30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 06:55
Жамият 👁 338

Фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини эътироф этиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда

Фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини эътироф этиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йилнинг 28 июнь санасида имзоланган “Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги фармони билан республика бўйлаб фуқароларнинг уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалий ишлар йўлга қўйилган эди. Ҳудудларда фармон ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолига мазкур фармон мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Хусусан, яқинда Амударё тумани Ойбек маҳалласида яшовчи уй-жой эгаларига кўчмас мулк ҳуқуқини эътироф этувчи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори ҳамда тегишли ҳужжатлар топширилди.

Жараёнда Давлат кадастрлари палатаси Амударё тумани филиали муҳандиси Ўткирбек Ҳайитжонов, Ойбек маҳалла фуқаролар йиғини раиси Азамат Хидиров, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Маҳмуд Сапарбоевлар иштирок этдилар. Масъуллар хонадонларга уйма-уй кирган ҳолда уй-жойга эгалик қилиш ҳамда турар жой жойлашган ер майдонига ижара ҳуқуқини эътироф этувчи Президиум қарорларини ўз эгаларига тантанали тарзда топширдилар.

Маҳалладаги Фитрат кўчаси 12-уйда яшовчи Азад Қурбаниязов кўп йиллардан буён уй-жойининг кадастр ҳужжати йўқлиги сабабли сарсон бўлиб келаётган эди. Масъуллар Азат Қурбаниязовга уй-жойига эгалик ҳуқуқини эътироф этишни назарда тутувчи қарорларни топширдилар ҳамда унга Президент фармонининг республика ижтимоий-иқтисодий ривожидаги аҳамияти хусусида маълумотлар бердилар.  

Истиқлол кўчаси 17-уйда яшовчи Бахтиёр Тўқлибоев ҳам турар жой иморатига нисбатан мулк ҳуқуқи ҳамда улар жойлашган ер участкаларига ижара ҳуқуқини эътироф этишни назарда тутувчи ҳужжатга эга бўлди. Хонадон эгаси билан суҳбат чоғида Давлат кадастрлари палатаси Амударё тумани филиали муҳандиси Ўткирбек Ҳайитжонов ушбу қарор асосида кадастр ҳужжатини олиш учун ариза бериши лозимлиги, кадастр ҳужжатини олгандан кейин ер-мулк эгаси қатор имкониятларга эга бўлиши хусусида тушунтиришлар берди.

Таъкидланганидек, кадастр ҳужжатини олган фуқаролар кўчмас-мулк билан боғлиқ ҳар қандай муносабатларда иштирок эта олади, фарзандларини ҳудуддаги давлат боғчаларига рўйхатга қўя олади, олдин 3 баравар ҳисобланган солиқ миқдори 1 бараварга камаяди, ўзи яшаётган ҳудудга рўйхатга тура олади, турар жойини сотиш, совға қилиш ҳамда мерос қолдириш ҳуқуқига эга бўлади, турар жойини гаровга қўйиш орқали кредит маблағи олиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

Масъуллар маҳалланинг Муқимий кўчасидаги 17-уйда яшовчи Разия Йўлдашева хонадонида ҳам бўлдилар ва фуқарога кадастр ҳужжатини олгандан кейин қўлга киритиладиган имкониятлар хусусида батафсил маълумотлар бердилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг тегишли қарорини олган фуқаролар уй-жойга эгалик ҳуқуқини эътироф этувчи ҳужжатнинг берилганидан хурсанд эканлигини, давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган имкониятлардан миннатдор эканини билдирдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026