14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:14
Қишлоқ хўжалиги 👁 3,045

ЭЛ РИЗҚИНИ БУТУН ҚИЛГАН БАЛАНД ХИРМОНЛАР

ЭЛ РИЗҚИНИ БУТУН ҚИЛГАН БАЛАНД ХИРМОНЛАР
Инсон ҳаёти учун зарур бўлган моддий неъматлар кўп. Лекин улар ичида энг азизи – нон. Бу азиз неъмат то инсон учун энг зарур озиқ сифатида  дастурхонга қўйилгунга қадар қилинадиган меҳнат ҳам азиз. Деҳқон меҳнатининг азизлиги шундаки, у бир ҳовуч дон сепган даласида буғдой майсалари униб чиққан дамлардан бошлаб, то ғалла ҳосили етилиб, хирмонига дон тўкилгунга қадар ҳаётининг оромбахш онларини, ҳузур-ҳаловатини тамоман унутиб, даласига боғланиб яшайди. Яшил майсалар деҳқон меҳр-муҳаббатидан куч олиб ўсади, ҳосил тўплайди. Чеҳрасида буғдой ранги акс этган деҳқоннинг ҳалол ва фидойи меҳнатининг азизлиги, қадри хирмонлар донга тўлганда, тандирлардан қуёшдай ҳароратли, ифори оламга татигулик буғдой нонлари узилиб, дастурхонларга тортилганда янада ошади, улуғланади.
Азизлар, Ўзбекистон ичра кичик бир Ватан – Амударё заминига бир боқинг бугун! Бу заминдан ажиб бир ҳовур кўтарилаётир, оламларни лол этгулик ифор таралаётир. Бу – ҳосил бошоқлари ларзон ғаллазорлар ҳовури, хирмонларни тўлдирган "қирмизи дон", тандирлар тўлиб ёпилган буғдой нон ифори. Қиличбойдан то Назархон овулларигача, Бўз ёп, Куюк кўпир-у Хитойдан Жумуртов заминига қадар, "Оқ олтин” овулидан Аму соҳилларига туташ Тўлқин, Чойкўл-у Қангли, Амир Темур овулларигача бўлган бепоён ғаллазорларда энг азиз ва улуғ неъмат – ғалла хирмонлари бўй тиклаётир. Туманимизнинг лафзида қатъий, фидокор ғаллакорлари 19 июнь куни она Ўзбекистонимизнинг улуғвор хирмонига 4820 тоннадан зиёд "қирмизи дон" топшириб, шартномавий мажбуриятларини шараф билан адо этдилар.
Элимизнинг ризқи улуғ, насибаси тўлуғ бўлган ушбу зафарли онларга ғаллакорларимиз, албатта, осонлик билан етишганлари йўқ. Қиш ойларининг қаттиқ совуқ бўлиши, баҳорги бемаврид ёғингарчиликлар, об-ҳавонинг бирдан исиб ва бирдан совиб кетиши каби инжиқликларига бардош бериб, даласи бошидан кетмаган, эл-юрт ризқ-рўзига барака киритиш орзусида кунни тунга улаб меҳнат қилган деҳқон сабр-бардоши, матонати эвазига яратилган хирмонлар бўй тиклади бугун.
Мустақиллик йилларида фермерлик ҳаракатига кенг йўл очиб берилгани,уни мустаҳкамлаш ва тараққий эттириш учун Юртбошимиз томонидан яратиб берилаётган ҳуқуқий, ташкилий ва молиявий замин, бу ҳаракатни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришга қаратилган барча ишлар фермерларни қишлоқ хўжалигида ҳал қилувчи куч сифатида шакллантирди. Яъни, деҳқон ўзини ҳақиқий ер эгаси, мулк соҳиби, муҳтарам Юртбошимиз таъбири билан айтганда, "жамиятимизнинг таянчи”га айлантирди. Шу маънода айтиш жоизки, эл-юртимизнинг, барчамизнинг ҳаётимизга тўкин-сочинлик бахш этгувчи, жамики ноз-неъматларнинг бунёдкори бўлган деҳқон ва фермерларимизнинг дунёқараши, онг ва тафаккури, ижтимоий фаоллиги кун сайин юксалиб бораётгани катта муваффақиятлар, тараққиёт сари йўл очмоқдаки, буни туманимиз ғаллакорлари эришаётган ютуқлар ҳам исботлаб турибди.
Туманимиз фермерлари эришаётган юксак муваффақиятлар ҳақида сўз борганда, мустақиллик йилларининг улуғвор шиори "Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун!” деган даъваткор руҳ ҳар бир фермернинг иш фаолиятида ўз ифодасини топганини чуқур мамнуният билан қайд этиш жоиз. Аввало, ер ўз ҳақиқий эгасини топгач, янада зийнатланди, дейиш тўғри бўлади. Чунки аграр тизимда олиб борилган изчил ислоҳотлар ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мавжуд сув йўлларини, айниқса коллектор ва дренажларни қайта реконструкция қилиш орқали ернинг шўрланиш ҳолати юқори даражада пасайишига эришилди. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда мавжуд бўлган муаммолардан бири - ер ва тупроқ экологиясининг бузилишига барҳам берди ва пировардида ҳар гектар ерга нисбатан ҳосилдорлик йил сайин ошиб борди. Кўрилган бундай чора –тадбирлар ғаллачилик соҳасида сезиларли натижаларга эришиш имконини берди.
"Ўз вақтида қадалган уруғ, ҳосил берар баридан тўлуғ”,-деган доно халқимизнинг ибораси бугун Аму элининг тадбиркор деҳқонлари, фермерлари далаларидан йиғиб олинаётган "қирмизи дон” хирмонларида тобора авжлироқ жарангламоқда. Амир Темур номли, Дўрман, "Оқ олтин” овулларидаги фермер хўжаликлари карвонбошилик қилган сарбаланд буғдой хирмонларига "Чойкўл” овулидаги "Нуруллаев Бунёдбек”, Ўрта қаъла овулидаги "Ергулобод”, "Бўзёп” овулидаги "Муродбоев Бектурсун” фермер хўжаликлари биринчилардан бўлиб ўз улушларини қўшдилар.
Аму элида бири-биридан тажриба ўрганиб, бири-бирига иш ўргатиб меҳнат қилаётган ҳамжиҳат, ҳамфикр, ишбилармон ва тадбиркор фермерлар меҳнат қилишади. Амударёлик ғаллакорларнинг шашти ҳамиша баланд, азм-у қарори қатъий. Далаларда 6 та отрядга бирлашиб, ўрим-йиғимни давом эттираётган ғаллакорларимиз шартномавий мажбуриятдан ташқари яна 710 тонна уруғлик ва давлатга қўшимча яна 1500 тонна ғалла топшириб, умумий хирмонни  7030 тоннага, ҳосилдорликни эса ҳар гектар ҳисобига 45 центнерга етказишни ният қилганлар.
Ният – яхши ишларга қувват, ният – ярим давлатдир. Эл-юрт фаровонлиги, ризқ-у насибасининг улуғлиги учун фидойилик кўрсатиб, она замин бағридан дур-у гавҳар ундириб, она Ватанга, халққа тортиқ қилаётган ғаллакор деҳқонларимиз бугун ҳар қандай шарафга, эъзоз-у эҳтиромга муносиб.
Азиз бободеҳқон- ернинг эгаси,
Қуёшга қўл бериб яшагувчи мард.
Тўкинлик сиз қилган меҳнат меваси,
Қаҳратон совуқда юқтирмаган гард.

Хирмонлар бошида юзингиз ёруғ
Тандирдан узилар қуёш мисол нон.
Сиз учун аталган ҳар бир кун улуғ-
Номингиз шарафлаб турибди Ватан!
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019