15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 04:05
Жамият 👁 295

ЮҚОРИ ҚИШЛОҚ МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИНИНГ ИШ КУНЛАРИ

ЮҚОРИ ҚИШЛОҚ МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИНИНГ ИШ КУНЛАРИ

Дунё миқёсида тобора яшариб бораётган давлатлар қаторидан жой олган мамлакатимиз аҳолисининг 65 фоизини ёшлар ташкил этади. Мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий, маънавий фаоллигини оширишга қаратилган юксак эътибор туфайли энг чекка ҳудудлардаги ёшлар ҳаётида ҳам муҳим ўзгаришлар ясалаётгани эътиборга муносиб. Биз Қиличбой мавзесидаги чекка қишлоқлардан бири Юқори қишлоқ маҳалласи ёшлари ҳаёти билан танишиш аснососида бунинг яққол гувоҳи бўлдик.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, кексалар масалалари бўйича маслаҳатчиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда ёшлар етакчисининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли маҳалла ҳудудидаги хонадонлар хатловдан ўтказилиб, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳаёти, уларнинг қизиқиш ва интилишлари ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида ёшлар етакчиси Хуршидбек Ўрозбоев уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратди. Ёшлар ҳаётига оид ҳукумат Қарорлари, Президент Фармонларининг мазмун-моҳияти юзасидан кенг тушунчалар берилиб, тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида МФЙ ҳудудидаги 507та хонадонларга бирма-бир кириб бориб, 1442 нафар ёшлар ҳаёти муфассал ўрганилди. Самимий мулоқотлар асносида “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” рўйхатларида турувчи ёшлар, лаёқатли лекин ишлаш имкони йўқ, тадбиркорлик йўналишида ўз бизнесини бошлаш истаги бор-у маблағи етарли бўлмаган ёшлар, шунингдек, ногиронлиги бор бўлган имконияти чекланган ёшларнинг интилишлари, орзу-истаклари, шахсий режалари билан яқиндан танишган ёшлар етакчисининг шахсий иш режалари дафтарида алоҳида рўйхат ҳам пайдо бўлди. Натижада “Ёшлар баланси”га оид маълумотлар анкета-сўровнома воситасида тўлиқ шакллантирилди.

Бугунги кунда маҳалла ёшларининг 37 нафари давлат секторида, 20 нафари хусусий секторда доимий иш билан банд. 1 нафар ёш муддатли ҳарбий хизмат бурчини адо этмоқда. 178 нафар ёшлар таълим соҳасида, яна 20 нафар ёшлар эса расмий тармоқларда фаолият юритишмоқда. Норасмий бандлар тоифасига кирувчи 267 нафар ёшлар, 42 нафар ишсиз ёшлар, шунингдек, чет давлатларга чиқиб ва ички меҳнат муҳожири сифатида ўзларининг бандлигини таъминлаган 14 нафар ёшлар билан доимий мулоқотлар олиб борилиб, мамлакатимизда мавжуд бўлган меҳнат қонунчилиги юзасидан зарур тушунча ва тавсиялар бериб келинмоқда.

Шуниси эътиборлики, маҳалла ёшларининг салкам 100 нафари олий, 656 нафари ўрта махсус маълумотга эга етук мутахассислар ҳисобланади.

Маҳаллада “Ёшлар баланси” электрон платформаси доимий равишда янгиланиб, маҳалла ёшлари томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар “Ёшлар портали” электрон платформасига киритиб борилаётгани ўзининг ижобий натижасини бермоқда.

Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича МФЙ масъуллари билан Хуршидбек Ўрозбоевнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли соғлиқни сақлаш тизимида ва туман ИИБда, пробация таркибида хисобда турувчи

3 нафар фуқаронинг хонадонларига бориб, турмуш тарзи ўрганилди ва муаммоларини бартараф этиш чоралари кўрилди. Тарбияси оғир, вояга етмаган ёшларнинг ота-оналари билан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, тушунтириш ва огоҳлантиришлар берилди.

Ҳудуддаги 8-сонли умумтаълим мактабининг дарс жараёнларига ўқувчиларнинг қатнашиши юзасидан мунтазам равишда “Давомат” тадбири ўтказилиб, тарбияси оғир ўсмирлар ўртасида тарбиявий ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудуд бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори билан ҳамкорликда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини, уларга имкон берувчи шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида “Ҳамжиҳатлик бор жойда жиноятга ўрин йўқ!”, “Бизнинг маҳалламизда жиноят содир бўлмайди” мавзуларида хафтанинг пайшанба - “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида тарғибот тадбирлари ташкил этилаётгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Қувонарлиси шундаки, маҳаллада, 2023 йил давомида ёшлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилмади. Келгусида ҳам кўнгилсиз ҳодисалар юз бермаслиги, ёшларнинг турли ёт ғояларга кириб кетишининг олдини олиш мақсадида таълим муассасалари, тунги кўнгилочар масканлари ва аҳоли гавжум жойлар доимий назоратга олинган.

Шунингдек, хорижга ишлаш мақсадида кетган ва яшаш манзилига қайтиб келган ёшлар ўртасида “Гиёҳвандлик - умр заволи”, “Одам савдоси – аср муаммоси” мавзуларида тез-тез давра сухбатлари ўтказилади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари бўйича туман ички ишлар бўлими, давлат органлари, идора ва ташкилотлар, МФЙ масъуллари билан узвий ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани ёшлар тарбиясида муҳим омил бўлмоқда.

Маҳаллада ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини уйғотиш, ёш авлодни терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоялашга йўналтирилган “Қалқон” гуруҳи шакллантирилган.

Ушбу гуруҳ аъзолари билан биргаликда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан “Бир нуронийга - 10 нафар ёш” тамойили орқали тизимли ишлаш мақсадида “Юқори қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг нуронийлар масалалари бўйича маслахатчиси Ш.Ўразметов 10 нафар ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёшлар билан доимий иш олиб бормоқда.

Маҳалла ёшлари етакчисининг кундалик иш кўлами янада кенг: ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган “Заковат” ўйинлари, спорт мусобақаларини “Беш ташаббус олимпиадаси”ни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича кўча сардорлари билан биргаликда ёшлар ўртасида тарғибот ишлари (юзма-юз ва телеграмм каналлари орқали) амалга ошириш, таълим-тарбия муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш унинг доимий диққат марказида.

Натижада 2023 йилда беш ташаббус олимпиядасида қатнашиш истагида бўлган 483 нафар ёшлар рўйхатдан ўтган бўлиб улардан 450 нафари беш ташаббус олимпиядасида фаол қатнашишди.

Айни кунларда Хуршидбек Ўрозбоев маҳалла масъуллари билан биргаликда 2024 йилда ёшлар ўртасида амалга ошириладиган муҳим вазифалар, улар ҳаётига доир муаммоларни тизимли ҳал этиш мақсадида ҳудуддаги хонадонларга бирма-бир кириб бориб, ёшлар билан мулоқотлар ўтказиш орқали тушунтириш тарғибот-ишларини олиб бормоқда. Мақсад эса битта – маҳалла ёшларининг муаммоларини тизимли ҳал этиш орқали уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, эл-юрт, она Ватан тараққиётига дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, ҳуқуқий саводхонлик даражасини ривожлантириш. Ана шу эзгу мақсад йўлида ўтаётган ҳар бир иш куни ёшлар етакчиси Хуршид Ўрозбоевга масъулият бағишлаверади.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019