30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:35
Жамият 👁 460

Туман Прокуратураси ташаббуси билан ёшлар учун маданий-маърифий тадбирлар, мусобақалар ташкил қилинди

Туман Прокуратураси ташаббуси билан ёшлар учун маданий-маърифий тадбирлар, мусобақалар ташкил қилинди

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан баъзи тоифа ёшлар Прокуратура органлари ходимларига оталиққа бириктирилган эди. Амударё тумани Прокуратураси ходимлари ҳам ўзлари масъул қилиб бириктирилган ёшлар тарбияси, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, билим олиб, касб-ҳунар эгаллаб, мамлакат ва жамият тараққиётига ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб вояга етишлари учун зарур амалий ёрдамларни кўрсатиб келмоқда.

Амударё тумани прокурори Азиз Рўзметов ташаббуси билан шу кунларда туманнинг 2-сектори ҳудудида яшовчи, орган ходимларига оталиққа бириктирилган ёшлар иштирокида турли тадбирлар, мусобақалар, маданий-маърифий кечалар ўтказилди.

26 апрель куни эрта тонгдан бир гуруҳ ёшлар туман Прокуратураси ташаббуси билан Хоразм вилоятининг Хива шаҳрига саёҳатга жўнатилди. Ушбу саёҳат дам олиш кунларида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, қолаверса, ёшлар онгида тарихимизга ҳурмат, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил қилинди. Туман ҳокимлиги биноси олдидан 60 нафарга яқин ёшлар Хива шаҳрига махсус автобусларда жўнатилди.

Сўнгра яна бир гуруҳ ёшлар туманнинг Қиличбой ҳудудидаги ҳарбий қисмга ташриф буюриб, ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан танишдилар.

Ҳарбий қисмда ёшлар чегарачи ҳарбийлар ҳаёти, уларнинг яшаш шароитлари, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, чегара зоналаридаги ажратувчи тўсиқлар ва симларнинг жойлашуви билан яқиндан танишдилар. Айниқса, давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг хизмат давомида фойдаланидаган техникалар, алоқа ускуналари, хизмат итлари ва отлар ёшларда катта тассуротлар қолдирди.

Амударё туманининг Қиличбой овулида жойлашга Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм раҳбарияти ва бу ерда ўз йигитлик бурчини ўтаётган ҳарбийлар билан учрашув давомида ёшлар Миллий Армия сафида хизмат қилишнинг нақадар шарафли ва масъулиятли бурч эканлигини яна бир бора англаб етдилар. Уларнинг аксарияти келгусида ҳарбий хизмат айнан чегара қисмларида ўташга қарор қилган бўлишса, ажаб эмас.

Қиличбой маданият марказида ҳам мазкур ҳудудда яшовчи Прокуратура органлари ходимларига оталиққа бириктирилган ёшлар ва уларнинг тенгдошлари учун мусиқий-кўнгилочар дастур ташкил қилинди. Ёшларни маданият ва санъатга ошно қилиш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда овулнинг иқтидорли ёшлари ўз тенгдошларига қобилиятларини намойиш қилдилар.

Маданият маркази биносида шунингдек, тадбирга ташриф буюрган овул ёшлари учун бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлар ярмаркаси ташкил қилинди. Туман прокурори ташаббуси билан ўтказилган меҳнат ярмаркасида 2-сектор ҳудудида яшовчи банд бўлмаган, Прокуратура органлари ходимлари томонидан оталиққа олинган ёшлар иштирок этишди.

Шу куни тушликдан кейин 2-сектор ҳудудида яшовчи, Прокуратура органлари ходимларига оталиққа бириктирилган ёшлар ва уларнинг тенгдошлари учун Амударё тумани Маданият маркази биносида ҳам тадбирлар ташкил қилинди.

Марказ биносига кириш қисмида Амударё тумани Ахборот-кутубхона марказининг китоблар кўргазмаси ҳамда турли мактаблар, мактабдан ташқари таълим муассасаларида ташкил қилинган тўгаракларда ўқувчилар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш қилинди.

Ёшларни китобхонликка жалб қилиш ва мактабдан ташқари тўгараклар орқали тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва маънавий ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Китобхонлик ёшларда мустақил фикрлаш, кенг дунёқарашни шакллантириш ва маънавий баркамолликка эришишда асосий омил ҳисобланади. Шунингдек, мактабдан ташқари тўгараклар ёшларнинг ижтимоий кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг ижодий салоҳиятини, истеъдодларини намоён қилиш учун зарур шароитларни яратади.

Сўнгра иштирокчи ёшлар маданият марказининг томошалар залига таклиф қилиниб, улар учун ватанпарварлик руҳидаги концерт дастури намойиш қилинди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби маданий тадбирлар, айниқса ёшлар учун ташкил этиладиган концертлар, миллий ғурур ва ватанпарварликни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Бу каби тадбирлар нафақат ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, балки уларни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга ҳам хизмат қилади. Ёш эстрада юлдузлари ва ҳаваскорлар иштирокида ижро этилган куй-қўшиқлар халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик, тинчлик ва тотувлик, юртга садоқат ва муҳаббат туйғулари тараннум этилди.

Инсон камолотида жисмоний тарбия спортнинг ҳам ўрни алоҳида. Айниқса, спорт билан шуғулланган ёшлар нафақат жисмонан соғлом, балки иродали, ўзига ишончи баланд бўлади. Бу эса, ўз навбатида, жамиятнинг турли соҳаларида уларнинг муваффақиятли фаолият юритишларига замин яратади. Шу мақсадда турли мусобақалар, спорт тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Прокуратура органлари ходимларига оталиққа бириктирилган ёшлар ва сектор ҳудудидаги уюшмаган ёшлар иштирокида туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган кураш мусобақаси муросасиз беллашувларга бой бўлди.

Бу каби спорт мусобақалари ва тадбирлар ёшларни фаолликка ундаб, уларни ижтимоий фаолликка чақиради. Туман прокуратураси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил қилинган кураш мусобақаларида бир неча вазн тоифалари бўйича ўғил ва қиз болаларнинг куч ва чаққонликлари синовдан ўтказилди.  

Бу каби спорт тадбирлари ёшларни жиноятчиликдан узоқлаштиришда, уларнинг маънавий камолотида муҳим роль ўйнайди. Бундай тадбирлар ёшларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга ва уларнинг келажакдаги муваффақиятларига замин ҳозирлашга ҳам хизмат қилади. Мусобақа сўнгида ғолибларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари, диплом ва медаллар топширилди.

Прокуратура органлари хизматчиларига оталиққа бириктирилган ёшлар учун Амударё тумани Прокуратураси ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирлар тумандаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам давом этди.

Бу ерда ҳам туман Ахборот-кутубхона марказининг китоблар кўргазмаси ҳамда 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил қилинган тўгаракларнинг фаол аъзолари томонидан тайёрланган қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмаси намойиш қилинди. Тўқувчилик, тикувчилик, рассомлик, дурадгорлик тўгаракларининг аъзолари томонидан тайёрланган санъат асарлари, кашталар, қуроқлар, уй-рўзғор буюмлари иштирокчиларда қизиқиш уйғотди ва ёшларни ҳам касб-ҳунар эгаллашга чорлади.

Сўнгра мактабнинг тантаналар залида концерт дастури ташкил қилинди. Айтиш жоизки, мусиқа инсон руҳиятига кучли таъсир кўрсатади ва бу таъсир турли тадқиқотларда кўп марта исботланган. Мусиқа терапияси, масалан, стрессни камайтириш, кайфиятни яхшилаш ва ҳатто жисмоний оғриқларни енгиллаштириш учун ишлатилади.

Ёшларнинг руҳий ва маънавий ривожланишида мусиқа ва санъатнинг ўрни беқиёсдир. Мусиқа, рассомлик, адабиёт ва бошқа санъатнинг бошқа турлари ёшларга ўзларини ифода этиш ва ижодий фикрлаш учун кенг имкониятлар яратади.

Амударё тумани Прокуратураси ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкил қилинган ушбу тадбирлар унда иштирок этган ёшларда улкан таассуротлар қолдирди.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026