилотидан иш ҳақини ундиришда амалий ёрдам сўралди.

Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, ер ва кадастр масалалари билан боғлиқ бўлди. Қабулда иштирок этган қатор фуқаролар ўз яшаш жойларини таъмирлаш учун уста ва қурилиш материаллари, хусусан, ғишт ажратишда ҳамда янгидан уй-жой қуришда кўмак беришни сўрашди. Шу билан бирга, мурожаатчилар кўчма савдо дўкони қуриш учун ер участкаси ажратиш, ер ва турар-жой чегараларини аниқ белгилаб бериш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, аукцион орқали олинган ер тўловларини амалга оширишда енгиллик яратиш ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга оид муаммолар бўйича туман ҳокимидан амалий ёрдам сўрадилар.

Коммунал хизмат кўрсатиш, инфратузилмани яхшилаш ва экологик ҳолатга доир масалалар ҳам диққат марказида бўлди. Ҳудудлардаги шароитларни яхшилаш мақсадида ички кўчаларга тош ётқизиш, янги ичимлик суви тармоқларини тортиш, электр энергияси таъминотини барқарорлаштириш учун симёғочлар ўрнатиш ёки уларни ва трансформаторларни хавфсизроқ жойга кўчириш, шунингдек, замонавий қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ҳам мурожаатлар келиб тушди.

Атроф-муҳит ва санитария ҳолати бўйича эса фуқаролар томонидан тош майдалаш заводларидан ҳавога кўтарилаётган чанг миқдорини назорат қилиш ва чора кўриш, маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, кўчадаги ноқонуний контейнерларни олиб ташлаш ҳамда қўшнилар ўртасидаги санитария қоидаларига зид қурилмалар юзасидан келиб чиққан низолар баён этилди. Булардан ташқари, шахсий турмуш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича мурожаатлар ҳам кўриб чиқилди.

Шахсий қабул давомида кўтарилган ҳар бир масала тегишли тартибда рўйхатга олиниб, уларнинг аксариятига шу жойнинг ўзида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ижроси маълум вақт ва ўрганиш талаб этадиган, назоратга олинган мурожаатлар бўйича эса туман ҳокими томонидан тегишли соҳа раҳбарларига, мутасадди ташкилотлар ва муассасалар масъулларига муаммоларни қонуний ва ижобий ҳал қилиш юзасидан аниқ муддатли топшириқлар берилди.

Маҳаллий ҳокимият органларининг бу каби очиқ мулоқотлари фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга барҳам бериш, уларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш ва халқ розилигини таъминлашга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026