12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:44
Қишлоқ хўжалиги 👁 357

Амударёда озиқ-овқат хавфсизлиги: Ердан унумли фойдаланиш – тўкинлик гарови

Амударёда озиқ-овқат хавфсизлиги: Ердан унумли фойдаланиш – тўкинлик гарови

Ерга меҳр бериш, унинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиш фаровон ҳаёт ва тўкинликнинг бош мезонидир. Бугунги глобаллашув даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш нафақат иқтисодий, балки стратегик аҳамиятга эга бўлган муҳим масаладир. Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида бўлгани каби Амударё туманида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Амударё соҳилларида жойлашган бу замин азалдан ўзининг деҳқончилик анъаналари ва меҳнатсевар инсонлари билан машҳур. Бугунги кунда туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш, ер эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш устувор вазифага айланган.

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, Амударё туманида деҳқон хўжаликлари жами 2 минг гектардан ортиқ майдонда самарали фаолият юритиб келаётганини кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида томорқа ер эгаларининг ўрни беқиёсдир. 40 мингдан ортиқ томорқа эгалари тасарруфида жами 8 минг гектарга яқин майдон мавжуд бўлиб, бу улкан имконият демакдир. Ҳар бир хонадон эгаси ўз томорқасини кичик бир хазинага айлантириб, нафақат ўз эҳтиёжларини қондирмоқда, балки бозор расталарини ҳам арзон ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга кўмаклашмоқда.

Шу билан бирга, тумандаги 350 дан ортиқ фермер хўжаликлари далаларида ҳам пахта ва ғалладан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Бундай ёндашув мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички истеъмолни барқарор қаноатлантириш ва энг муҳими, экспорт салоҳиятини ошириш имконини бермоқда.

Ердан фойдаланишнинг янгича усуллари ва замонавий технологияларни жорий этиш орқали деҳқонларимиз йилнинг тўрт фаслида ҳам юқори ҳосилдорликка эришишмоқда. Бу борада “Ражаб Жапоқ” фермер хўжалигининг фаолиятини алоҳида намуна сифатида кўрсатиш мумкин. Ушбу хўжаликда ҳар бир қарич ердан оқилона фойдаланиш маданияти шаклланган. Масалан, боғ қатор ораларига тўқсонбости усулида пиёз экилган бўлиб, бу усул баҳорнинг илк кунлариданоқ халқимиз дастурхонига янги маҳсулотларни етказиб бериш имконини яратади. Фермер хўжалиги аъзолари нафақат пиёз, балки картошка, қалампир, булғор қалампири ва сабзавотларнинг деярли барча турларини етиштиришда катта тажриба тўплашган. Бу каби деҳқон ва фермерларнинг тинимсиз меҳнати туфайли бозорларимизда тўкинлик, халқимиз дастурхонида эса мўл-кўллик ҳукм сурмоқда.

Мазкур фермер хўжалигининг ютуқлари фақат сабзавотчилик билан чекланиб қолмайди. “Ражаб Жапоқ” хўжалиги кўп тармоқли фаолият юритиши билан ҳам ажралиб туради. Бу ерда пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик ва боғдорчилик соҳалари бир-бирини тўлдирган ҳолда фаол ривожлантирилмоқда. Ўтган йилги мавсумда пахта етиштиришда юқори натижа қайд этилиб, ҳар гектар майдондан ўртача 40 центнердан ҳосил олинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични янада ошириш, ҳосилдорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсад қилинган. Бу эса фермернинг ўз касбига бўлган садоқати ва ерга бўлган меҳридан далолат беради. Кўп тармоқли хўжалик сифатида чорвачиликни ривожлантириш орқали аҳолига гўшт ва сут маҳсулотлари етказиб берилса, боғдорчилик орқали сархил мевалар етиштирилмоқда. Бундай тизимли иш ташкил этилиши нафақат иқтисодий фойда келтиради, балки янги иш ўринлари яратилишига ҳам хизмат қилади.

Ер билан тиллаша олган, ундан барака топаётган деҳқон ва фермерларимиз бугунги куннинг ҳақиқий қаҳрамонларидир. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли дастурхонларимиз тўкин, бозорларимиз файзли бўлмоқда. Тизимли ташкил этилган иш жараёни, ерга илмий ва инновацион ёндашув ҳамда кўп тармоқли хўжаликларнинг кўпайиши келгусида туман иқтисодиётини янада юксалтиришга хизмат қилади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, деҳқонларга яратиб берилаётган шароитлар ва ер эгаларининг фидокорона меҳнати бир нуқтада бирлашиб, юртимизнинг озиқ-овқат мустақиллигини мустаҳкамлашга замин яратмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026