28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 16:52
Жамият 👁 262

АТРОФ-ТАБИАТ МУҲИТГА ЗАРАР ЕТКАЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

АТРОФ-ТАБИАТ МУҲИТГА ЗАРАР ЕТКАЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Бу борада, шунингдек, ҳудудда табиатга зарар етказилишининг олдини олиш бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Амударё туман бўлими томонидан ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бўлим ходимлари томонидан ноқонуний чиқинди ташлаш, атроф-муҳитни, ичимлик ва оқава сувларни ифлослантириш, йиғилиб қолган чиқиндилар, ўсимлик қолдиқлари, хазонларни ёқиб юбориш, шунингдек, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги низом талабларига риоя қилмаслик оқибатида табиатга зарар етказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тушунтириш-тарғибот ва рейд тадбирлари йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида ўтказилган экологик рейд тадбирлари давомида жами 67 та ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Шунга кўра тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 202 млн. 725 минг сўм миқдоридаги жарималар ундирилган. Ундан ташқари, туманда фаолият юритаётган 157 та корхона-ташкилотларга атроф-муҳитни ифлослантиргани ва белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташлагани учун Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан жами 129 млн. 875 минг 271 сўм компенсациялар тўлатилган.

Маълумки, шу йил 31 майда “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони имзоланди. Унга кўра, Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди.

Эндиликда соҳада рақамли технологиялар асосида замонавий экологик мониторинг механизмини яратиш, экологик маданиятни янада ошириш, биохилма-хилликни асраш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга солиш кабилар борасидаги белгилаб қўйилган вазифалар амалга оширилади. Шунингдек, дарахт, буталарни экиш, яшил ҳудудларни ташкил қилиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг янги тартибларини жорий қилиш орқали экологик вазият тубдан яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ижросига алоҳида эътибор қаратилади.

Ундан ташқари, жорий йил 1 декабргача туманларда атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади. 2025 йил якунигача республика ҳудуди бўйича атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларни прогнозлаш ва аҳолини барвақт огоҳлантириш тизими синов тариқасида жорий этилади. 2024 йил якунигача ҳудудларни экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида eco-indicator.uz рейтинги шакллантирилади ва ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилинади.

2024 йилдан бошлаб, ҳар йили “яшил белбоғ”, “яшил боғ” ва “яшил жамоат парк”лар ҳамда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ва доимий фойдаланувчига топширилгунга қадар сақлаб туриш, асосий темирйўл ва магистрал автойўллар бўйида дарахт кўчатларини экиш, ҳар бир туман ва шаҳарда 5 гектардан кам бўлмаган майдонларда боғлар барпо этиш кабилар учун 500 миллиард сўм ажратилади.

Туманимизда ҳам 2023 йилнинг баҳор мавсуми давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Долзарб 40 кунлик” давомида кўчат экиш ишларини самарали ташкил этиш юзасидан самарали ишлар амалга оширилди. Лойиҳа доирасида 770 минг дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари, қаламчалар экиш режалаштирилган бўлса, ўтган давр мобайнида туманимиздаги барча корхона-ташкилотлар, фуқаролар йиғинлари ҳудуди ва аҳоли томорқаларида, шунингдек, автомобиль йўллари бўйларида вергин арчаси, шарқ туяси, япон софораси, катальпа, шумтол, қайрағоч, жийда, тут, заранг, акация, турли хилдаги тераклар ўтқазилди. Шунингдек, сурия атиргули, турли навли узум қаламчалари, ҳўл мевали ва ёнғоқ мевали дарахт кўчатлари ҳам экилди.

Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Яшаш учун табиатни асрашимиз, табиий ресурсларни оқилона бошқаришимиз, улардан тежамкорлик билан фойдаланишимиз зарур. Чунки, ер шаридаги кўплаб экотизимлар захираси деярли тугаб бораётган, аҳоли сони ўсиб бораётган, иқтисодий тараққиётга эҳтиёж кун сайин ортаётган бугунги вазиятда атроф-муҳитни сақлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа саналади.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026