12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:04
Саломатлик 👁 488

ҲАЁТ – БЕБАҲО, ТИРИКЛИК – БАХТ

ҲАЁТ – БЕБАҲО, ТИРИКЛИК – БАХТ

Ирода ўзини кўргани келган синфдошларининг ўзаро суҳбатлашиб, шовқин-сурон билан чиқиб кетганларида орқасидан ҳам ўкинч, ҳам ҳавас билан қараб қолди. Ахир у ҳам тенгдошлари қатори яйраб-қувнаб чопқиллаб юргиси келади. Соғлом тенгдошларига ҳаваси келади. Эҳ... қанийди, унинг ҳам оёқлари ўзига бўйсунганида... Аслида бунга ўзи айбдор эканлигини эслаш унга жуда аламли.

Ўша куни у эрталабки нонушта пайтида арзимаган кофта учун дилхиралик қилди. Онаси  “ойлик олгунимизча сабр қил, қизим”, деганида жаҳли чиқиб кетди.

– Бошқалар доим истагинини истаган вақтда олади, мен доим ойликни кутишим керак. Майли, қўяверинг, керакмас. Ҳамма синфдошларимдан кейин кийишнинг менга ҳеч қизиғи йўқ, – деб зарда билан хонасига  чиқиб кетди. Дадасининг насиҳатига қулоқ ҳам солмади.

Мактабга келганида синфхонада дугоналари кеча Малоҳат янги олган кофтани мақташ билан овора эди. Кофта ҳақиқатан чиройли, қизлар ҳам ҳавас билан  қараб, бугун, албатта, ўша дўконга бориб ота-онаси оберишмоқчи эканлигини айтар, Малоҳат эса шундай хушбичим кофтани биринчи  бўлиб кийганидан фахрланиб ўтирарди.

Дарслари тугагач, мактабдан чиқаётган қизлар учун ҳам суҳбат мавзуи ўша кофта бўлди.

– Бошқа гап йўқми, намунча бир кофтанинг мақтовини тугата олмадингларми, ҳали? – деди уларга Ирода ғаши келиб.

– Ҳа, алам қилдими, сенда йўқ-да, – деб синфдоши Райҳон уни чақиб олди. Қизлар хандон отиб кулишди. Уларнинг масхараомуз нигоҳи Ироданинг юрагини ўқдай тешиб ўтди. Яна кўз ўнгида оиласидаги эрталабки аҳвол жонланди. Қачон менинг ота-онам хоҳишларимни вақтида бажара оларкан-а деган  ўй ғазабини бадтар оширди. Шунда... шунда у қизлардан тезроқ узоқлашмоқ учун серқатнов йўлни кесиб ўта бошлади. Ўша дамда  у ҳеч қандай хавфни ҳис қилмади, фақат устидан кулган қизлардан тезроқ олисроқ кетмоқчи бўлганди, холос...

Агар оқибати бунчалар оғир бўлишини билганида эди...

У шифохонада ўзига келди бир неча жарроҳлик операцияларидан сўнг соғайиб уйига келди. Фақат... фақат унинг оёқлари ўзига бўйсунмайди. Эҳ... унинг орзулари кўп эди. Мактабни битириб, олийгоҳга ўқишга кирмоқчи, онаси каби муаллима бўлмоқчи эди... афсус...

– Ҳаётда Ирода каби арзимаган нарсалар учун изтиробга тушиб, ҳаётини хавф остига қўяётган ўспиринлар, ёшлар кўп. Ҳатто ўз жонига қасд қилишга уринаётганлар ҳам онда-сонда бўлса-да, учрайди. Мен ўқувчилар билан турли тадбирлар ўтказиш орқали ҳаёт, тириклик қадр-қимматини англатишга интиламан. Чиндан-да, ҳаётда шўх-шодон, бахтиёр яшаш учун сабаблар бисёр. Шунинг учун арзимаган кўнгилсизликларни деб яшашдан безмаслик керак, – дейди 32-сонли мактаб амалиётчи психологи Маҳлиё Каримова.

Ҳақиқатан ҳам ҳаёт – бебаҳо неъмат. Уни қадрлаш, мазмунли ва тотли ўтказиш эса ҳар кимнинг ўз қўлида.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026