14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 04:48
Сиёсат 👁 220

Муштарак мақсадлар: ягона тарихдан умумий келажак сари

Муштарак мақсадлар: ягона тарихдан умумий келажак сари

Мустақил Ўзбекистон учун 2024 йилнинг август ойи ижтимоий-сиёсий, маданий-гуманитар ҳамда иқтисодий соҳаларда кескин эврилиш­лар билан бошланди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган олтинчи Маслаҳат учрашуви доирасидаги келишувлар миллатлараро тотувлик, дўстлик ва тинчлик ғояларини янада мустаҳкамлади ва ягона тарих, тил-у дин бирлиги, ҳамкорликдаги ягона келажак ҳақидаги халқларимиз орзу-ниятларининг рўёби учун қўйилган яна бир залворли қадам бўлди.

Агар яқин тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, бундан етти йиллар аввал минтақадаги бешта қўшни давлат билан чегараларимиз мутлақо ёпиқ эди. Бир-бирлари билан мисоли эт ва тирноқ каби чатишиб кетган ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман ва тожик халқлари йиллар давомида яқинлари дийдорига зор яшаганларига, чегара ҳудудларидаги можаролар, ҳатто миналаштирилган майдонлар, логистика тизимидаги блокадалар, савдо-иқтисодий соҳалардаги ўтиб бўлмас тўсиқлардан азият чеккан халқларимиз азобларига гувоҳмиз.

Назаримда, 2016 йилда Ўзбекистон давлати раҳбарлигига сайланган амалдаги Президентимиз Ш. Мирзиёев Президентлигининг илк кунлариданоқ ўша йили Парламентга йўллаган Мурожаатномасида айнан ана шу тўсиқларни бартараф этиш борасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди. Энг аввало Марказий Осиё давлатлари билан сиёсий-иқтисодий, маданий-гуманитар муносабатларни ўрнига қўйди. Яқин қўшнилар билан "очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат олиб боришга содиқ"лигини амалда намоён этди.

Президентимиз 2017 йилнинг сентябрь ойида мустақил Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши “тинч, осойишта, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган Марказий Осиё эканини, давлатимизнинг барча саъй-ҳаракатлари ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга қаратилишини” БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси Олий минбаридан туриб баралла таъкидладилар.

Ушбу саъй-ҳаракатларнинг дебочаси сифатида ўша йилнинг ноябрь ойида Президентимиз ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги Халқаро конференция бўлиб ўтди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини бир стол атрофида жамлаган Олтинчи Маслаҳат учрашуви доирасидаги келишувлар эса минтақа давлатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, давлатлараро сиёсий мулоқотларни ривожлантириш, инвес­тиция, логистика, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва экология соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинувларни янада фаоллаштириш, замонавий таҳдид ва хатарларга биргаликда чора кўриш масалаларини ҳал этишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича нутқ сўзлаган давлатимиз раҳбари Марказий Осиёнинг интеграциялашувидаги ўта муҳим омиллар ҳақида батафсил тўхталиб, минтақада бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш ҳамда узоқ муддатли шериклик тартибини амалий саъй-ҳаракатлар орқали бойитиш юзасидан истиқболли ташаббус ва таклифларни илгари сурди.

Хусусан, геосиёсий жойлашуви жиҳатидан ташқи таъсирлар туфайли глобал ишонч ва кес­кинлашувнинг барча салбий оқибатларини бошидан кечираётган Марказий Осиё учун биринчи навбатда “Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш” таклифини билдирди. “Бундай иқтисодий шериклик Марказий Осиёни ривожлантириб, интеграция ва миллий иқтисодиёт бир-бирини тўлдиришини” таъкидлади.

Шунингдек, Президентимиз гуманитар соҳадаги ҳамкорликда маданий-тарихий мерос умумийлигини ҳисобга олган ҳолда “Марказий Осиё тарихи ва маданияти: ягона ўтмиш ва умумий келажак” Халқаро медиа платформасини ишга тушириш ташаббусини илгари суриб, “бу медиа платформа халқларнинг Марказий Осиё келажаги учун бирдай дахлдорлиги, бирдамлиги билан боғлиқ умумий масъулиятни англашда драйвер вазифасини ўташини” ишонч билан қайд этаркан, “Марказий Осиё ёшлари – 2030” ташаббусининг Маслаҳат учрашуви иштирокчилари томонидан қизғин олқишланганини алоҳида эътироф этди. Ушбу ташаббуснинг илгари сурилиши минтақада инновацион ғоя ва лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилишини мамнуният билан таъкидлади.

Шу билан бирга, Президентимиз “Марказий Осиё таълим форуми”ни ўтказиш таклифини билдирди ва мазкур форум 2024 йил октябрь ойида дўстлик ва тинчлик рамзи — Тошкент шаҳрида ўтказиладиган бўлди.
Президентимизнинг Марказий Осиё халқлари тинчлиги, ўзаро борди-келдиларни соддалаштириш борасидаги қимматли таклифларидан яна бири минтақавий шерикликнинг янги драйвери сифатида туризм соҳасининг белгиланиши учрашув иштирокчилари томонидан мамнуният билан кутиб олинди.

Унга кўра, туризм алмашинувини кенгайтириш мақсадида ID карталарини ўзаро тан олиш масаласини ўрганиш ва “битта тур — бутун минтақа” тамойили асосида оммавий туризм маҳсулотларини ишлаб чиқариш амалга ошириладиган бўлди.
Давлатимиз раҳбари ўзининг сермазмун, мунозарали, ижобий ташаббус ва таклифларга бой нутқини якунлар экан, минтақавий ҳамкорликни ривож­лантиришнинг 2040 йилгача мўлжалланган концепциясини қабул қилишни қўллаб-қувватлади ва “Марказий Осиёда стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги кўп томонлама битимни тайёрлаш зарурлигини таклиф этди.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон раҳбари ўзининг қимматли таклиф ва ташаббуслари билан тарихий адолат тамо­йиллари асосидаги тарихий бирлик — Турон заминни қайта гуллаб-яшнатиш сари яловбардор сифатида дадил қадамлар ташлади. Бу қадамлар Марказий Осиё давлатлари халқларининг умрибоқий қадриятлари мангулиги, бу халқларнинг бобомерос қадриятларига, бир­­га­ликдаги орзу-ниятларига ҳеч қачон тўсиқ ва чегара қўйиб бўл­мас­лигининг исботидир.

Зеро, Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон давлати олам узра баланд кўтарган “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” шио­рининг мазмун-моҳияти ҳам миллатлараро тотувлик, дўстлик ва тинчлик ғояларини янада улуғлашга қаратилган.

МАРКАЗИЙ ОСИЁ — ВАТАНИМ МАНИМ!

Кундай чарақлади замин, самолар,
Ҳурлик шавқин олиб эсди саболар.
Қайтиб келган каби жадид боболар,
Туронни чулғади сўлим ҳаволар.
Чунонам безанди қаранг, маъволар!

Ягона халқ бўлиб, бир Ватан бўлиб,
Меҳр-у оқибатда жон-у тан бўлиб.
Тил-у дил ягона – бир ўрон бўлиб,
Қайтди ўзанига ҳур Турон бўлиб –
Кўнгилларни қучди боқий наволар!

Марказий Осиё қоқ марказида
Ўтовлар тикилди дўстлик базмига.
Табаррук заминни босиб кўксига,
Тинчлик қасрин қуриб ўғил-қизига –
Келажакка қадам қўйди даҳолар!

Тошкентдан бошланди бирликка қадам,
Бирга жаранг сочди мадҳиялар ҳам.
Тинчлик неъматидан дилларда байрам,
Қозоқ дўстлар тузган гулгун даврадан
Оламга таралди ажиб садолар!
Помирдан то Орол томон йўлларда,
Орзулар гул очди соҳир дилларда.
Ҳатто жазираган саҳро – чўлларда,
Буюк эврилиш бор ўнг-у сўлларда –
Тотувлик Ватанга берди оролар!

Ҳар битта ўзбекнинг бор бир қозоғи,
Ҳамда қирғизи бор, қорақалпоғи.
Жуфт қушлар каби қўнган бутоғи,
Ё тожик чамани, ё туркман боғи –
Борди-келдиларда тенгсиз маънолар!
Олисдан изламам, ўзимдан қиёс –
Қирғиз дўстларим бор, Гулжузум, Ғиёс.
Туркманим – Ойбўлак, Ўғилнур, Парвоз,
Тожикда Садбарга ҳамда Мирғиёс.
Ўртада оқибат бўлмас адолар!

Енгилмас бирлик бу – ҳурлик меваси,
Битта яйловдадир чорва, теваси.
Қадларин буколмас ғаним ҳийласи,
Тиллардан тушмагай меҳр шеваси –
Ҳар ёндан ёғилди ҳамд-у санолар!

Истиқлол шукуҳин байрам қилгали,
Қирдан ошиб келди қирғизим. Балли!
Туркман айдимлари бирам жилвали,
Қозоқ, тожик дўстлар жўшиб куйлади –
Самоларни қучди боқий наволар!

Марказий Осиё – Ватаним маним,
Беш буюк қўрғоним – чаманим маним.
Куч-қудратда тенгсиз. Тенгсиз саманим,
Илдизлари теран буюк Туроним –
Сен учун Робия бўлгай фидолар!

Робия Йўлдошева, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019