Қурилишни амалга ошириш ва назорат қилиш
Қурилишни назорат қилиш шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан қурилишга тайёргарлик кўриш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-таъмирлаш, ишга тушириш, созлаш ишларини бажариш, объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш даврида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш чоғида қуйидагилар таъминланиши керак:
- қурилиш устидан давлат назорати;
- буюртмачининг техник назорати;
- ишлаб чиқувчининг муаллифлик назорати.
Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси томонидан амалга оширилади. Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш буюртмачи томонидан тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ тайёр бўлганда ва ижро ҳужжатлари, мувофиқлик декларацияси, бажарилган ишларнинг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати тўғрисидаги хулосалар мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Б.Аллаберганов, капитан, туман ФВБ катта инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶