30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 08:14
Жамият 👁 335

“Назархон” пахта қабул қилиш масканида амалий-тактик ўқув машқи ўтказилди

“Назархон” пахта қабул қилиш масканида амалий-тактик ўқув машқи ўтказилди

Ёнғин хавфсизлиги машқлари ва машғулотлари, айниқса пахта қабул қилиш каби муҳим инфраструктура объектларида ёнғин хавфсизлиги бўйича шахсий таркибнинг малакасини ошириш ва уларнинг жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлаш учун жуда муҳимдир. Бу каби машқлар ёнғин содир бўлганда тезкор ва самарали ҳаракат қилиш учун зарур бўлган кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради.

Шу сабабли Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тасдиқланган иш-режага мувофиқ “Amudaryotex” хорижий корхонасига қарашли “Назархон” пахта қабул қилиш масканида амалий-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда бўлимнинг 4-касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми томонидан ташкил қилинган ушбу амалий-тактик ўқув машқидан кўзланган асосий мақсад – пахта қабул қилиш масканларидаги бунтларда ёнғин содир бўлганда шахсий таркибнинг жанговор ёйилишлари ва ҳаракатларини кўздан кечириш, мавжуд куч ва воситалардан тўғри фойдаланишларини яна бир марта синовдан ўтказишдир.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда пахта қабул қилиш масканларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли ва ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шунингдек, муҳим иқтисодий ресурсларни сақлаш борасида зарур тавсиялар ишлаб чиқилиб, масъулларга тегишли мажбуриятлар юкланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сонли қарорида ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва талаблари белгилаб қўйилган. Ушбу қарорда бу каби масканларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ёнғинга қарши асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги, ходимларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича тайёргарлиги ва тегишли ёнғин-техник комиссияларнинг фаолият юритиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги стандартларига риоя қилиниши, ўт ўчириш воситаларининг мунтазам равишда текширилиши ва янгиланиши хавфсиз иш муҳитини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Пахта қабул қилиш масканлари нафақат мавсумга тайёрланиш жараёнида, балки йил давомида пахтани сақлаш жараёнида ҳам ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари алоҳида эътиборга олиниши керак бўлган объектлар сирасига киради. Шу сабабли масканларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан мунтазам равишда назорат қилинади ва бу борада давлат томонидан белгиланган стандартларга амал қилиш талаб этилади.

Ушбу  амалий-тактик ўқув машқи ёнғин ўчириш экипажларининг жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказиш учун ҳам ажойиб имконият бўлди. Бу жараёнда ёнғин ўчириш экипажлари ўз вақтида етиб келиш ва ёнғинни бартараф этиш бўйича ўзларининг маҳоратини намойиш этдилар.

Машқ давомида маскан ходимлари томонидан шартли ёнғиннинг бутун маскан бўйлаб тарқалишининг олдини олиш учун ички ёнғин ўчириш мосламаларидан фойдаланилди, бу эса ёнғин ўчириш экипажларининг келишига қадар вазиятни назорат қилишга ёрдам берди.

Шунингдек, машқлар давомида ёнғин ўчириш учун зарур бўлган сув захирасини таъминлаш мақсадида Назархон пахта қабул қилиш масканида мавжуд бўлган иккита ёнғинга қарши сув сақлаш ховузлари ҳам кўздан кечирилди.

Амалий-тактик ўқув машқида туман электр тармоқлари корхонаси, туман газ таъминоти корхонаси, “Тез тиббий ёрдам” ва Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорликда фаол иштирок этди.

Амалий ўқув машқи якунида ўқув машқи раҳбари Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари, капитан Шерзод Турсинбоев томонидан иштирокчиларга, жумладан маскан ходимларига машқ давомида йўл қўйилган камчиликлар кўрсатилиб, келгуси машқларда уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди. Бу каби машқлар, ёнғин хавфсизлиги бўйича шахсий таркибнинг малакасини ошириш ҳамда уларнинг жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлашда муҳим восита бўлди.

Рашид Казаков, Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими 4-Касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми бошлиғи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026