15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 04:05
Жамият 👁 256

Алимент олувчи оилаларнинг яшаш шароитлари ўрганилди

Алимент олувчи оилаларнинг яшаш шароитлари ўрганилди

15 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси, Амударё туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими масъуллари ҳамкорликда алимент олувчи оилалар ҳолидан хабар олдилар. Ишчи гуруҳ эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароитлари, уларнинг муаммо ва қийинчиликларини яқиндан ўргандилар.

Ишчи гуруҳ таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ходими Алишер Раҳимов, туман прокурори Азиз Рўзметов, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодир Камолов, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи Қуваниш Эсенбеков ҳамда қатор мутахассислар алимент олувчи оилалар аъзолари билан яқиндан суҳбат қурдилар. Ўзаро суҳбатлар чоғида оилаларнинг кундалик эҳтиёжлари ўрганилди ҳамда уларга ёрдамлар кўрсатилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, туманимизда оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш борасида масъуллар томонидан самарали ишлар қилинмоқда. Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан алиментларни ўз вақтида ундириш борасида қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими иш юритувида алимент ундириш билан боғлиқ жами 978 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 327 та қарздор ишсизлик хисобидан Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан алимент пулларини тўлаб келмоқда.

Шунингдек, 651 та қарздорнинг алимент пуллари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 64-моддасига мувофиқ иш ҳақларидан ундирилмоқда.

Бюронинг Қорақалпоғистон Республикааси бошқармаси бошлиғи томонидан алиментдан қарздорлиги бўлганларни ишга жойлаштириш бўйича 2024 йилнинг январь-июнь ойлари учун режа-график тасдикланган бўлиб, мазкур режа график асосида, Амударё туман прокуратураси, туман хокимлиги, бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда хар ойда алимент тўловчи ишсиз қарздорларни иш билан таъминлаш жорий йилнинг январь, февраль ойларида икки маротаба меҳнат ярамаркаси ўтказилган. Мазкур меҳнат ярмаркаларида жами 36 нафар ишсизлар доимий иш ўрни билан таъминланган, шундан, 4 нафари алимент тўловчи фуқаролар ҳисобланади.

Қолаверса, 10 млн. сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги бўлган 147 та қарздорларнинг ҳам шароитлари ўрганилган. Февраль ойи ҳолатига 139,7 млн сўм қарзорлиги бўлган 16 та хонадонлар ўрганилиб, шундан, 3 тасига 11,1 млн сўм пул маблағлари ундириб берилган.

Ишчи гуруҳ вакиллари алимент олувчи оилаларнинг яшаш шароитларини ўрганиш мобайнида уларнинг кўплаб кундалик эҳтиёжлари мавжудлигини аниқладилар. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, фарзандларига кийим-кечак ва ўқув қуроллари берилди ҳамда 2 та оила яраштирилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019