14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 16:50
Жамият 👁 2,781

ТУРМУШ ЧОРРАҲАЛАРИДА

ТУРМУШ ЧОРРАҲАЛАРИДА

ЖАЗО

(бўлган воқеа)

Бибисора эна кенжа ўғлини уйлантирди. Уч келиннинг рўзғорини бўлаклаб, кенжа келинни туширган энанинг уйи ҳам, кўнгли ҳам тўлди. Бир-биридан эпчил, саришта, аҳил-иноқ учта келин рўзғори алоҳида бўлишса-да, тез-тез қайнота-қайноналарининг аҳволидан хабар олиб туришни канда қилишмайди. Қўни-қўшниларнинг ҳавас билан қарашларини ҳис этган сари кўнгли тоғдай бўлади энанинг.

- Биби, -деди бир куни ён қўшниси, ҳам яқин дугонаси Жонгил эна, - кенжа келинингга бошқачароққарайсанми ё Гулнозанинг ота-онаси қизига ҳаддан зиёд кийим қилишганми? –деб қолди дабдурустдан.

Бибисора эна ҳайрон бўлди. Чунки Жонгил ҳеч қачон бировнинг ғийбатини қилмасди. Кўнгли хижил бўлди-ю, дугонасига сир бой бермади.

- Ҳозирги ёшлар бир энлик матодан ҳам кийим тикиб олаверишади, - деди. Овози ўзига ҳам ноқулай эшитилди. Бошқа гап ортиқчалигини сезиб, мол-ҳолни баҳона қилди-ю, уйига ошиқди.

Тушликдан сўнг шундоқ уйлари яқинидаги мактабда ишлайдиган келини ишдан қайтди. Ҳеч қачон келинларининг кийим-бошига синчиклаб қарашга ўрганмаган Бибисора эна Гулнозани бошдан-оёқ кузатди. У эгнига яп-янги куртка кийиб олганди. Қайнонасининг бошқача назарини сезган Гулноза:

- Ярашибдими, эна, -деди кулиб. – Дадам Фарғонадан олиб келган экан, ўзимники бор, десам ҳам кийдириб юборишди.

"Ахир қудам Фарғонадан келганида бундай совға ҳақида ҳеч нарса демаган эди-ку” -ўйлади у ва келинига ярашиб турган енгил курткани силаб қўйди:

- Ярашибди, тўйларга кий, болам, дадангга раҳмат. – Ахир совғани рад этиб бўлмайди-да, болам.

Орадан икки кун ўтиб, Гулнозанинг онаси Гулпошша қўнғироқ қилди.

- Қудағай, бугун кечқурун раҳматли қайнотамни ёд этиб, Қуръон тиловат қилдираяпмиз, Гулноза билан келинг,- деди.

Кечқурун катта ўғли Исмоилнинг машинасида қудағайиникига борадиган бўлишди. Негадир Гулноза қайнонаси тўйда қилган пальтосини кийиб чиқди.

- Курткангни кий, болам, - деди Бибисора эна келинига, - Жудаям ярашиб тураркан, бўлақол, қизим.

Янги келин қайнонага итоат этди, курткасини кийиб чиқди.

Қудағайи уларни очилиб-сочилиб кутиб олди. Айниқса, Гулнозанинг эгнидаги курткасини кўриб, янада яшнаб кетди. Ярашганини, энг сўнгги урфдаги куртка эканини айтиб, қудағайига, куёви Илҳомжонгга раҳмат айтишни ҳам унутмади. Сўнг Гулнозага юзланиб:

- Устки кийимларинг бир нечта эди, қудағайимни анчагина чиқим қилибсан-да, болам, - деди бироз ўнғайсизланиб.

- Ҳеч қиси йўқ! – Қудағайининг гапига жавобан деди Бибисора эна. – Чиқимдор бўлсак, ўғирлик қилиб эмас, ўз пулимиз ҳисобидан бўлдик, хижолат бўлманг, қудағай, энди Гулноза бизнинг қизимиз, уни қандай кийинтиришни ўзимиз биламиз.

Гулнозанинг боши эгилди. Ойлик маошидан ўғринча пул йиғиб олган янги курткаси худди оловдай баданини куйдирди. Ловуллаб кетган юзини яширганча ичкарига йўналди.

Шу кундан бошлаб янги курткасини киймай қўйди. Қайнонасининг юзига қарай олмай қолди.

Бибисора эна ўзига яраша ғурурли, мард эди. Бирон марта келинига ҳам, қудағайига ва ўғлига ҳам бу ҳақда сўз очмади, киноя-кесатиқ қилмади. Гулноза учун қайнонасининг бу тутуми ҳар қандай дашномдан ҳам, калтакдан ҳам оғир эди.

Бир куни уйларига ота-онаси меҳмонга келишди. Нима бўлди-ю, гап орасида Гулпошша эна қизидан янги курткасини нега киймаётганини сўраб қолди. Гулнозанинг боши эгилди. Қанчалик қийналиб, ич-ичидан мулзам бўлиб турса-да, кексалар олдида ўз айбини тан олди:

- Курткам, курткам ... ўғирлаб олгандим, - деди-ю бу хонадонга келин бўлиб тушганидан бери илк марта йиғлиб юборди.

Орага жимлик чўкди. Ота-онаси ҳам ҳайрон, ҳам ноқулай ҳолатда қизига жим қараб қолишди.

Бибисора эна чойнакдаги чойни шопириб, пиёлага қуяркан кулди:

- Шуни билган бўлсанг, яхши, қизим. Бундан бу ёғига ўғирлик молни уйимизга ҳаргиз олиб кела кўрма, оилангдан барака кетади-я, - деди сир бой бермай.

Қудаси ҳам, қудағайи ҳам гап нимадалигига тушунмай, ноқулай ҳолатга тушиб, ерга қараб ўтиришар, иккаласини ҳам: "Гулноза ўғрими?” деган савол қийнарди. Бибисора эна эса майдаланиб ўтиришни ўзига эп кўрмадими, ё янги қуда-қудағайини мулзам қилишни истамадими, гапни кавлаштириб ўтирмади-да Гулнозага юзланиб:

- Бир ёлғон иккинчи ёлғонни, қўшалоқ ёлғонлар жанжални, ҳатто бузғунчиликларни бошлаб келади, - деди босиқлик билан. – Кўрдингми, болам, сенинг ёлғонинг ота-онангнинг дилини хира қилди, ўғирликка қўл уришингга сабаб бўлди. Бу қилиғингни ташламасанг, эртага болаларинггаюқтирасан, жамиятга зарар келтирасан. Ахир оила ёлғонлар устига қурилмайди-ку, болам. Оила – муқаддас. Уни биз жонимиз устида қуриб, асраб, обод этдик. Сен шу ободликка бир марта қора чапласанг ва уни эл билса, умр бўйи бу доғни юволмайсан. Билиб қўй, хато – бир марта кечирилади. Иккинчи марта қилинган хато бу – хато эмас, душманлик бўлади. Душманга эса ҳамма ҳам аёвсиз бўлади.

Гулноза турмушининг илк чорраҳасидаёқ ўзи қилган хато учун ота-онаси олдида уятдан бошини кўтаролмай қолди. 

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

(Фото - http://new-kino-films.ru)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019