30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 08:08
Жамият 👁 668

УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ҚИШЛОҚ ВА МАҲАЛЛАЛАРГА КЎРК БАҒИШЛАДИ

УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ҚИШЛОҚ ВА МАҲАЛЛАЛАРГА КЎРК БАҒИШЛАДИ

Ҳашар – халқимиз учун азалий бобомерос қадрият, бирдамлик, миллатларо тотувлик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи. Ҳар йили анъанага айланган Наврўз – умумхалқ байрами арафасидаги хайрия ҳашарида мамлакатимиздаги 9 мингта маҳаллада бу йил ҳам ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб,  16 минг туп мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

Амударё туманида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди.

Туманнинг Қиличбой мавзесидан то Назархон қишлоғи кенгликларигача бўлган бепоён ҳудудларда 10дан ортиқ миллат вакилларини бир эзгу мақсад – Амударё туманини Ўзбекистоннинг янада обод ва фаровон, ҳавоси мусаффо, ери, суви экологик тоза ҳудудига айлантиришдек хайрли ниятлар янада жипслаштирди. Хитой ва Бўзёп овулларидан Жумуртов, Қипчоқ ва Қанглигача бўлган гузар йўллари, дала йўллари ва кўчалар бўйларида амалга оширилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларида минглаб туп дов-дарахтларга шакл берилди, туплари оқланиб, қуриганларининг ўрнига янги кўчатлар ўтқазилди.

Шунингдек, умумтаълим мактаблари, соғликни сақлаш муассасалари, маданий-маиший объектлар, тадбиркорлик субъектларининг атрофларидаги дарахтзорлар, арчазорларга алоҳида шакл берилиб, бу ҳудудларга ҳам мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, гул кўчатлари экилди.

Айниқса, Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳашарда ҳамжиҳатлик билан кенг миқёсли ободонлаштириш ишларини амалга оширдилар. Марказий шифохона ҳудудидаги арчазорлар, шифокорлар боғи тартибга келтирилиб, дарахтларга шакл берилди. Қиш ойларидаги қор-ёмғирлар туфайли ранглари кетиб қолган шифохона ҳудудидаги йўлаклар четларидаги бетон тўсиқларни бўяш, дарахтларни оқлаш, ариқларни чимлардан тозалаш ишлари амалга оширилди. Кўп тармоқли марказий поликлиника атрофи ва гулзорлар тозаланиб, экишга тайёрлаб қўйилди.

Ҳашар – элга ярашар, деб бежизга айтилмаган. Ўзлари яшаётган, меҳнат қилаётган ҳудудларни, қишлоқ ва маҳалла гузарларини, кўчалар ва иморатларини файзли, гўзал гўшага айлантириш истагида бўлган амударёликлар ҳашар баҳонасида хайр-саховат ишларини ҳам амалга оширдилар. Уй-жойларининг таъмирига рўзғор харажатларидан орттириб маблағ ажратолмаётган ҳамқишлоқлари, маҳалладошлари ҳолидан хабар олишиб, уларнинг хонадонларида таъмирлаш-тиклаш ишларида яқиндан кўмакдош бўлдилар.

Айниқса, бу борада эл-юртда юксак обрў-эътиборга эга нуронийларнинг умумхалқ ҳашарида иштирок этган 12566 нафар ёшларга бош-қош бўлиб, эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойларини тартибга келтириш, томорқа ерларида экиш-тикиш ишларига кўмаклашишдек хайр-саховат тадбирларини амалга оширганлари ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари учун ҳақиқий ибрат бўлди.

Шу куни амударёликлар ота-боболари мангу қўним топган қабристонларда ҳам кенг кўламли  ободонлаштириш ишларини амалга оширдилар. Хусусан, Чойкўл қишлоғи ҳудудидаги Нўғай Эшон, Назарбобо, Бобо Рустам, Амир Темур номли овул ҳудудидаги Минг ярим шаҳид, Қиличбой  мавзесидаги Ёқуб Эшон бобо, Куюк кўпир ва Хитой қишлоқларидаги Ҳақ Саиджон бобо, Қумсангар, Жумуртов шаҳарчаси ҳудудидаги Саломат бобо, Назархон қишлоғидаги Бес мулла каби тумандаги барча қабристонлар турли шох-шаббалардан, қуриган ўт-ўланлардан, ортиқча чиқиндилардан тозаланди. Тумандаги 1та зиёратгоҳда ҳам кенг миқёсли ишлар олиб борилди. Шу билан бирга, мазкур қабристонларда руҳлари  мангу қўним топган инсонлар хотираларига қуръон оятларидан тиловатлар қилинди.

Амударё туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари томонидан бажарилган ишлар янада самарали бўлди. Мазкур корхона ишчи-ходимларининг саъй-ҳаракатлари туфайли Манғит шаҳрининг марказий кўчалари бўйларидаги дов-дарахтлар оҳакланди, йўл четларидаги бетон тўсиқлар ва устунлар оқ, қора рангларда бўялиб, безак берилди. Деҳқон бозори атрофидаги тадбиркорлик субъектлари тартибга келтирилиб, Деҳқон бозорининг ички ва ташқи қисмлари турли маиший чиқиндилардан тозаланди ва йиғилган чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида шаҳар ташқарисидаги чиқинди полигонига чиқариб ташланди.

Туман ҳудудидаги қишлоқлар ва маҳаллаларни оқар сув билан таъминловчи ариқлар ҳудудлар аҳолиси ва ёшлар ташаббуслари билан тозаланиб, айрим ҳудудларда қазув ишлари ҳам амалга оширилди.

Умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан олиб борилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари туфайли Амударё туманидаги 49та қишлоқ ва маҳаллалар ҳудудлари янада гўзал ва кўркамлик касб этди.

Шунингдек, Манғит шаҳрининг Навоий номли, Ойбек номли, Чордара, Дурунки, Дўстлик, Янгиобод, Фаровон маҳаллалари ҳудудларидаги ҳар бир кўча, ҳар битта хонадон ва мазкур маҳаллалар ҳудудида фаолият олиб борувчи идора ва ташкилотлар атрофлари умумхалқ ҳашаридан сўнг янада обод ва кўркам қиёфага кирди. Хонадонларнинг фасад қисмлари оҳакланиб, кўчалар четидаги бетон ариқлар тозаланди. Умумхалқ ҳашари туфайли Аму элининг ҳар бир гўшаси аҳолиси Наврўз тараддудини бошлаб юбордилар.

Янги кун – янги деҳқончилик фаслини чор-атрофни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари билан бошлашга одатланган амударёликлар 17 март – умумхалқ хайрия ҳашарида ҳамжиҳатлик билан иштирок этишди. “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилган ушбу умумхалқ хайрия ҳашарида 48 минг 325 нафар киши иштирок этишди. Иштирокчиларнинг 12 минг 566 нафари ёшлар бўлиб, уларнинг саъй-ҳаракатлари билан 297 гектар майдон турли хас-хашак ва чиқиндилардан тозаланиб, 227 тонна чиқинди чиқинди полигонига чиқариб ташланди. 238 км. узунликдаги ариқ-зовурлар тозаланди ва 36та қабристонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, 415та кўчалар ободонлаштирилди ҳамда аҳоли томонидан кўчалар, йўллар бўйларига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ушбу кенг кўламли ободонлаштириш ишларини амалга оширишда 34та техника воситалари жалб этилди.

Умумхалқ хайрия ҳашарида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган фуқароларга хайр-саховат кўрсатилиб, улардан уй-жойлари таъмирга муҳтож бўлган 43 нафарининг  иморатлари таъмирлаб берилди.

Шуниси эътиборлики, оддий фуқаролар, уй бекаларидан  тортиб, Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов ва ҳокимлик бош мутахассислари ҳам фаол иштирок этган умумхалқ хайрия ҳашари туфайли Амударё туманининг барча қишлоқ ва маҳаллалари ҳақиқатан ҳам янада обод ва файзли масканларга айланди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026