Қишлоқ хўжалиги
👁 2,408
Нобудгарчиликка йўл қўйилмайди
Жорий йилда 53 минг гектар майдонда мўл ҳосил етиштирган Қорақалпоғистон Республикаси ғаллакорлари ўрим-йиғим ишларига киришди.
Қарийб 2500 фермер хўжалиги томонидан етиштирилган ризқ-рўзимизни нобудгарчиликларсиз йиғиштириб олиш, уни ёнғиндан асраш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.
– Ҳосилни нест-нобуд қилмай ўриб-янчиб олиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, ғаллазор, хирмон ва омборхоналарда, элеваторларда ёнғиннинг олдини олиш бўйича пухта ҳозирлик кўриб қўйилди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, подполковник Елмурат Турдимуратов. – Ўрим-йиғимда иштирок этаётган 200 комбайннинг ёнғинга қарши ҳолати кўрикдан ўтказилиб, бирламчи ўт ўчириш воситалари билан тўла таъминланди. Ғаллани қайта ишлайдиган корхона ва дон қабул қилиш шохобчаларининг ёнғинга қарши ҳолатини мониторинг қилиш чоғида аниқланган камчиликлар бартараф этилди. Ишчи-хизматчилар, кенг аҳоли орасида тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Донни қабул қилиш, сақлаш шохобчалари ва уни қайта ишлаш корхоналари ёнғинга қарши кураш ва бирламчи ўт ўчириш воситалари билан таъминланди.
Ғаллани қабул қилиш шохобчаларидаги ер ости сув гидранти ҳамда ҳовузларнинг техник ҳолати кўздан кечирилиб, носозликлар бартараф этилди.
Нобудгарчиликка йўл қўймаслик мақсадида ҳар бир шохобчага, ўрим-йиғим ишлари олиб бораётган 103 отрядга малакали ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари бириктирилди.
Дон қабул қилиш шохобчалари ва ғаллани қайта ишловчи корхоналарда фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва ёнғинни бартараф этиш юзасидан ёнғин ўчириш ўқув-тактик машғулотлари ўтказилди.
Амударё туманида 215 фермер хўжалиги томонидан 3 минг гектар майдонда етиштирилган ҳосил "Тахиатош дон маҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамиятининг "Манғитдон” филиалига қарашли "Қипчоқ” дон қабул қилиш шохобчасида ғамланмоқда.
– Мавсумга пухта тараддуд кўрилди, – дейди шохобча раҳбари Ражаббой Жумабоев. – Учта дон сақлаш омборхона таъмирланиб, зараркунандаларга қарши дориланди. Ёнғинга қарши кураш чоралари кўриб қўйилди.
Оролбўйи ғаллазорларида ўрим-йиғим ишлари бошлаб юборилди. Бу ишга Амударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманларида қизғин киришилди. Қорақалпоғистонлик ғаллакорлар ҳосили ўриб-йиғиб олинган далаларни пешма-пеш сомондан тозалаб, шудгор ишларини ҳам олиб бормоқда.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶