30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:58
Жамият 👁 273

Деҳқончилик ва чорвачиликдан даромад топаётган қорамонликлар

Деҳқончилик ва чорвачиликдан даромад топаётган қорамонликлар

Мамлакатимизда барча соҳаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида аҳоли турмуш тарзи тобора яхшиланиб бораётгани инсонларнинг бугунги кунга шукроналиги, эртанги кунга ишончи ҳамда эзгу орзу-мақсадларининг асоси бўлмоқда.

Амударё туманининг олис чекка ҳудудда жойлашган Қиличбой овулининг Қорамон маҳалласида ҳаётини, яшаш шароитларини ўзгартириш учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган меҳнатсевар инсонлар талайгина.

Ана шундай ҳаракатчан, меҳнатдан қочмайдиган ҳамюртларимиздан бири Каромаддин Худайбергановнинг айтишича, кафтдеккина томорқаси орқасидан каттагина даромадга эришиб келмоқда. Айни пайтда 5 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил қилиб, памидор, бодринг, қалампир, картошка, сабзи, редиска экиб, ота-онаси, турмуш ўртоғи билан биргаликда меҳнат қилиб, парваришлаб келишмоқда.

Ҳоким ёрдамчиси Адил Бешбоев ўзи фаолият олиб бораётган Қорамон маҳалласи аҳолисини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларнинг деҳқончиликларини янада ривожлантиришларига кўмак бермоқда. Худайбергановлар оиласи ҳам деҳқончилик маҳсулотларини ички бозорга олиб боришлари учун кредит асосида мотоцикл олишга ёрдам берган ҳамда оғирини енгил қилган ҳоким ёрдамчисидан миннатдор.

Каромаддининг айтишича, иссиқхона ташкил қилган ер майдонидан ҳосилни йиғиб олгандан кейин, ўрнига кечки карам экиб, иккинчи марта ҳосил олишади. Шунингдек, ҳосил пишиб етилгандан кейин Хоразм вилояти Гурлан тумани, Амударё тумани Манғит шаҳри ички бозорларига олиб бориб сотишади ҳамда томорқасидаги оилавий ҳамжиҳатликдаги меҳнат натижасида ҳар йилги ҳосилдан 40-50 млн сўмга яқин даромад олишади. Оиланинг иқтисодий аҳволи йилдан йилга яхшиланиб, уйларини таъмирлашган, тўй қилишган, янги “Spark” русумли автомобиль сотиб олишган. Меҳнат орқали орзулар ушалишга, ҳаёт тарзининг яхшиланишига эришган.

Ана шундай қорамонлик меҳнатсевар, ҳамжиҳат Ўразметовлар оиласи узоқ йиллардан бери ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган чорвачилик, балиқчилик, деҳқончилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланиб келишмоқда.

Тозабой Ўразметовнинг айтишича, 5-6 йилдан буён иссиқхонада сабзавот ва полиз экинлари маҳсулотлари етиштириб, яхшигина даромад олиб келишмоқда.

Ҳозирда томорқасидаги иссиқхона атрофидаги бўш турган ер майдонига экиш учун памидор, бодринг, қовун, тарвуз ниҳолларини тайёрлашмоқда. Айни пайтда 4 нафар ака-укалар турмуш ўртоқлари ҳамда фарзандлари ҳамжиҳатликда оилавий ушбу ишга жалб қилинган.

Шунингдек, томорқада Туркиядан олиб келинган 300 туп гилос боғи барпо қилинган. 3 йил олдин экилган гилос ниҳоллари ҳозир каттагина гилос дарахтига айланган. Яхши парвариш қилинган гилос ниҳолларидан бу йил илк маротаба ҳосил олиниши ҳамда оилага яхши даромад келиши кутилмоқда.

Қолаверса, Тозабой Ўразметов балиқчиликка қизиқиши туфайли 3 сотих ер майдонида балиқ ҳовузи ташкил қилган. Ҳовузга ҳар бири 100 грамм келадиган қизил сазан балиқларидан 50 кг човоқ юбориб, боқишни ва парваришлашни йўлга қўйган.

Қорамон маҳалласидаги тиниб-тинчимас, меҳнатсевар ҳамюртларимиздан яна бири Алишер Яхшимов 2022 йилда чорвачилик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида банкдан 66 млн сўм имтиёзли кредит олиб, яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб келмоқда. Ушбу кредит маблағлари ҳисобига мавжуд 2 бош қорамоли ёнига яна 10 бош қорамол сотиб олиб қўшган. Ҳозирда яхши парваришлаш натижасида чорвачилик сирларини яхши билган ҳамюртимизнинг чорва моллари сони салкам 20 бошга етган. Шунингдек, илгари 5-6 бош қўй боққан бўлса, бугунги кунга келиб улар сони 30 бошга етган.

Алишер Яхшимовнинг айтишича, чорвачилик билан шуғулланиш натижасида оиланинг иқтисоди анчагина яхшиланган. Турмуш ўртоғи ҳамда фарзандлари ўқишдан бўш вақтларида чорвадорга ёрдам бериб, биргаликда меҳнат қилиб келишади. Қолаверса, ҳамюртимиз қўшимча даромад олиш мақсадида асаларичиликни ҳам йўлга қўйган. Ҳар йили асаларичилик орқасидан 3-3,5 тонна асал олиниб, оилага 15-20 млн сўмга яқин қўшимча даромад келади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026