12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:14
Жамият 👁 483

Таниқли фоторассом Махсетбай Хабибуллаевнинг "Ватан ягона ва муқаддасдир!" номли фотокўргазмаси очилди

Таниқли фоторассом Махсетбай Хабибуллаевнинг "Ватан ягона ва муқаддасдир!" номли фотокўргазмаси очилди

Ҳар йили 1 сентябрь санасида нишонланадиган мустақиллик куни — бу шунчаки сана эмас, балки халқимизнинг асрий орзуси ушалган кундир. Истиқлол шарофати билан халқимиз турмушида буюк ўзгаришлар рўй бермоқда, шаҳар ва қишлоқларимиз замонавий қиёфа касб этиб, юртдошларимиз турмуш тарзида ҳар куни ижобий ўзгаришлар, янгиланишлар бўй кўрсатмоқда.

Ушбу ўзгаришлар, янгиланишлардан ижодкорлар янада завқ ва илҳом олади. Шу илҳом сабабли яралган шоирларнинг шеърларида, рангтасвир усталарининг санъат асарларида, фотомухбирлар олган суратларда ўз юртига бўлган чексиз муҳаббат мужассам бўлади.

Мустақиллик байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича фотомухбири, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, "Ватан фидойиси" ва "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишонлари соҳиби, "Олтин қалам" XVII Миллий мукофоти учун ўтказилган халқаро танловнинг "Энг яхши фоторепортаж" номинацияси ғолиби, таниқли фоторассом Махсетбай Хабибуллаев фотокўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган "Ватан ягона ва муқаддасдир!" номли кўргазмадан муаллифнинг мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган янгиланишлар, шаҳар ва қишлоқларимиздаги ўзгаришлар, жамиятимизда ва халқ хўжалигининг турли соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда эришилган ютуқларни акс эттирган 40 дан ортиқ асари ўрин олган.

Фоторепортаж, фотохабар, фотоочерк, фотоэтюд каби бир қатор жанрларда олинган расмлардан иборат ушбу кўргазмани ташкил этишдан асосий мақсад Президентимизнинг жорий йил 10 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, сана муносабати билан маданий байрам кечаларини ўтказиш, айниқса кенг жамоатчиликни, шу жумладан ёшларни фидойи ижодкор инсонларнинг Ватанга муҳаббат туйғуларини тараннум этувчи асарлари билан яқиндан таништиришдан иборат.

Фотокўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон рассомлар ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Наврўз Айтмуратов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи, "Дўстлик" ордени соҳиби Довуд Абибуллаев, шунингдек, фоторассомнинг бир қатор ҳамкасблари, қариндошлари, шогирдлари ва бошқалар сўзга чиқиб, ижодкорнинг журналистика ва санъат соҳаларидаги хизматлари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Махсетбай Хабибуллаевнинг фотоматериаллари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг uza.uz сайтида, "Янги Ўзбекистон", "Халқ сўзи", "Ишонч", "Қишлоқ ҳаёти", шунингдек, маҳаллий "Еркин Қарақалпақстан", "Вести Каракалпакистана", "Қорақалпоғистон тонги", "Қарақалпақстан жаслары" каби республика нашрларида мунтазам эълон қилиб келинмоқда.

Унинг фоторассом сифатида бир қанча ижодий ишлари Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан ташкил этилган кўргазмаларда намойиш этилган. 2020 йилда "Мўйноқ: кеча ва бугун", "Олтин куз", "Кумуш қиш" каби онлайн фотокўргазмалари ҳамда 2023 йил 15 октябрда "Халқаро қишлоқ аёллари" кунига бағишланган "Қадри баланд қишлоқ аёли" номли шахсий фотокўргазмалари шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, 2024 йил август ойида Ўзбекистон Бадиий академиясига қарашли Тошкент Фотосуратлар уйида ўтказилган "Мўйноқ: кеча, бугун, эртага" номли, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллигига бағишланган фотокўргазмалардан ҳам ижодкорнинг бир қанча суратлари ўрин олган. Жорий йилда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ижодкорнинг "Ҳаёт гултожисан, муқаддас аёл!" номли фотокўргазмаси ҳам кенг жамоатчиликка тақдим этилган эди.

Навбатдаги фотокўргазмадан ўрин олган энг ажойиб фотосуратлар иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.  Тадбир сўнгида Нукус шаҳридаги 2-сонли маданият уйининг истеъдодли созандалари томонидан ижро этилган жўшқин қўшиқ ва миллий куйлар ҳам меҳмонларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026