30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 06:55
Жамият 👁 281

Бу ерда “лагер”дан қочмайдиган, зукко болажонлар бор...

Бу ерда “лагер”дан қочмайдиган, зукко болажонлар бор...

“Қалдирғоч” ёзги дам олиш оромгоҳидаги таассуротлар

Дунёнинг энг гўзал табиатга эга жойи Швейцария бўлса, Амударёнинг энг гўзал, баҳаво жойи Дўрман овули бўлса ажаб эмас. Ижодий гуруҳимиз билан “Қалдирғоч” болалар ёзги дам олиш оромгоҳи томон йўлга тушар эканмиз, Дўрманнинг сулув кўчаларида кўнглимиздан ажиб туйғулар кечди: тоза ҳаво, ям яшил табиат, бахтли болакайларнинг шодон қийқириғи...

Яқинда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан Учинчи Ренессанс сари” номли грант лойиҳаси доирасида ушбу оромгоҳга ташриф буюрдик. Ташрифдан мақсад – болажонларни туманимиздаги ёзувчи ва шоирларнинг, журналистларнинг ижод маҳсулларидан баҳраманд қилиш ва уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришига ҳисса қўшиш.

Дастлаб, оромгоҳнинг мусиқа тўгараги фаолияти билан танишдик. Руслан Исмаилов раҳбарлик қилаётган ушбу тўгаракда болажонлар “Онажон – Ватан” қўшиғини биргаликда жўр бўлиб куйлашди. Сўнг, таҳририят ходимлари, ижодкорлар Шаҳзод Анвар ва Азиза Мадраҳимова болакайларнинг қизиқишлари билан ўртоқлашди. Болажонлар ёд олган шеърларидан, ўқиган эртакларидан парчалар ўқиб беришди.

Шундан сўнг, давра суҳбати бошланди. Давра суҳбатини туманимиздаги 84-сонли мактаб директори, “Қалдирғоч” болалар ёзги дам олиш оромгоҳи раҳбари Эркинбой Қурбонбоев очиб берди ва олиб борди.

Ижодий ва кўтаринки кайфиятда бошланган давра суҳбати туманимизнинг истеъдодли ижодкори, шоир Шомурод Хўжанов шеърлари билан давом этди. Кейин эса, навбат Шаҳзод Анвар шеърларига берилди. Ижодкор болажонларнинг орзу интилишлари, китобларга бўлган меҳри, китоб ўқишнинг аҳамияти тўғрисида айтиб ўтди. Ва даврадаги болажонларнинг ёд олган шеърларини мароқ билан тингладик. Умиджон Шукуруллаев, Бобуржон Ражапов, Севинчой Ҳамроева, Нодирбек Ибрагимов, Севинчой Ражаббаева, Беҳрузбек Фарҳодов ҳамда Сарвар Янгибоев каби оромгоҳ дам олувчилари ўзларининг беғубор орзуларини баён этиб, Ватанни мадҳ этувчи шеърларидан ўқишди.

Ижодкор Азиза Мадраҳимова эса болажонларга “Ўзбекистон болалари мадҳияси” номли шеъридан парча ўқиб бериб, кичкинтойларни келажакда комил инсон бўлиш учун илм олишга, китобларга дўст тутинишга даъват этди.

Дарвоқе, бугунги кунда ушбу оромгоҳда туманимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 500 нафар болажонлар мириқиб дам олишмоқда. Тонгни эрталабки бадантарбия билан бошлайдиган шўх болакайлар кун давомида компьютер, спорт, мусиқа тўгаракларига қатнашишади. Кечқурун эса болажонларга шеърият кечалари уюштирилиб турилади.

Дунёнинг қайсидир бурчагидаги бир жажжи қалб ўқ овозидан чўчиб уйғонади, яна бири қорни тўйиб овқат емайди... Бизнинг она Ўзбекистонимизда эса жажжиларимиз ёзда мана шундай дам олиш оромгоҳларида, истироҳат боғларида, ота-оналари бағрида бахтли болалик гаштини суриб улғаймоқда. Бунинг учун эса, фақат шукур қилиш керак. Қўлдан келганича яхшилик қилмоқ, эзгулик улашмоқ жоиз.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026