29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 23:32
Жамият 👁 461

СОБИҚ СИНФДОШЛАР 35 ЙИЛДАН СЎНГ УЧРАШДИЛАР

СОБИҚ СИНФДОШЛАР 35 ЙИЛДАН СЎНГ УЧРАШДИЛАР

Болалик – беғуборлик, ёшлик–баҳор, дейдилар. Шу боис, инсон бир умр болалик ва ёшлик хотиралари оғушида яшайди, ана шу хотиралардан маънавий куч олади, қилган хатоларини тўғрилашга, эзгу ишларини бир-бир хаёл кўзгусидан ўтказиб, сарҳисоб қилишга, ҳаётидан кўнгли тўлганида ана шу болалик ва ёшлик дамларига ошно дўстлари билан дийдорлашишга интилади. Айниқса, болаликдаги қадрдон дўстлари билан учрашганда бу хотиралар уйғонади, бор бўй-басти билан намоён бўлади. Дўстона, самимий суҳбатлар, қадрдонлик меҳри уларни янада жипслаштиради,

Бундан 35 йил аввал Амударё туманидаги 20-сонли умумтаълим мактабини битириб, мустақил ҳаётга йўлланма олган собиқ синфдош дўстлар яна ўзларига таълим-тарбия бериб, оқ-қорани танитган, мустақил ҳаёт сари парвоз майдони вазифасини ўтаган жонажон мактаби бағрида жам-ул жам бўлдилар.

Баланд гужумлар соя солган мактаб ҳовлисида учрашиб, болалик хотиралари оғушида бир муддат сайр қилган қадрдон дўстларни қўнғироқ жарангги яна синфхоналарга чорлади. Собиқ синфдошлар бундан 35 йил аввал устозларидан илм сирларидан сабоқлар олган парталарга ўтириб, беғубор болалик шўхликларини эсладилар. Ўзларига таълим тарбия берган устозларининг ўгит-насиҳатларини тинглаб, дилдан суҳбатлашдилар.

Ҳаёт тасодифларга, бемаврид йўқотишларга тўла. Синфхонадаги бўш парталарга қадалган дўстларнинг нигоҳи Аллоҳнинг иродаси билан маълум сабабларга кўра ҳаётдан эрта кетган қадрдонларини излади. Синфдошлар дўстлари ҳақидаги хотираларни ёдга олишиб, ўтганларнинг руҳларини шод этиш мақсадида қабрларини зиёрат қилдилар. Учрашув тадбири давомида ўтганларнинг руҳларига Қуръон оятларидан тиловатлар қилинди.

Шундан сўнг учрашув устоз-у шогирдлар ва тадбир меҳмонлари билан файзли дастурхон атрофида давом этди. Сўлим Амударё соҳилида, она табиат бағрида собиқ синфдошлар давраси янада мароқли таассуротларга бой бўлди.

Қадрдон дўстлар бир-бирларига, устозларига ўзлари ҳаётда эришган ютуқлари, айниқса, оиласи, фарзандлари хусусида сўзлаб бердилар. Куй-қўшиқлар тинглаб, 35 йилдан кейинги дийдорлашув онларидан мамнун бўлишиб, рақсга тушдилар.

Учрашув якунида турмуш тақозосига кўра, ҳар қайсиси Амударё туманининг ва мамлакатимизнинг турли ҳудудларида умргузаронлик қилаётган собиқ синфдошларни битта давра атрофида жамлаб, дийдорлашув тадбирини ташкил қилишда фидойилик кўрсатган Гулшодахон, Ғуломжон ва Қумрихон синфдошларига чин дилдан миннатдорчилик билдиришди.

Собиқ синфдошларнинг дийдорлашув тадбири бири-биридан ширин таассуротлар оғушида ўтди ва ўзаро меҳр-оқибат туйғуларидан кўнгиллар обод, яна узоқ йиллар эслаб юришга арзигулик фараҳли онларга бой бўлди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026