12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:21
Саломатлик 👁 478

ТЎЛҚИН ОВУЛИДА МАҲАЛЛА, МАКТАБ ВА ОИЛА ҲАМКОРЛИГИДА ЁШЛАРГА “ОММАВИЙ МАДАНИЯТ”НИНГ ЗАРАРЛИ ТАЪСИРИ ТУШУНТИРИЛМОҚДА

ТЎЛҚИН ОВУЛИДА МАҲАЛЛА, МАКТАБ ВА ОИЛА ҲАМКОРЛИГИДА ЁШЛАРГА “ОММАВИЙ МАДАНИЯТ”НИНГ ЗАРАРЛИ ТАЪСИРИ ТУШУНТИРИЛМОҚДА

Ёшларнинг таълим-тарбиясида оила ва таълим муассасаси билан биргаликда маҳалланинг ҳам ўрни, таъсири катта. Халқ орасидаги “Маҳалла – ҳам ота, ҳам она” деган гап бежизга айтилмаган. Ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик каби халқимизга хос урф-одат ва анъаналар айнан маҳалла муҳитида ривожланган. Булар эса ёш авлоднинг онгу-тафаккурини шакллантиришда, уларни ёт ғоялар, “оммавий маданият” таъсиридан асрашда муҳим аҳамиятга эга.

15 январь куни amunews.uz веб-сайти таҳририятининг “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” номли грант лойиҳаси доирасида ҳудудда фуқаролар йиғини, таълим муассасалари ва оилалар ҳамкорлигида ёшлар тарбияси борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Амударё туманининг Тўлқин овулига ташриф буюрдик.

Овулдаги 33-сонли мактабда бўлиб ўтган давра суҳбати давомида бу борада йўлга қўйилган чора-тадбирлар, уларнинг самараси, эришилган натижалар ва келгусидаги режалар тўғрисида сўз юритилди. Тадбирда тумандаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” номли грант лойиҳаси ижрочилари, фуқаролар йиғини масъуллари, мактаб маъмурияти ва ота-оналар, ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб грант лойиҳаси ижрочилари томонидан режага мувофиқ амалга оширилаётган тадбирлар хусусида маълумотлар берилиб, кенг тўхталиб ўтилди. Маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, яъни ёшлар ўртасида турли зарарли иллатларга берилишнинг олдини олишга қаратилган мавзулардаги мақолалар, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга ҳисса қўшиш мақсадида уларни китобхонликка жалб этиш, ўтказилаётган танловлар, фаол қатнашаётган ёшлар ҳақида сўз юритилди.

Шундан сўнг, мактаб директори Ислом Саъдуллаев фуқаролар йиғини, мактаб ва ота-оналар билан ҳамкорликда ёшлар тарбиясини тўғри йўлга қўйиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берди. Шунингдек, фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Гавҳар Боботоева, мактаб психологи Манзура Сапарбоева, ота-оналардан Икром Есамуродовлар ҳамкорликда самарали натижаларга эришилаётганини эътироф этишди.

Тадбир давомида сўнгги даврларда “оммавий маданият” ниқоби остида бутун дунёга кенг тарқалаётган маънавий ва ахлоқий бузуқлик ёшларимизнинг дунёқарашига ҳам жиддий хавф солаётгани, ахлоқий бузуқлик, зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм каби ёт ва бузғунчи ғояларни интернет орқали ёшлар онгига сингдиришга уриниш кучайиб бораётгани ачиниш билан тилга олинди.

Йигит-қизларимизни уларнинг таъсиридан асраш учун маҳаллаларда бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни атрофлича таҳлил қила оладиган мутахассисларни жалб этган ҳолда ёшлар учун ўқув соатлари ташкил этиш кераклиги, токи, бундай тадбирлар миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган ғоя ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш лозимлиги тўғрисида сўз юритилди. Бу эса фуқароларимизнинг қалбида миллий тафаккур ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.

Давра суҳбати тарзида ўтказилган тадбир давомида вояга етмаганлар назоратида оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлигини йўлга қўйган ҳолда болаларнинг ижтимоий аҳволини ўрганиш, жиноят содир этишга мойилларини аниқлаб, соғлом муҳитга қайтариш учун тегишли чора-тадбирлар белгилаш, ушбу жараёнда хизмат интизоми ва қонунчиликка оғишмай амал қилиш лозимлиги бугунги кун талаби эканлиги айтиб ўтилди.

Грант лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбир давомида келгуси режалар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди ва ёшларни жалб этган ҳолда уларнинг тарбиясига ижобий таъсир кўрсатувчи тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026