30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 07:49
Жамият 👁 261

Қурилиш объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида профилактик-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Қурилиш объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида профилактик-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Жорий йилнинг 2 май куни Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туманнинг Қорамон маҳалласи ҳудудида янгидан қад кўтараётган мактабгача таълим ташкилоти биносида бўлиб, қурилиш объектида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик тушунтириш ишларини олиб борди.

Пудратчи ташкилот – “Манғит Инвест максимум” масъулияти чекланган жамияти ишчилари билан ўтказилган профилактик-тушунтириш ишлари давомида қурилиш объекти бинолари оралиғида ёнғин ўчириш автомобилларининг эркин ҳаракатланиши учун шароитлар яратиш, ёнғинга қарши сув хавзаларини меъёр талаблар асосида қуриш, объект ҳудудида эвакуация йўлларининг созлигига, сунъий тўсиқлар билан тўсиб қўйилмаганлигига эътибор қаратиш лозимлиги тушунтирилди.

Ушбу профилактик тадбирдан кўзланган асосий мақсад қурилиш майдонида ва келгусида объект фойдаланишга топширилганидан кейин мактабгача таълим ташкилотида ҳам фавқулодда вазиятлар содир бўлишининг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашдир.

Айтиш жоизки, қурилиш майдонларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишчиларнинг ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилишнинг муҳим шартларидан биридир. Бунинг учун қурилиш компаниялари ва иш берувчилар ўз ходимларини тегишли хавфсизлик стандартлари ва амалиётлари билан таништириши, шунингдек, уларга зарур хавфсизлик асбоб-ускуналарини тақдим этиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида, жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ва шаҳарсозлик нормаларида қурилиш майдонларида хавфсизлик чораларини кўриш бўйича аниқ кўрсатмалар белгилаб қўйилган. Масалан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қурилиш майдонларида ёнғинга қарши курашиш воситалари мавжуд бўлиши, шунингдек, ишчилар ёнғин хавфсизлиги бўйича тегишли назарий ва амалий машғулотлардан ўтган бўлишлари керак.

Бундан ташқари, қурилиш майдонларида мунтазам равишда хавфсизлик текширувлари ўтказилиб, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши кузатиб борилиши зарур. Фавқулодда вазиятлар юз берганда тезкор чоралар кўриш учун махсус режалар ишлаб чиқилиши ва барча ишчилар мазкур режалар билан таништирилиши лозим.

Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари таъкидлаганларидек, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда республикамиз ҳудудида жойлашган баъзи йирик қурилиш объектларда ёнғинлар содир бўлаётгани, ушбу ёнғинлар натижасида фуқаролар, юридик шахслар ҳамда давлат ва жамоатчиликнинг мол-мулкига зарар етиб,  айрим ҳолатларда инсон ўлими каби нохуш ҳолатлар содир бўлаётгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли ҳам туман ҳудудидаги давлат буюртмаси асосида, шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган йирик қурилиш объектларида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирокида бу каби профилактик тушунтириш ишлари белгиланган жадвал асосида мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Тадбир давомида фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан “Манғит инвест максимум” масъулияти чекланган жамияти ишчиларига техника хавфсизлигига риоя қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Айниқса, ишчилар электр тармоғидан тўғри фойдаланиш, объект ҳудудида суюлтирилган газ балонидан фойдаланмаслик бўйича огоҳлантирилди. Жамият раҳбариятига эса ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг барвақт олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича оғзака таклифлар берилди.

Б.Аллабергенов, туман ФВБ катта инспектори, капитан

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026